Жамият

Uzum экотизими тўртта «Йил бренди-2022» мукофотига сазовор бўлди
24 май 2023, 19:00

Uzum экотизими тўртта «Йил бренди-2022» мукофотига сазовор бўлди

«Йил бренди-2022» мукофоти доирасида Uzum экотизимининг брендлари тўртта мукофотни қўлга киритди, улардан иккитасини Uzum Market маркетплейси ютиб олди.

Тошкентда 19 ёшли ўқувчи танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди
24 май 2023, 16:51

Тошкентда 19 ёшли ўқувчи танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Олмазор туманида 19 ёшли мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб ўлдирди. Воқеага уларнинг телефон талашиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қўқон педагогика институтида қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жаримага тортилди
24 май 2023, 16:24

Қўқон педагогика институтида қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жаримага тортилди

Қўқон давлат педагогика институтида қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани сабабли маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилган проректор (4,5 млн сўм) ва 3 ходимга (3 млн сўмдан) жарима тайинланди. Аввалроқ уларнинг барчаси ишдан олинганди.

Олмалиқда Damas уриб кетган ўқувчи қизлардан бири вафот этди
24 май 2023, 15:09

Олмалиқда Damas уриб кетган ўқувчи қизлардан бири вафот этди

15 май куни светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган Damas ҳайдовчиси томонидан уриб кетилган икки ўқувчи қиздан бири вафот этди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, иккинчи қиз даволанмоқда ва яқин орада уйига рухсат берилади.

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирида ўқувчиларга вальс тушиш тақиқланмаган — вазирлик
24 май 2023, 13:09

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирида ўқувчиларга вальс тушиш тақиқланмаган — вазирлик

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 25 май куни бўлиб ўтадиган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида мактабларда вальс тушиш тақиқлангани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик бу қарорни мактаб маъмуриятларининг ўзлари қабул қилган бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

Остонада Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича тендер: Дастлабки ноқонуний тендер ғолиби яна ютиб чиқди
24 май 2023, 11:09 1

Остонада Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича тендер: Дастлабки ноқонуний тендер ғолиби яна ютиб чиқди

Ўзбекистон Бадиий академияси Алишер Навоий ҳайкалини Остона шаҳрида ўрнатишга оид тендерни қайтадан ўтказди. Унда илк тендерда ноқонуний равишда ғолиб бўлган компания яна ютиб чиқди. Антикоррупция агентлиги биринчи тендерда манфаатлар тўқнашуви ва бошқа қонунбузарликларни аниқлаганди.

Самарқанддаги бузилиши белгиланган 12 қаватли бинода қаҳвахона ишлаётгани аниқланди
24 май 2023, 11:08

Самарқанддаги бузилиши белгиланган 12 қаватли бинода қаҳвахона ишлаётгани аниқланди

Самарқанд туманида 10 йил давомида ноқонуний қуриб келинган 12 қаватли бинони 2022 йилда сейсмик ҳолати ва бошқа талабларга жавоб бермагани учун бузиш бўйича суд қарори берилган. Шунга қарамай, у ерда қаҳвахона ишлаётгани аниқланди ва МИБга қарор ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги айрим жойларида сел келиши мумкин
24 май 2023, 09:36

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги айрим жойларида сел келиши мумкин

24−26 май кунлари республиканинг тоғли ва Қирғизистон ҳамда Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди.

Наманганда метеорологик радиолокатор ўрнатилди
24 май 2023, 09:19

Наманганда метеорологик радиолокатор ўрнатилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 200 км радиусдаги об-ҳаво ҳодисалари ҳақида маълумот берувчи метеорологик радиолокатор ишга туширилди. Ўтган йили худди шундай локатор Бухоро вилоятида ҳам ўрнатилганди. Бу қурилмалар Ўзбекистонда ерусти метеорологик радарларининг ягона тармоғини яратади.

Университетлардаги #PET2NATUREUZ экочелленжи: Талабалар кандай фикрда?
24 май 2023, 09:00

Университетлардаги #PET2NATUREUZ экочелленжи: Талабалар кандай фикрда?

Webster, ТДИУ ва ЖИДУ олийгоҳлари талабалари ҳамда Coca-Cola челленжи фаол иштирокчилари ўзларининг эко-кун тартибига муносабатлари, пластикни қайта ишлашнинг аҳамияти ва ижтимоий фаол компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳақида сўзлаб беришди.

Тошкентда бош режа муаммоси, 100-фарзанд, «бундай серавтомобилчилик бизга керак эмас». Ўзбек матбуоти 24 майда нималар ҳақида ёзган?
24 май 2023, 07:23

Тошкентда бош режа муаммоси, 100-фарзанд, «бундай серавтомобилчилик бизга керак эмас». Ўзбек матбуоти 24 майда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал ўзбек матбуоти нега «Америкадаги серавтомобилчилик»ни исрофгарчиликка тенглаштирган? Шароф Рашидовнинг 60 йил аввалги мақоласида жадидчилик тарафдорлари нега қораланган? 30 йил аввал Тошкентда экологик вазият қандай эди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

23 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 май 2023, 22:00

23 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Хоразмда ҳайдовчиларга таъзим қилиб йўлдан ўтадиган болалар, 25 ёшгача бўлганларга 5 йилга берилаётган «загран» паспорт, Paynet`дан нақд пул ечиб олиш тизими, Умра учун фуқароларнинг 1,6 млрд сўмини онлайн қиморга тикиб юборган Диний қўмита мутахассиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қуёш қиздиради — чегирмалар ошаверади: Uzum Market ёзги мавсумий чегирмаларни эълон қилди
23 май 2023, 19:00

Қуёш қиздиради — чегирмалар ошаверади: Uzum Market ёзги мавсумий чегирмаларни эълон қилди

23 майдан 30 июнга қадар Uzum Market`да барча турдаги товарларни 70% гача чегирмалар билан сотиб олиш имконияти бўлади. Шунингдек, маркетплейсда ҳалол кечиктириб тўлаш имконияти мавжуд.

Хоразмда болаларга қўлни кўтарганча йўлдан ўтиш ва ҳайдовчиларга миннатдорлик билдириш ўргатилади
23 май 2023, 16:10

Хоразмда болаларга қўлни кўтарганча йўлдан ўтиш ва ҳайдовчиларга миннатдорлик билдириш ўргатилади

Хоразм ЙҲХБ «илғор мамлакатлар тажрибаси» асосида болалар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олишнинг янги усулини таклиф қилди. Унга кўра, ўтиш жойларидан олдин STOP белгиси чизилади. Ўқувчилар қўлларини кўтариб, йўлни кесиб ўтади ва миннатдорлик белгиси сифатида ҳайдовчиларга таъзим қилади.

Самарқандда вояга етмаган ҳайдовчи 52 ёшли эркакни уриб юборди
23 май 2023, 11:55

Самарқандда вояга етмаган ҳайдовчи 52 ёшли эркакни уриб юборди

Самарқанд шаҳрида отасининг машинасини ҳайдаб кетаётган 16 ёшли ўсмир тезликни ошириб, йўлни кесиб ўтаётган эркакни уриб юборди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Фото: Наманганда халқаро гуллар фестивали бошланди
23 май 2023, 10:58

Фото: Наманганда халқаро гуллар фестивали бошланди

Наманган шаҳрида 62-Халқаро гуллар фестивали бошланди. «Газета.uz» минглаб одамларни бир ерга жамлаган фестивалдан фоторепортаж тайёрлади.

Ўзбекистонга тўрт ой давомида 2 миллиондан ортиқ сайёҳ келди
23 май 2023, 10:39

Ўзбекистонга тўрт ой давомида 2 миллиондан ортиқ сайёҳ келди

2023 йилнинг тўрт ойида Ўзбекистонга 2 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Туристларнинг асосий қисми қўшни Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Россиядан келган.

Андижонда Диний қўмита мутахассиси Умра учун фуқаролардан олган 1,6 млрд сўмни онлайн қиморга тикиб юборди
23 май 2023, 10:23

Андижонда Диний қўмита мутахассиси Умра учун фуқаролардан олган 1,6 млрд сўмни онлайн қиморга тикиб юборди

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси фуқаролардан Умра зиёрати учун олган 1 млрд 650 млн сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Суд давомида жабрланувчилар аризаларини қайтариб олгани сабабли моддий зарар тўланмаган. Собиқ ходим эса беш йилга қамалган.

25 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш паспорти 5 йил муддатга берилмоқда
23 май 2023, 09:48

25 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш паспорти 5 йил муддатга берилмоқда

25 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш паспорти 5 йил муддатга берилаётгани маълум бўлди. Илгари бу 16 ёшни ташкил этган. Бу бўйича президент фармони бир йил аввал қабул қилинган бўлса-да, бу ҳақда жамоатчиликка кенг маълумот берилмаган.

Қорақалпоғистонда Cobalt юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
23 май 2023, 09:19

Қорақалпоғистонда Cobalt юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt юк машинасига бориб урилди. Оқибатда енгил машина йўловчиларидан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг