Тошкентда икки нафар Жанубий Корея фуқароси ўртасида содир бўлган жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди. Корея матбуотида марҳумнинг таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи экани хабар қилинди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг таъкидлашича, президентнинг Андижон вилоятига ташрифи олдидан йўллар бўйлаб экилган буталар «қайтариб олинган». Вилоят ҳокимлиги ободонлаштириш ишлари давомида буталарни вақтинча салқин жойга кўчирганликлари ҳақида хабар берди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, Шавкат Мирзиёев ташрифидан бир неча кун олдин Ободонлаштириш бошқармаси 50 минг катарантус гуллари ҳамда 180 дан ортиқ дарахт ва буталарни сотиб олган.
Миллий тест тизими топшириқларининг тарқалиб кетиши ҳафтанинг асосий мавзуларидан бирига айланди. Тестларнинг ва талабаларни танлашнинг сифатини ва маълумотларнинг ишончли сақланишини таъминлаш ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун тест материалларини ишлаб чиқиш, тест жараёнларини ўтказиш ва сифатни назорат қилиш вазифалари бир-биридан ажратилиши лозим. Ҳозир бу учта вазифани бир ташкилот — ДТМ бажаради, бу эса назорат ва мувозанат тизимини издан чиқаради. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов шу ҳақда ёзади.
Президент қарори билан cпорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони таъсис этилади. Бунда, ғолиблар I, II, ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирланади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро кинофестивали фаолиятини тиклаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур тадбир ҳар йили куз фаслида ўтказилади.
Президент қарори билан 15 та ҳудуддаги 1227 та уй коммунал ва таъмирлаш хизматларини кўрсатадиган, ободонлаштириш ва бошқа ишлар билан шуғулланадиган бошқарув компанияларига берилади. 6085 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун 734 миллиард сўм, таъмирлаш дастурига 100 млрд сўм ажратилади. 2021 йил 1 октябрдан кейин қурилган уйлар қурувчи бошқарувига топширилади.
Риштон туманида қувиб ўтиш қоидасини бузган Matiz иккита автомобиль билан тўқнашди. Оқибатда унинг ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Чалоп, туркча рататуй, товуқ ва сабзавотли кабобчалар, кук-си, окрошка — Zira.uz ёзги таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Америкалик тадқиқотчи Марк Риз Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржима қилиш учун 15 йил умрини сарфлади. У «Газета.uz»га берган интервьюсида таржимадаги қийинчиликлар, нима учун асар шунчаки муҳаббат ҳикояси эмас, аввало ислоҳотлар ғояси ҳақида эканлиги ва қандай қилиб Қодирий асар орқали муҳим ижтимоий муаммоларни олиб чиққанлиги ҳақида сўз юритди. У шунингдек жадидлар ва уларнинг ғоялари бугун қанчалик ҳаётга тадбиқ этилганлиги ҳақида фикр билдирди.
«Қишлоқ ҳаёти фақат „чиройли кадрлардан“ иборат эмас». Фотожурналист Дилруҳ Исомиддинова қишлоқ аёлининг ҳаёти ҳақида фотосуратларда ҳикоя қилади.
Президентнинг Андижон вилояти фаоллари билан учрашуви, «Пахтакор» клуби ходимларининг маошлари ошкор қилиниши, Янги Андижон шаҳрининг қандай кўринишга эга бўлиши, Тошкент ҳайвонот боғига иккита оқ рангли шер болалари олиб келиниши — «Газета.uz»нинг 18 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги биносига қўйларни ҳайдаб борган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга нисбатан жарима ҳамда 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ёз иссиғида кондиционер остида жон сақлайдиганлар ўз саломатликларига эътибор беришлари лозим. Кондиционердан қандай тўғри фойдаланиш кераклиги ва доимий равишда унинг остида ўтириш қайси касалликларга олиб келиши ҳақида тиббиёт фанлари номзоди Эъзозбек Ризаев маълумот берди.
Қурилишининг бошланишида президент иштирок этган Янги Андижон шаҳрида кам қаватли бинолар устунлик қилади, ҳовлиларида яшил майдонлар барпо этилади. Бўлажак шаҳарнинг чизма ва макетлари — «Газетa.uz» фоторепортажида.
«Uzbekistan Airways» Тошкент — Тбилиси — Тошкент йўналиши бўйича якшанба куни қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Ҳафтасига умумий ҳисобда учта мунтазам авиақатнов: сешанба, жума ва якшанба кунлари бажарилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил 1 мартдан бошлаб Андижон шаҳри таркибида «Янги Андижон» тумани ташкил этилишини маълум қилди. «Янги Андижонда „Дамас“ бўлмайди. У ерда ер усти ёки ер ости метросини қуриш бўйича ҳисоб-китоблар қилинади. Маъқулини қурамиз», — деди давлат раҳбари. Янги Андижон лойиҳасининг коммуникация тармоқларини қуришни бошлаш учун 100 млн доллар ажратилади.
Раққосалар билан видео сабабли ишдан кетган Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари Нурали Мирзаев ушбу ҳолат «қасддан уюштирилганлигини» таъкидлади. «Видеода, тўғриси, менга нисбатан провокая бўлган. Бу ишдан кейин бўлган ҳолат», — дейди у.
Саккиз ойлик иккита оқ шер боласи (Жонни ва Женни) Жанубий Африкадан Тошкент ҳайвонот боғига олиб келинди. Дунёда бундай шерларнинг сони 300 дан ошмайди.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида иқтисодий комплексда ишловчи 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилишини маълум қилди. «Уларга 3 ой синов муддати берилади, агар аравани торта олса, ишга тикланади, ойлигини ҳам берамиз, керак бўлса мукофот ҳам берамиз», — дея қўшимча қилади президент.
Шавкат Мирзиёев Андижонлик тадбиркор аёл, Умида Усмоновани «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлади. Шунингдек, унга «Микрокредитбанк» томонидан 5 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилиши бўйича топшириқ берилди. Президент тадбиркор аёл билан 17 июнь куни Урганжи маҳалласида учрашиб, уни мукофотлашини айтган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг