Жамият

Зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда
25 декабрь 2023, 16:01

Зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда

Зўравонликка учраган жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда, ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга топширилди.

Болалар омбудсмани Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди
25 декабрь 2023, 14:42

Болалар омбудсмани Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди

Болалар омбудсмани Қашқадарёда 7 ой давомида жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди. Ҳозирда қизнинг аҳволи барқарор экани, психолог у билан мунтазам ишлаётгани таъкидланди. Жараён устидан кузатув давом эттирилади.

Тошкентда жиноят қилишда гумонланган яна 9 киши қўлга олинди
25 декабрь 2023, 14:27

Тошкентда жиноят қилишда гумонланган яна 9 киши қўлга олинди

Тошкентда товламачилик ва гиёҳванд моддалари билан боғлиқ жиноятларда гумон қилиниб, яна тўққиз киши ҳибсга олинди. Ички ишлар бош бошқармаси уларнинг исми ва суратларини эълон қилди.

UzAuto Motors ишламай қолган контрактация тизимини тиклади
25 декабрь 2023, 12:54

UzAuto Motors ишламай қолган контрактация тизимини тиклади

UzAuto Motors киберҳужумларга учраган ва ишламай қолган контрактация тизимини қайта ишга туширди. Онлайн контрактация 25 декабрь куни соат 14:00 да яна очилади ва фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.

Ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади
25 декабрь 2023, 12:54

Ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади

Ўзбекистонда 26−27 ва 29 декабрь кунлари ёмғир ёғиши, шимолда қорга айланиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +2…+7, кундузи +8…+13 даража (29 декабрда +5…+10) илиққача пасаяди. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган Оила судьялари ташкил этилади
25 декабрь 2023, 12:05

Оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган Оила судьялари ташкил этилади

Президент фармони билан 1 февралдан Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларида Оила судьялари ташкил этилади.

Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил қилинди — манзиллар
25 декабрь 2023, 11:50

Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил қилинди — манзиллар

Тошкентдаги бир қатор бозорлар ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Дам олиш кунлари ҳудудда маданий дастурлар ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда. Манзиллар.

«Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин, у ОТМга киришда имтиёз беради
25 декабрь 2023, 11:15

«Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин, у ОТМга киришда имтиёз беради

Мудофаа вазирлиги таклифи билан 11-синфда ўқийдиган ўғил болалар учун «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши кутилмоқда. Нишон ҳарбий ОТМларга киришда қўшимча 3 балл беради.

Навоийда Cobalt газ баллони портлаши оқибатида 3 ёшли бола вафот этди
25 декабрь 2023, 10:37

Навоийда Cobalt газ баллони портлаши оқибатида 3 ёшли бола вафот этди

Қизилтепа туманида Cobalt автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлади. Оқибатда ҳайдовчи жароҳатланди, унинг 3 ёшли боласи шифохонада вафот этди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
25 декабрь 2023, 10:10

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Шунингдек, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

«Бахти Ташкентский»нинг ўғли ва қатор гумонланувчилар ушланди
25 декабрь 2023, 09:24

«Бахти Ташкентский»нинг ўғли ва қатор гумонланувчилар ушланди

Тошкент шаҳри ИИББ товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинган яна 6 нафар шахснинг номлари ва суратларини эълон қилди. Улар орасида аввалроқ ҳибсга олинган «Бахти Ташкентский»нинг ўғли Ихтиёр Қудратуллаев ва бир аёл ҳам бор.

UZTELECOM вакиллари IPO натижалари билан бўлишди
24 декабрь 2023, 17:00

UZTELECOM вакиллари IPO натижалари билан бўлишди

20 декабрь куни «Тошкент» Республика фонд биржасига 5,5 млн донадан ортиқ оддий акциялар чиқарилди. Савдо ҳажми 650 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

Тошкентда тўрт киши қидирувга берилди (фото ва исмлар)
24 декабрь 2023, 14:08

Тошкентда тўрт киши қидирувга берилди (фото ва исмлар)

Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси жуда кўп миқдорда товламачиликда айбланган тўрт нафар шахсни қидирувга берди. Уларнинг исмлари ва суратлари.

Андижондаги NRG бизнес-классга мансуб NRG Nigorxonim турар-жой мажмуасидаги хонадонлар сотувини йўлга қўйди
24 декабрь 2023, 13:00

Андижондаги NRG бизнес-классга мансуб NRG Nigorxonim турар-жой мажмуасидаги хонадонлар сотувини йўлга қўйди

Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири — NRG Андижонда биринчи турар-жой мажмуасини қуришини эълон қилди. Биринчи босқичдаги хонадонлари сотувига 17 декабрь куни старт берилди.

Болалар омбудсмани Қашқадарё вилоятида эрта никоҳ ҳолатларини ўрганди
24 декабрь 2023, 11:20

Болалар омбудсмани Қашқадарё вилоятида эрта никоҳ ҳолатларини ўрганди

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Кўкдала, Касби ва Косон туманларида эрта никоҳ ва ўқувчи қизлар унаштирилаётгани бўйича ўрганишлар ўтказди. Косонда 18 ёшга тўлмаган қизнинг тўйи тўхтатилди. Кўкдалада 3 та ҳолатда қизлар ва уларнинг ота-оналари унаштирув ёки тўйга тайёргарлик бўлмаганини айтди.

Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар мукофотланди
24 декабрь 2023, 10:22

Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар мукофотланди

Президент Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш, шунингдек, ФАнинг навбатдаги ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Рўйхат.

Тошкентда қатор жиноятларда гумонланган яна 8 нафар шахс қўлга олинди (фото)
24 декабрь 2023, 09:42

Тошкентда қатор жиноятларда гумонланган яна 8 нафар шахс қўлга олинди (фото)

Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик, товламачилик ва безориликда гумон қилинган яна 8 нафар шахс қўлга олинди. Фото.

Chery бренди автомобил эгалари билан Самарқандга саёҳат уюштирди
23 декабрь 2023, 19:00

Chery бренди автомобил эгалари билан Самарқандга саёҳат уюштирди

Тадбир бутун Chery моделлари қатори эгаларини бирлаштирди: Arizzo 6 Pro седанидан Tiggo 7 Pro ва Tiggo 8 Pro Max кроссоверларигача. Автомашиналарининг катта карвони Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланди, унинг узунлиги 300 километрни ташкил этди.

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади
23 декабрь 2023, 17:33

«Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади

Август ойида ёпилган «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатлари 25 декабрдан қайта ишга тушади. Йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 4 дақиқагача қисқартирилади.

Asialuxe Travel томонидан Туркияга саёҳатларни эрта банд қилишнинг биринчи босқичи тугашига 8 кун қолди
23 декабрь 2023, 17:00

Asialuxe Travel томонидан Туркияга саёҳатларни эрта банд қилишнинг биринчи босқичи тугашига 8 кун қолди

Asialuxe Travel миллий туроператори Туркияга саёҳатларни эрта банд қилиш ҳақида гапириб берди, шунингдек, ушбу ҳизматнинг саёхлар учун афзалликлари билан ўртоклашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг