Бир кунга бепул бўладиган Тошкент метроси, бир неча соат газсиз қолган Сурхондарё ҳудудлари, мониторинг қилинаётган машина шартномалари, рапид бўйича жаҳон чемпионлигини сақлаб қолган Карлсен ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фаол ўзбекистонликлардан 2023 йилда Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар, янги йил учун кутилмалари ҳақида сўралди. Асосий ўзгаришлар: янгиланган Конституция, аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги. Асосий кутилма — коррупцияга қарши кураш.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири шифохонага ётқизилди.
Эндиликда OXYmed дорихона тармоғи харидорлари керакли дори-дармонларни OXYmed Go сайтида онлайн буюртма қилиб, уйгача етказиб бериш хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Президент Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ва Маҳаллалар уюшмасини ташкил этишни маъқуллади. Маҳалла «аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг таянч бўғини» сифатида қайд этилган. Янги йилдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.
Президент фармони билан «маҳалла еттилиги» (собиқ «бешлик») ҳар бир аъзосининг вазифалари белгилаб берилди. Уларнинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади. Ҳукуматда «еттилик»ни қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади.
ANCAP томонидан Chery Tiggo 7 Pro автомобиль модели «юқори хавфсизлик ва сифат» тамойилларига содиқлигини кўрсатадиган беш юлдузли хавфсизлик рейтингига сазовор бўлди.
31 декабрь куни Тошкент метрополитенидан фойдаланиш бепул бўлади. Барча бекатлар соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.
Ўзбекистонда 1 апрелдан тегишли манзилларда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади. Унда ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.
Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактабда 31 ёшли эркак дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бош прокуратурага кўра, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилишга уринган.
Магистраль газ қувурида авария юзага келгани сабабли Сурхондарёнинг 6 та тумани ва Термиз шаҳрида газ таъминоти тўхтатилди. «Ҳудудгаз Сурхондарё» муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдирди.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 2 балли кучсиз зилзила содир бўлди.
Рапид бўйича ЖЧнинг биринчи кун натижалари, автомобиллар учун тузиб бўлинган шартномалар, тез тиббий ёрдам учун яна 100 та Caddy, Ўзбекистонга 2 баравар кўпроқ етказиладиган Россия гази, байрамда қўшимча бир соат ишлайдиган Тошкент метроси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Э️ндиликда ерга оид ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурорнинг иштирок этиши шарт бўлади. Ишнинг тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишнинг бошқа инстанцияларида қатнашолмайди.
Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида (кассация) кўриш босқичи жорий этилди. Шунингдек, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилди.
Тошкент метросининг «Чилонзор» бекатида аёл кишининг тоби қочиб, йиқилиб тушди. Тошкент метрополитени йўловчи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан платформага олиб чиқилгани ва жароҳат олмаганини билдирди.
Тошкент метрополитени 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. 30 декабрь, 2024 йил 1−2 январь кунлари эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри филиаллари учун 100 дона Volkswagen Caddy автомашинаси топширилди.
Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Фарғона вилоятларида пора олишга гумонланган шахслар қўлга олинди. Гумонланувчилар ишга жойлаб қўйиш, маҳкумни бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчириб бериш ва жиноят иши қўзғатмаслик учун пора олаётганда ушланган.
Яшнобод туманида эркак маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктида яшовчи аёлни устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл тананинг 18 фоиз куйиши, бош ўнг тепа қисмининг лат ейиши каби тан жароҳатлар олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг