Жамият

28 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
28 декабрь 2023, 22:50

28 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Бир кунга бепул бўладиган Тошкент метроси, бир неча соат газсиз қолган Сурхондарё ҳудудлари, мониторинг қилинаётган машина шартномалари, рапид бўйича жаҳон чемпионлигини сақлаб қолган Карлсен ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонликлар 2024 йилда коррупцияга қарши қаттиқ кураш, барқарор энергия таъминоти ва таълим яхшиланишини кутмоқда — сўровнома
28 декабрь 2023, 21:45

Ўзбекистонликлар 2024 йилда коррупцияга қарши қаттиқ кураш, барқарор энергия таъминоти ва таълим яхшиланишини кутмоқда — сўровнома

Фаол ўзбекистонликлардан 2023 йилда Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар, янги йил учун кутилмалари ҳақида сўралди. Асосий ўзгаришлар: янгиланган Конституция, аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги. Асосий кутилма — коррупцияга қарши кураш.

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди
28 декабрь 2023, 19:40

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири шифохонага ётқизилди.

OXYmed Go: OXYmed дорихоналар тармоғи онлайн буюртма хизматини ишга туширди
28 декабрь 2023, 19:00

OXYmed Go: OXYmed дорихоналар тармоғи онлайн буюртма хизматини ишга туширди

Эндиликда OXYmed дорихона тармоғи харидорлари керакли дори-дармонларни OXYmed Go сайтида онлайн буюртма қилиб, уйгача етказиб бериш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистонда маҳаллалар уюшмаси ташкил этилмоқда
28 декабрь 2023, 16:41

Ўзбекистонда маҳаллалар уюшмаси ташкил этилмоқда

Президент Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ва Маҳаллалар уюшмасини ташкил этишни маъқуллади. Маҳалла «аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг таянч бўғини» сифатида қайд этилган. Янги йилдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.

«Маҳалла еттилиги» учун KPI белгиланди
28 декабрь 2023, 15:01

«Маҳалла еттилиги» учун KPI белгиланди

Президент фармони билан «маҳалла еттилиги» (собиқ «бешлик») ҳар бир аъзосининг вазифалари белгилаб берилди. Уларнинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади. Ҳукуматда «еттилик»ни қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади.

Chery Tiggo 7 Pro ANCAP томонидан беш юлдузли хавфсизлик рейтингига эга бўлди
28 декабрь 2023, 15:00

Chery Tiggo 7 Pro ANCAP томонидан беш юлдузли хавфсизлик рейтингига эга бўлди

ANCAP томонидан Chery Tiggo 7 Pro автомобиль модели «юқори хавфсизлик ва сифат» тамойилларига содиқлигини кўрсатадиган беш юлдузли хавфсизлик рейтингига сазовор бўлди.

Тошкентда 31 декабрь куни метродан фойдаланиш бепул бўлади
28 декабрь 2023, 14:29

Тошкентда 31 декабрь куни метродан фойдаланиш бепул бўлади

31 декабрь куни Тошкент метрополитенидан фойдаланиш бепул бўлади. Барча бекатлар соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.

Ўзбекистонда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади
28 декабрь 2023, 12:49

Ўзбекистонда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда 1 апрелдан тегишли манзилларда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади. Унда ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 31 ёшли эркак осилган ҳолда топилди
28 декабрь 2023, 10:28

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 31 ёшли эркак осилган ҳолда топилди

Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактабда 31 ёшли эркак дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бош прокуратурага кўра, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилишга уринган.

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди
28 декабрь 2023, 09:41

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди

Магистраль газ қувурида авария юзага келгани сабабли Сурхондарёнинг 6 та тумани ва Термиз шаҳрида газ таъминоти тўхтатилди. «Ҳудудгаз Сурхондарё» муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди
28 декабрь 2023, 09:21

Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 2 балли кучсиз зилзила содир бўлди.

27 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
27 декабрь 2023, 23:09

27 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Рапид бўйича ЖЧнинг биринчи кун натижалари, автомобиллар учун тузиб бўлинган шартномалар, тез тиббий ёрдам учун яна 100 та Caddy, Ўзбекистонга 2 баравар кўпроқ етказиладиган Россия гази, байрамда қўшимча бир соат ишлайдиган Тошкент метроси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Маъмурий судлардаги ерга оид ишларда прокурорлар ҳам қатнашиши белгиланди
27 декабрь 2023, 17:42

Маъмурий судлардаги ерга оид ишларда прокурорлар ҳам қатнашиши белгиланди

Э️ндиликда ерга оид ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурорнинг иштирок этиши шарт бўлади. Ишнинг тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишнинг бошқа инстанцияларида қатнашолмайди.

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилди
27 декабрь 2023, 15:14

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилди

Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида (кассация) кўриш босқичи жорий этилди. Шунингдек, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилди.

Тошкент метросида аёл киши поезд йўлига йиқилиб тушди
27 декабрь 2023, 14:27

Тошкент метросида аёл киши поезд йўлига йиқилиб тушди

Тошкент метросининг «Чилонзор» бекатида аёл кишининг тоби қочиб, йиқилиб тушди. Тошкент метрополитени йўловчи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан платформага олиб чиқилгани ва жароҳат олмаганини билдирди.

Тошкент метроси 31 декабрь куни бир соат кўпроқ ишлайди
27 декабрь 2023, 13:54

Тошкент метроси 31 декабрь куни бир соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метрополитени 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. 30 декабрь, 2024 йил 1−2 январь кунлари эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.

Тез тиббий ёрдам хизматига яна 100 та Caddy автомашинаси топширилди
27 декабрь 2023, 11:58

Тез тиббий ёрдам хизматига яна 100 та Caddy автомашинаси топширилди

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри филиаллари учун 100 дона Volkswagen Caddy автомашинаси топширилди.

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
27 декабрь 2023, 11:52

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Фарғона вилоятларида пора олишга гумонланган шахслар қўлга олинди. Гумонланувчилар ишга жойлаб қўйиш, маҳкумни бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчириб бериш ва жиноят иши қўзғатмаслик учун пора олаётганда ушланган.

Тошкентда эркак 48 ёшли аёлни ёқиб юборди
27 декабрь 2023, 10:58

Тошкентда эркак 48 ёшли аёлни ёқиб юборди

Яшнобод туманида эркак маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктида яшовчи аёлни устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл тананинг 18 фоиз куйиши, бош ўнг тепа қисмининг лат ейиши каби тан жароҳатлар олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг