Жамият

Россияга экспорт қилинган атиргуллар ҳашарот билан зарарлангани аниқланди
15 ноябрь 2023, 10:49

Россияга экспорт қилинган атиргуллар ҳашарот билан зарарлангани аниқланди

Россиянинг Иркутск вилоятига Зангиотадан экспорт қилинган 3150 дона атиргул тамаки оққаноти ҳашароти билан зарарлангани аниқланди. Тадбиркор уларни фитосанитар рухсатномасисиз жўнатган, «Росселхознадхор» эса олиб киришга рухсат бермаган. Гуллар ўша ерда ёқиш йўли билан йўқ қилинган.

«Ўша пайтда ухлаётган эдим». «Газета.uz» ўқувчилари ўз карталаридан катта миқдорда пул ечиб олингани ҳақида хабар берди
14 ноябрь 2023, 20:55

«Ўша пайтда ухлаётган эдим». «Газета.uz» ўқувчилари ўз карталаридан катта миқдорда пул ечиб олингани ҳақида хабар берди

11 ноябрда айрим Ўзбекистон фуқароларининг банк карталаридан катта миқдорда пул ечиб олинди. Номаълум шахслар SMS-кодлар ҳимоясини четлаб ўтган. «Газета.uz» жабрланувчиларнинг сўзларини эълон қилмоқда. Аввалроқ МБ ва Humo банклардан бирига хакерлар томонидан бузиб кирилганини рад этган эди.

«Ота-оналарнинг дардини кўриб йиғладим. Улардан бири менинг ҳам фарзандим бўлиши мумкин эди». Дониёр Ғаниев — «Док-1 Макс» ҳақида
14 ноябрь 2023, 20:33

«Ота-оналарнинг дардини кўриб йиғладим. Улардан бири менинг ҳам фарзандим бўлиши мумкин эди». Дониёр Ғаниев — «Док-1 Макс» ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев «Док-1 Макс» иши бўйича судда ота-оналарнинг дардини кўриб йиғлаганини айтди. Шундан келиб чиқиб, у ССВ раҳбари Амрилло Иноятовдан «қандай ҳулоса чиқардинглар, сиёсий жавобгарлик бўладими, бундай қўпол хато қайта такрорланмайди деб ваъда бероласизларми?» дея сўради. Видео.

Chery Uzbekistan ишга туширилганининг бир йиллигини нишонлади
14 ноябрь 2023, 19:00

Chery Uzbekistan ишга туширилганининг бир йиллигини нишонлади

Chery Uzbekistan ишга туширилганининг бир йиллиги муносабати билан тантанали кеча ташкил этди. Маросимда бренднинг асосий намояндалари ва меҳмонларга қизиқарли шоу намойиш этилди, танлов ва ютуқли ўйинлар ўтказилди.

Тошкентда ногиронлиги бўлган ёшлар учун Media Plus лойиҳаси ташкил этилди
14 ноябрь 2023, 15:58

Тошкентда ногиронлиги бўлган ёшлар учун Media Plus лойиҳаси ташкил этилди

Тошкент шаҳрида 18 ёшга тўлган, ногиронлиги бўлган ёшлар учун медиасаводхонликни ўргатувчи Media Plus лойиҳаси ташкил этилди ва бу курсда 20 киши 2 ой давомида таҳсил олди. «Газета.uz» ушбу ижтимоий лойиҳани қўллаб-қувватлади.

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фирибгарликда айбланмоқда. У фуқаролар номига кредит олган бўлиши мумкин
14 ноябрь 2023, 15:33

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фирибгарликда айбланмоқда. У фуқаролар номига кредит олган бўлиши мумкин

Қумқўрғон туманида ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун 4 марта (жами 132 млн сўм) кредит олиб, пулларни ўзига қарашли МЧЖга ўтказгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва лавозимидан озод этилди.

Тошкентда дарахт машина устига қулаши оқибатида йўловчи вафот этди
14 ноябрь 2023, 12:28

Тошкентда дарахт машина устига қулаши оқибатида йўловчи вафот этди

Янгиҳаёт туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 устига дарахт қулаб тушди. Оқибатда 26 ёшли йўловчи қиз бош мия очиқ жароҳати билан вафот этди. Экология бўлими дарахт соғлом бўлгани, ёмғир сабабли таги бўшаб қолганини билдирди.

Тошкент вилоятида қалбаки 250 млн сўм мусодара қилинди
14 ноябрь 2023, 11:30

Тошкент вилоятида қалбаки 250 млн сўм мусодара қилинди

ДХХ Бекобод туманида 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюралар сотилишининг олдини олди.

Вазирлик, идора ва ҳокимликлар эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг фақат ярмини очиқлаяпти
14 ноябрь 2023, 10:32

Вазирлик, идора ва ҳокимликлар эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг фақат ярмини очиқлаяпти

Антикоррупция агентлиги 93 та вазирлик, идора ва ҳокимликда эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг фақат 52 фоизи очиқланаётганини аниқлади. Аксарият ҳолларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатларига оид маълумотлар бўйича жиддий камчиликларга йўл қўйилган.

Хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга давлат гранти ажратилади
14 ноябрь 2023, 09:56

Хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга давлат гранти ажратилади

Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини очган тадбиркорларга давлат гранти ажратилиб, 1 нафар аёл учун 3 млн сўмдан ошмаган миқдорда пул тўланади. Маблағлар Оила ва хотин-қизлар жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Бутунжаҳон шопинг кунида ўзбекистонликлар Uzum Market`да 130 мингдан ортиқ онлайн буюртма беришди
14 ноябрь 2023, 09:00

Бутунжаҳон шопинг кунида ўзбекистонликлар Uzum Market`да 130 мингдан ортиқ онлайн буюртма беришди

Uzum Market`да 11.11 акциясининг биринчи кунлари натижаларига кўра, фойдаланувчилар 130 мингдан ортиқ буюртма расмийлаштиришган. Буюртмалар кўпроқ Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Бухоро аҳолиси томонидан берилган.

Марказий банк Ўзбекистон аҳолисининг таълим харажатлари ошганини қайд этди
13 ноябрь 2023, 19:59

Марказий банк Ўзбекистон аҳолисининг таълим харажатлари ошганини қайд этди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўтказилган сўров натижалари аҳоли билим олиш ва саёҳатга кўпроқ маблағ сарфлай бошлаганини кўрсатди. Респондентларнинг келажакдаги харажатлари таркибида таълим биринчи ўринни эгаллади.

Олий Мажлис депутатлари Тошкентда катталар учун мўлжалланган ҳоспис қурилишини назоратга олди
13 ноябрь 2023, 19:43

Олий Мажлис депутатлари Тошкентда катталар учун мўлжалланган ҳоспис қурилишини назоратга олди

«Газета.uz»нинг Ўзбекистонда саратон билан оғриганлар қандай вафот этаётгани ҳақидаги мақоласидан сўнг Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкентдаги катталар ҳосписи қурилишига ҳамда Taskin болалар ҳосписига ташриф буюрди. Улар ҳоспис ва паллиатив ёрдам парламент назоратига олинишига ишонтиришди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди
13 ноябрь 2023, 17:34

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 19 та тур қўшилди. Миллий тақинчоқлар, атлас ва адрас ишлаб чиқариш, қўзиқоринларни йиғиш, уйда етиштириш ва сотиш ва бошқалар шулар жумласидан.

Тошкентда автобус ёниб кетди
13 ноябрь 2023, 17:20

Тошкентда автобус ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида «12-Автобус саройи»га тегишли MAN автобуси ёниб кетди. Ҳодисага электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Asakabank миллий валютадаги омонат фоиз ставкалари кўтарилди
13 ноябрь 2023, 15:00

Asakabank миллий валютадаги омонат фоиз ставкалари кўтарилди

8 декабргача Asakabank`да миллий валютадаги депозитларга оширилган фоиз ставкалари амал қилади.

Қашқадарёда фуқаро 21 туп қайрағочни кесиб ташлади
13 ноябрь 2023, 14:45

Қашқадарёда фуқаро 21 туп қайрағочни кесиб ташлади

Китоб туманида фуқаро 21 туп қайрағоч дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлагани аниқланди. Ҳолат бўйича 180 млн 840 минг сўм зарар белгиланди.

Тошкентда учта туманнинг айрим қисмларида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади
13 ноябрь 2023, 12:03

Тошкентда учта туманнинг айрим қисмларида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади

Душанба куни Тошкентдаги «Чуқурсой» подстанциясида юзага келган носозлик сабабли Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади. Ҳокимлик таъминот ярим тунга қадар тикланишини билдирди.

Иш ҳафтаси жуда илиқ бўлади
13 ноябрь 2023, 10:46

Иш ҳафтаси жуда илиқ бўлади

Бу ҳафта ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг ярмида кундузи +27 даражагача етади. Бундай ҳарорат фони ноябрь ўрталари учун иқлим қийматларидан +5…+8 даража юқори.

Наманган ва Фарғонада аҳолига тарқатилиши керак бўлган салкам 2 минг тонна кўмирни ўзлаштирганлар аниқланди
13 ноябрь 2023, 09:57

Наманган ва Фарғонада аҳолига тарқатилиши керак бўлган салкам 2 минг тонна кўмирни ўзлаштирганлар аниқланди

Наманган ва Фарғона вилоятларида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 1988 тонна кўмирни сотиб юборган кўмир омбор мудирлари аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг