Жамият

10 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
10 июнь 2024, 22:35

10 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Электромобилни уйда қувватлантириш учун тунги тарифлар, «Яшил макон» доирасида экилмай, қўшиб ёзилган 1 млн кўчат, 10 июнь — Цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни, Қозоғистондаги рейдларда ушланаётган ўзбекистонликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«ҲЭТ» электр энергияси истеъмолининг кунлик нормаси мавжудлигини рад этди
10 июнь 2024, 21:44

«ҲЭТ» электр энергияси истеъмолининг кунлик нормаси мавжудлигини рад этди

«Ҳудудий электр тармоқлари» электр энергиясининг кунлик нормаси 6,6 кВт/соатни ташкил этиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан суд бошланади
10 июнь 2024, 20:33

«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан суд бошланади

11 июнь куни «Саидазиз медгородок» номи билан танилган Саидазиз Саидалиев, шунингдек, яна 28 кишига нисбатан суд жараёни бошланади. Улар Жиноят кодексининг товламачилик, фирибгарлик, безорилик, жиноий уюшма ташкил этиш каби жами 14 та моддаси бўйича айбланмоқда.

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида 1 миллиондан ортиқ экилмаган кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди
10 июнь 2024, 18:06

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида 1 миллиондан ортиқ экилмаган кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

Бош прокуратура «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 541 та ҳолатда амалда экилмаган 1 миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилганини аниқлади. Шунингдек, 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган.

ITPU талабалари Испанияда амалиёт ўташ борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди
10 июнь 2024, 17:00

ITPU талабалари Испанияда амалиёт ўташ борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

IT Park University`нинг аълочи талабалари май ойида Испанияда амалиёт ўтади. Улар ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб берди, шунингдек, бир қатор тренинг ҳамда семинарлардан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

Тошкентда кабель тармоғидаги ёнғин сабаб айрим давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар юзага келди
10 июнь 2024, 12:39

Тошкентда кабель тармоғидаги ёнғин сабаб айрим давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар юзага келди

Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида ерости кабелида юз берган ёнғиндан сўнг паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар кузатилмоқда, деб хабар қилди Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ. Шунингдек, яқин атрофдаги аҳоли пунктларида электр энергияси вақтинча узилган.

Тошкент вилоятида 14 ёшли йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлди
10 июнь 2024, 12:35

Тошкент вилоятида 14 ёшли йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлди

Бекобод туманидаги «Дўстлик» каналидан Сирдарё вилоятида туғилган 14 ёшли йигитнинг жасади топилди. Терговга қадар текширув кетмоқда.

2024 йилнинг майи энг нам май ойлари бешлигига кирди — Ўзгидромет
10 июнь 2024, 11:58

2024 йилнинг майи энг нам май ойлари бешлигига кирди — Ўзгидромет

Ўзбекистонда ўтган май ойида ҳатто энг иссиқ кунларда ҳам ҳарорат ўзининг рекорд қийматларига яқинлашмади, +25…+30 даража атрофида бўлди. Кўплаб ҳудудлар бўйича ой энг нам май ойлари бешлигига кирди, ёғингарчилик меъёрдан 1,3−2,8 марта кўп бўлди.

Ҳафта бошида ҳарорат +41 даражагача исийди
10 июнь 2024, 11:18

Ҳафта бошида ҳарорат +41 даражагача исийди

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат +41 даражагача кўтарилади. Сўнгра +32…+35 даражагача пасайиши кутилмоқда. Бундай ҳарорат июнь ойи иқлимий меъёридан 1−2 даражага юқори. Айрим тоғли ҳудудларда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, жойларда чаг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

ИИВ биноси яқинидаги ерости туннелида ёнғин содир бўлди (фото, видео)
10 июнь 2024, 09:59

ИИВ биноси яқинидаги ерости туннелида ёнғин содир бўлди (фото, видео)

ИИВ биноси яқинидаги ерости туннелида ёнғин содир бўлди. «Электр симлари туташи»га 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди ва у 1 соатда бартараф этилди. Тошкент метрополитени ёнғиннинг метро тизимига боғлиқмаслиги, қурилмалар нормал ҳолатда ишлаётганини қўшимча қилди.

Тожикистонда бўлган кучсиз зилзила Ўзбекистон жанубида ҳам сезилди
10 июнь 2024, 08:35

Тожикистонда бўлган кучсиз зилзила Ўзбекистон жанубида ҳам сезилди

Душанба куни эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди. Вилоят туманларида сезилиш кучи 2 баллни ташкил қилди.

Чирчиқ дарёсига тушиб кетган юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди
9 июнь 2024, 23:06

Чирчиқ дарёсига тушиб кетган юк машинаси йўловчиси ҳалок бўлди

Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди. Оқибатда йўловчи вафот этди, ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Тармоқларда ҳодиса пойга сабаб юз бергани айтилмоқда.

Ёзда қуёш уришидан қандай ҳимояланиш мумкин?
9 июнь 2024, 15:15

Ёзда қуёш уришидан қандай ҳимояланиш мумкин?

ССВ ёз фаслида офтоб уриши, халқ тилидаги дам ўтиши ҳолати кўп учрашини инобатга олиб, ундан сақланиш бўйича бир неча тавсиялар берди. Кўпроқ суюқлик ичиш, ёпиқ жойларда бўлиш, очиқ рангли либослар ва бош кийим кийиш шулар жумласидандир.

Тошкентдаги барча мозаикали уйлар реклама баннерларидан тозаланди
9 июнь 2024, 12:06

Тошкентдаги барча мозаикали уйлар реклама баннерларидан тозаланди

Тошкент шаҳрида барча мозаикали турар жой бинолари реклама баннерларидан тозаланади, деб хабар қилди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда пойтахт ҳокимлиги. Дастур бошланган 2021 йилдан буён жами 70 та (шундан 40 таси икки ой ичида) панно рекламалардан халос этилди.

Хоразмда 11 ёшли болани девор босиб қолди
9 июнь 2024, 10:49

Хоразмда 11 ёшли болани девор босиб қолди

Хива шаҳрида 11 ёшли болани девор босиб қолди. Оқибатда бола тос суяги синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Ҳодиса бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда, ҳолатни болалар омбудсмани назоратга олди.

Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ёниб кетди
9 июнь 2024, 09:59

Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ёниб кетди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган Lada Largus машинасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш билан касалхонага ётқизилди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди
9 июнь 2024, 09:12

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди

10 июндан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширади. Ариза берувчилар энди суҳбатга ёзилишдан олдин виза тўловларини амалга ошириши керак бўлади.

Telegram`да глобал узилиш юз берди
9 июнь 2024, 08:54

Telegram`да глобал узилиш юз берди

Шанба куни тунда Telegram мессенжери фаолиятида глобал ва узоқ давом этган носозлик юзага келди. Муаммолар Ўзбекистон, Россия, АҚШ ва Европа давлатларида кузатилди.

Тошкентда Captiva уриб юборган эркак ҳалок бўлди
8 июнь 2024, 20:28

Тошкентда Captiva уриб юборган эркак ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Captiva билан тўқнашув оқибатида 39 ёшли пиёда ҳалок бўлди. Ҳайдовчи маст эди. Машина дўкон девори олдида ўтирган эркакни босиб кетган.

Ўзбекистонда 24 ёшли йигит ноткоин сотгани учун 10 суткага қамалди
8 июнь 2024, 18:40

Ўзбекистонда 24 ёшли йигит ноткоин сотгани учун 10 суткага қамалди

Чилонзор тумани суди Telegram орқали ноткоин йиғиб, уни 800 минг сўмга сотган 24 ёшли ТерДУ талабасини 10 суткага қамаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Криптоактивлар айланмасидаги қонунчиликни бузишда айбланган сурхондарёлик йигит бу иши ноқонуний эканини билмаганини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг