Дубай — кичик балиқчилар қишлоғидан осмонўпар бинолар марказига айланган мегаполис, турли миллат вакилларини ўзида жамлаган дунё пойтахти, БААнинг Форс кўрфази қирғоғидаги энг йирик шаҳри. Яқин Шарқдаги энг йирик тижорат ва сайёҳлик маконидан «Газета.uz» мухбири репортаж тайёрлади.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Антиструмин» дорисининг «ножўя таъсири» кузатилган 12 нафар бола ётган касалхонага борди. Аввалроқ Наманган вилоятида ҳам ушбу дорини истеъмол қилган 70 дан ортиқ бола шифохонага ётқизилган эди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Шарқ» нашриётининг қайси бинолари маданий мерос объекти эканини аниқлаш бўйича Маданий мерос агентлиги билан келишиб олди. Агентлик ЎзА биноси бундай объект эмаслигини, лекин унинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш хусусийлаштириш шарти бўлишини таъкидлади.
Наманганда заҳарланган 70 дан ортиқ бола, ундан қаттиқ ташвишга тушган президент, заҳарланиш ортидан таркибида йод бўлган «Антиструмин» №100дан фойдаланиш тақиқлангани, лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши, газ, электр энергияси таннархи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланганидан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганишлар якунига етгунига қадар таркибида йод бўлган «Антиструмин» №100 маҳаллий дори воситасидан фойдаланишга тақиқ жорий этилди.
5 та кинопремера, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, «Ҳумо» хоккей клуби матчлари, MotorFest2023 автофестивали, Geek Con Tashkent фестивали, Анҳор боғида ретро-кеча, плоггинг-югуриш, концертлар, кўргазмалар, спектакллар, болалар учун тадбирлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар.
Yangi O‘zbekiston bog‘i`da 16 сентябр куни Coke Studio Fest бўлиб ўтди. Тадбирда ўзбек хонандалари билан бир қаторда Artik ва Asti, Andro ва DJ Afrojack ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси лойиҳаси эълон қилинди. Унда 4 та ҳарфнинг шакли ўзгариши кўзда тутилган: o‘, g‘, sh ва ch. Лойиҳа бўйича янги ўзбек алифбоси 28 та ҳарф, 1 та ҳарф бирикмаси ва тутуқ белгисидан иборат бўлади.
Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган 36 ёшли ўзбекистонлик эркак узил-кесил 9 йилга қамалди. У яқин дўстининг таклифи билан халқаро террористик ташкилотга қўшилган ва бир гуруҳ шахсларни Сурияга жўнатишни ташкиллаштирган.
22 сентябрь куни Тошкент шаҳри суди биносига бомба ўрнатилгани ҳақида маълумот тарқалди. Пойтахт ИИББ хавотирга берилмасликни сўраб, Тошкент шаҳри суди ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказилаётганини маълум қилди.
Август ойи охирида Урганч шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг зўрланиши бўйича иш судга қайтарилди. Олий суд сайтидаги маълумотларга кўра, қўшимча тергов ўтказилганига қарамай, собиқ амалдорларга қўйилган айбловлар ўзгаришсиз қолди.
Тошкент аэропортида такси хизмати учун жойлар техник шартларга қўшимчалар ва тушунтиришлар киритилгани сабабли қайтадан кимошди савдосига қўйилди. Ҳар учала лот бўйича савдолар 3 октябрь куни E-auksion.uz сайтида бўлиб ўтади.
Маданий мерос агентлиги ягона мулкий мажмуа сифатида савдога чиқарилиши айтилган «Шарқ» ва ЎзА бинолари маданий мерос объекти эканини ва хусусийлаштириш мумкин эмаслигини маълум қилди. Уларни аукциондан олиб ташлаш бўйича Давактив агентлигига огоҳлантириш берилди.
Шанба ва якшанба кунлари ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +11…+16 даражани ташкил этади, кундузи +25…+30 даражагача исийди.
Тошкент метрополитенининг Буюк ипак йўли бекатида юзни сканер қилиш (Face ID) орқали йўлкирани тўлаш тизими ишга тушди. Ундан фойдаланиш учун ATTO иловасида юзни сканерлаб, рўйхатдан ўтиш керак. Синов муваффақиятли ўтса, бошқа бекатларда ҳам бу тизим пайдо бўлади.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ёппасига ишдан олган Қибрай туманидаги раҳбарлар ўрнига 47 нафар янги раҳбар тайинланди. «Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган», дея таъкидлаган ҳоким «янги кадрларга ўзи кафил бўлиши»ни айтди.
Тошкентда охирги 15 кунда метро поезди йўлига йўловчилар шахсий буюмларини олиш учун уч маротаба ўзбошимчалик билан тушган. Метрополитен йўловчиларни у ердаги катта кучланишли электр токидан огоҳлантириб, буюмлар тушиб кетган вақтда ходимларга мурожаат қилишни сўради.
Тошкентнинг Миробод, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги айрим маҳалла ва кўчаларда 22 сентябрь куни газ таъминоти тўхтатилади.
Президентнинг «светофорсиз эстакадалар» қурилиши бўйича таъкиди саволлар келтириб чиқарди. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Газета.uz»га гап шаҳарлар эмас, балки вилоятлараро магистраль йўллар ҳақида кетаётганини маълум қилди. Йўл ўтказгичлар қаерда қурилиши кераклиги бўйича мезонлар қабул қилинади.
Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — 70 дан ортиқ бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилди. Расмий идоралар улар айнан нимадан заҳарланганига аниқлик киритмади. Ижтимоий тармоқларда бу йод препаратидан бўлиши мумкинлиги ёзилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг