ДХХ Сурхондарё вилоятида 9,3 кг наркотик модданинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди.
Мамлакатда ҳарбий фан ривожига улкан ҳисса қўшган истеъфодаги генерал-майор, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессори Александр Шишлянников вафот этди. У 1993−1995 йилларда Тожикистон биринчи мудофаа вазири лавозимида вақтинча ишлаган.
Эрталаб нонуштага мазали ва тўйимли нималар тайёрласа бўлади? Шоколадли сирник, авокадо ва тухумли тост, туркча менемен, пишлоқ, исмалоқ ва тухумли слойкалар, қуймоқ, пишлоқ ҳамда колбасали гренка ва бошқалар. Zira.uz уларнинг рецептларини тақдим этади.
Тошкентдаги 51 хонали, боғлар, ҳовузлар ва бошқа бинолари бўлган ҳашаматли уйни MOB Group онлайн аукционда 33,3 млрд сўмга сотиб олди. Февралда Ҳарбий суд ижро варақаси ва МИБ инспектори қарори асосида сотувга қўйилган уйга ким эгалик қилганини аниқлашнинг имкони бўлмади.
Марказий Осиёдаги сув тақчиллиги ҳақида гапирган Мирзиёев, банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар, энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилиши, Хидирназар Аллақулов билан учрашган Ғарб дипломатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Кондиционерли кўчалар, машинистсиз метро, Сафари, сунъий Венеция шаҳри ва албатта Қатар миллий музейи: «Газета.uz» мухбири Муштарий Оқбоева Ўзбекистондан 40 марта кичикроқ давлат — Қатар пойтахтига саёҳат қилиб, «чўл устидаги ҳашамат»нинг эътиборга молик масканларини фотокамера объективига муҳрлади.
Саккизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, Корея маданияти фестивали, ярмарка ва кўргазмалар, «SAHNA» Stend Up club`даги чиқишлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Таниқли теннисчи Ирода Тўлаганова ва Яшнобод тумани аҳолиси Авиасозлар саройи қаршисидаги теннис кортлари бузилишига қарши чиқмоқда. Спорт мажмуаси май ойида Отабек Нурмуҳамедовга 31 млрд сўмга сотилган эди. NRG Uzbekistan ушбу ҳудуд билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.
Кўп функцияли M-Clinic тиббиёт марказида Германия, Швейцария ва Россиядан келган мутахассислар билан беморлар диагностикаси ва даволашдаги инновациялар мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрида чорраҳадан светофорнинг яшил чироғида ўтаётган Yutong электробуси Nexia билан тўқнашди. Воқеада жароҳатланганлар йўқ.
Ўзбекистон бўйича энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади, деди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов аҳолига қилган мурожаатида. Шунингдек, у аҳоли учун хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор вазифалар белгилаб олинганини маълум қилди.
Dunyo bo‘ylab телеканалининг «Своими глазами» дастури мухбири Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Унда антибиотик дори қабул қилинганидан кейин аллергик реакция кузатилган ва журналист анафилактик шокни бошдан кечирган.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб, ҳарорат +13…+18 даража, кундузи эса +25…+30 даража бўлади.
Ўзбекистонда Германия ҳафталиклари бўлиб ўтмоқда. Унда Германияда ўқишга оид кўргазмалар, очиқ эшиклар куни ва тақдимотлар режалаштирилган.
Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчадан 24 нафар бола овқатдан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди, яна 7 нафарига тиббий ёрдам берилиб, уйига жўнатилди. Аввалроқ 14 нафар бола шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди. Боғча вақтинча ёпилди. Шифокорлар 240 нафар болани кўрикдан ўтказди.
2023 йил 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келиши туфайли ўзбекистонликлар 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олади. Бу янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган.
Ўзбекистондаги касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум ва академик лицейларнинг C1 сертификатига эга ўқитувчиларига 50 фоиз устама берилади.
Кўпчиликка севимли бўлган Ermak бренди янги маҳсулот сегменти — меваларнинг барча фойдали хусусиятларини ўзида сақлаб қолган табиий шарбатларни тақдим этди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг музокаралари, Жиззах ва Қашқадарёда аниқланган салкам 15,5 кг наркотик модда, Тошкентда 39 кишига сотилган 9 та хонадон можароси, уй-жой бозоридаги сотувлар шарҳи, қайта тикланиши кутилаётган Chevrolet Captiva сотуви ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида учта болалар боғчасининг 18 нафар тарбияланувчиси ич бузилиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазиятни назоратга олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг