Жамият

Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак вафот этди
29 ноябрь 2023, 09:43

Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак вафот этди

Тошкент метросининг «Қўйлиқ» бекатида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди.

«Боласидан айрилган 66 оиланинг бари барбод бўлди». «Док-1 Макс» иши бўйича 17 ноябрдаги суд тафсилотлари
29 ноябрь 2023, 09:30

«Боласидан айрилган 66 оиланинг бари барбод бўлди». «Док-1 Макс» иши бўйича 17 ноябрдаги суд тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 17 ноябрдаги судда жабрланувчилар тиббиёт ходимларининг нопрофессионаллигидан, касалхоналарда катетер каби буюмлар бўлмаганидан шикоят қилди. «Шу нарса қандай қилиб танқис бўлиши мумкин?», — деди 1 яшар қизидан айрилган ота. Адвокатлар эса экспертларни саволларга кўмди.

Урганчда жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ишга туширилади
29 ноябрь 2023, 09:24

Урганчда жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ишга туширилади

Урганч кўчаларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади. Шаҳардаги Тинчлик кўчасининг бир қисмида автобус йўлаги ишга тушди.

«Одамни диабет эмас, ўзига нисбатан бепарволик ва ҳурматсизлик ўлдиради»
29 ноябрь 2023, 07:30

«Одамни диабет эмас, ўзига нисбатан бепарволик ва ҳурматсизлик ўлдиради»

Ноябрь — диабет ҳақида хабардорликни ошириш ойидир. Шу муносабат билан «Газета.uz» ушбу касаллик, хусусан, ёш болаларда қандай пайдо бўлиши, ўзбекистонлик беморларга қандай ғамхўрлик қилинаётгани ва уларни яна қандай муаммолар қийнаётганини қисқача ўрганди.

Салкам 3 йилда 30 киши қимматбаҳо металлар қазиб олиш чоғида вафот этган — Сенат қўмитаси
28 ноябрь 2023, 16:55

Салкам 3 йилда 30 киши қимматбаҳо металлар қазиб олиш чоғида вафот этган — Сенат қўмитаси

Сенат қўмитаси йиғилишида салкам 3 йилда 30 киши қимматбаҳо металлар қазиб олиш жараёнида вафот этгани маълум қилинди. Бунга хавфсизлик талабларига риоя этилмагани сабаб бўлган. Тошкент, Наманган, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш» мақсадида эълон қилганларга жазо бериш таклиф этилди
28 ноябрь 2023, 16:26 1

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш» мақсадида эълон қилганларга жазо бериш таклиф этилди

Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига оид фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ва 15 суткагача қамоқ жазосини жорий этишни таклиф қилмоқда. Депутат Дониёр Ғаниев бундай тузатишга қарши чиқди.

Фарғонада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
28 ноябрь 2023, 15:08

Фарғонада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бувайда туманидан ўтувчи Тошкент-Ўш автомобил йўлида Cobalt, Nexia-2, Tico ва Hyundai Porter автомобиллари тўқнашди. Воқеага ҳайдовчиларнинг қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақлай олмагани сабаб бўлди, улардан бири шифохонага мурожаат қилди.

Тошкентдаги мактаб ўқувчисининг ўлимига электр токи уриши сабаб бўлган бўлиши мумкин — Бош прокуратура
28 ноябрь 2023, 13:37

Тошкентдаги мактаб ўқувчисининг ўлимига электр токи уриши сабаб бўлган бўлиши мумкин — Бош прокуратура

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқиган 8-синф ўқувчисининг ўлимига электр токи уриши сабаб бўлган. Аввалроқ Мактаб бошқармаси ўқувчи электр токидан жароҳат олмаганини маълум қилганди, бир муддат ўтиб, хабарнинг бу қисми ўчириб ташланди.

Биргина уруғдан — бутун бошли дарахтгача. Мактаблар қандай қилиб шаҳарларни кўкаламзорлаштириши мумкин?
28 ноябрь 2023, 13:28 1

Биргина уруғдан — бутун бошли дарахтгача. Мактаблар қандай қилиб шаҳарларни кўкаламзорлаштириши мумкин?

Пойтахтдаги 10 та мактабнинг ўқувчилари шаҳарни кўкаламзорлаштириш лойиҳасида иштирок этиб, уруғдан дарахт етиштиришни ўрганмоқда. Лойиҳа якунида мамлакатдаги барча мактаблар учун қўлланма ишлаб чиқилади. «Газета.uz» лойиҳа ва унинг шаҳарларни барқарор ривожлантиришдаги ўрни ҳақида сўз юритади.

Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ёзиш тизимини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
28 ноябрь 2023, 13:02

Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ёзиш тизимини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

Депутатлар қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари жорий этиш белгиланган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди. Ушбу норма билан жарима баллари 1 йилда 12 баллдан ошса ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади. Тизим аслида 2022 йил 1 декабрда ишга тушиши керак эди.

Атрофни ифлослантирган корхона ва ташкилотлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
28 ноябрь 2023, 12:05

Атрофни ифлослантирган корхона ва ташкилотлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди

Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, атроф табиий муҳитни нормативдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолияти ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чекланади ҳамда тўхтатиб турилади.

Тошкентда 8-синф ўқувчиси вафот этди
28 ноябрь 2023, 11:42

Тошкентда 8-синф ўқувчиси вафот этди

Тармоқларда Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактаб ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактаб бошқармаси буни рад этиб, ўқувчи мактабда ҳушини йўқотгани ва кўрсатилган ёрдамга қарамай, кардиология марказида вафот этганини билдирди.

Электр кабелидаги туташув сабаб «Космонавтлар» метро бекати яқинини тутун қоплади (видео)
28 ноябрь 2023, 11:14

Электр кабелидаги туташув сабаб «Космонавтлар» метро бекати яқинини тутун қоплади (видео)

Тошкентдаги «Космонавтлар» метро бекатига яқин ҳудудни қуюқ тутун қоплади. Видеоларда тутун ер остидан чиқаётганини кўриш мумкин. Метрополитен ва «ҲЭТ» бунга электр кабелларидаги қисқа туташув сабаб бўлганини маълум қилди.

Давлат ОТМларида қишки таътил 25 декабрдан бошланади
28 ноябрь 2023, 10:51

Давлат ОТМларида қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Ўзбекистонда ОТМ талабалари, профессионал таълим муассасалари ва академик лицей ўқувчиларига қишки таътил 25 декабрда бошланиб, 2024 йил 7 январигача давом этади. Вазирлик бу тартиб фақат давлат таълим муассасаларига тегишлилиги, нодавлат таълим ташкилотлари учун эса тавсиявий эканини билдирди.

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
28 ноябрь 2023, 10:23

Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Шерзод Бўриев Шаҳрисабз шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бош прокуратура «Антиструмин» иши бўйича 3 шифокор аёл ҳибсга олинганига муносабат билдирди
28 ноябрь 2023, 09:50

Бош прокуратура «Антиструмин» иши бўйича 3 шифокор аёл ҳибсга олинганига муносабат билдирди

«Антиструмин» препарати билан боғлиқ жиноий иш доирасида 3 нафар шифокор аёлнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларнинг тарқатилиши терговнинг холис ва объектив ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.

Япония Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига УТТ аппарати совға қилди
28 ноябрь 2023, 09:34

Япония Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига УТТ аппарати совға қилди

Япония ҳукумати Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига қарийб 100 минг долларлик ультратовуш текшируви аппарати совға қилди.

Тест: Туркистон мухторияти тарихини биласизми?
27 ноябрь 2023, 21:29

Тест: Туркистон мухторияти тарихини биласизми?

Бундан 106 йил муқаддам — 1917 йилнинг 27 ноябрь оқшомида Ўрта Осиё минтақасидаги илк демократик, ҳам дунёвий давлат — Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. «Газета.uz» сана муносабати билан Ўзбекистон тарихининг ушбу муҳим босқичи ҳақида тест тайёрлади.

Тошкент ҳайвонот боғига жирафа ва зебралар олиб келинди (видео)
27 ноябрь 2023, 19:51

Тошкент ҳайвонот боғига жирафа ва зебралар олиб келинди (видео)

Тошкент ҳайвонот боғига Жанубий Африкадан 3 та зебра, 3 та жирафа боласи, оқ Бенгал йўлбарси ва оқ шер олиб келинди. 2022 йилнинг август ойида у ердаги Алатау лақабли жирафа нобуд бўлганди.

«Антиструмин» иши бўйича уч шифокор аёл қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси президентга мурожаат йўллади
27 ноябрь 2023, 17:29

«Антиструмин» иши бўйича уч шифокор аёл қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси президентга мурожаат йўллади

Наманганда уч нафар тиббиёт ходими болаларнинг йоддан заҳарланиши билан боғлиқ иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Врачлар ассоциацияси эҳтиёт чорасини енгилроғига ўзгартиришни сўраб, президентга хат йўллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг