Зўравонликка учраган жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда, ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга топширилди.
Болалар омбудсмани Қашқадарёда 7 ой давомида жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди. Ҳозирда қизнинг аҳволи барқарор экани, психолог у билан мунтазам ишлаётгани таъкидланди. Жараён устидан кузатув давом эттирилади.
Тошкентда товламачилик ва гиёҳванд моддалари билан боғлиқ жиноятларда гумон қилиниб, яна тўққиз киши ҳибсга олинди. Ички ишлар бош бошқармаси уларнинг исми ва суратларини эълон қилди.
UzAuto Motors киберҳужумларга учраган ва ишламай қолган контрактация тизимини қайта ишга туширди. Онлайн контрактация 25 декабрь куни соат 14:00 да яна очилади ва фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонда 26−27 ва 29 декабрь кунлари ёмғир ёғиши, шимолда қорга айланиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +2…+7, кундузи +8…+13 даража (29 декабрда +5…+10) илиққача пасаяди. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Президент фармони билан 1 февралдан Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларида Оила судьялари ташкил этилади.
Тошкентдаги бир қатор бозорлар ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Дам олиш кунлари ҳудудда маданий дастурлар ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда. Манзиллар.
Мудофаа вазирлиги таклифи билан 11-синфда ўқийдиган ўғил болалар учун «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши кутилмоқда. Нишон ҳарбий ОТМларга киришда қўшимча 3 балл беради.
Қизилтепа туманида Cobalt автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлади. Оқибатда ҳайдовчи жароҳатланди, унинг 3 ёшли боласи шифохонада вафот этди.
Президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Шунингдек, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Тошкент шаҳри ИИББ товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинган яна 6 нафар шахснинг номлари ва суратларини эълон қилди. Улар орасида аввалроқ ҳибсга олинган «Бахти Ташкентский»нинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев ва бир аёл ҳам бор.
20 декабрь куни «Тошкент» Республика фонд биржасига 5,5 млн донадан ортиқ оддий акциялар чиқарилди. Савдо ҳажми 650 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси жуда кўп миқдорда товламачиликда айбланган тўрт нафар шахсни қидирувга берди. Уларнинг исмлари ва суратлари.
Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири — NRG Андижонда биринчи турар-жой мажмуасини қуришини эълон қилди. Биринчи босқичдаги хонадонлари сотувига 17 декабрь куни старт берилди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Кўкдала, Касби ва Косон туманларида эрта никоҳ ва ўқувчи қизлар унаштирилаётгани бўйича ўрганишлар ўтказди. Косонда 18 ёшга тўлмаган қизнинг тўйи тўхтатилди. Кўкдалада 3 та ҳолатда қизлар ва уларнинг ота-оналари унаштирув ёки тўйга тайёргарлик бўлмаганини айтди.
Президент Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш, шунингдек, ФАнинг навбатдаги ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Рўйхат.
Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик, товламачилик ва безориликда гумон қилинган яна 8 нафар шахс қўлга олинди. Фото.
Тадбир бутун Chery моделлари қатори эгаларини бирлаштирди: Arizzo 6 Pro седанидан Tiggo 7 Pro ва Tiggo 8 Pro Max кроссоверларигача. Автомашиналарининг катта карвони Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланди, унинг узунлиги 300 километрни ташкил этди.
Август ойида ёпилган «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади. Йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 4 дақиқагача қисқартирилади.
Asialuxe Travel миллий туроператори Туркияга саёҳатларни эрта банд қилиш ҳақида гапириб берди, шунингдек, ушбу ҳизматнинг саёхлар учун афзалликлари билан ўртоклашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг