Данғара туманида оҳак цехи 1 млрд 54 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Фуқаро 18 та ностандарт газ ёндиргичларини ер ости газ қувурига улаб олган.
Олтинкўл туманидан ўтган Қорадарёдан 11 ёшли ўғил бола жасади топилди. Ҳолат бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланган. Вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган, дейилади бошқарма хабарида.
Фарғона вилоятида содир бўлган икки ЙТҲ оқибатида икки йўловчи вафот этди. ЙТҲларнинг ҳар иккиси ҳам Damas иштирокида содир бўлган.
Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушгани бўйича жиноят иши очилди. Ҳодиса оқибатида 2 млрд 760 млн сўм зарар етган. Ҳолат бўйича гумонланган 3 нафар мансабдор ушлангани айтилмоқда.
ДХХ қўшни давлатдан олиб келинган қарийб 11 кг опий моддасини мусодара қилди. Хусусан, Амударё қирғоғида қамишлар орасидаги қопдан 10 дона ўрамда гиёҳвандлик моддаси топилган.
Тошкентда аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини бир вақтнинг ўзида қулаб тушди. Расмий хабарларда уларни ўрнатиш пайтида эҳтиётсизликка йўл қўйилгани айтилди. Июль ойи охирида Ўзбекистон президенти қурилиш майдонига ташриф буюрган эди.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Тошкент шаҳрида туғилган 22 ёшли йигит Сурияда «Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон» террорчилик ташкилотида жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. У 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Янгибозор туманидаги 28-мактабда ўқитувчилар мактабни тозалашга жалб қилинди. Бу топшириқни бергани учун директорга нисбатан маъмурий жарима қўлланди.
Пишлоқ ва кўкатли «дангаса» пирожкалар, товуқли «дангаса» хоним, чучвара, «дангаса» товуқ оёқчалари, дўлма ва бошқалар — Зира.uz тез тайёр бўлувчи «дангаса» таомлар рўйхатини тақдим этади.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги минглаб хонадонлар ва кўплаб объектлар тармоқдаги носозлик туфайли 12 соатга яқин электрсиз қолди. Шунингдек, ҳудудда светофорлар ҳам ишламади. «Газета.uz» фоторепортажи.
11 август куни Ўзбекистондаги энг йирик интернет нашрларидан бири «Газета.uz» ўзининг 15 йиллигини нишонламоқда. Сайт илк кунларданоқ «Янгиликларимиз халқ учун» шиори остида фаолият юритиб келмоқда.
Маҳаллий рейсларга чегирма эълон қилган Узбекистан Аирwайс, мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатган Шавкат Мирзиёев, блогер Санжар Хоъжа ва Шерали Комиловларнинг қидирувга берилгани сабаблари, Жаҳон кубогини тарк этган барча ўзбек шахматчилари ва бошқалар — “Газета.уз"нинг кун дайжестида.
ИИВ 2 блогер қидирилаётгани сабабларини маълум қилди. Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) 2012 йилдан буён Сергели бозорида фуқарога автомобиль олиб беришни ваъда қилгани учун қидирилмоқда. Рецидивист деб топилган Шерали Комилов (Detectiv Uz) 3 та ҳолатда фирибгарлик ва ҳақорат қилишда гумонланмоқда.
Ўзбекистон мактабларида 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрь, душанбадан бошланади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Ультраюпқа ROG Zephyrus M16 ноутбуки ёрдамида ижодий ва ўйин имкониятларини кенгайтириш мумкин. Қурилма замонавий дизайн ва янада кучли конфигурацияга эга бўлди.
Фарғона вилояти ҲЭТКнинг кадрлар бўлими бошлиғи калтакланди. Бунга унинг ҳисобчига нега ишга келмаганини билиш учун қўнғироқ қилгани ва суҳбат чоғида аёлнинг эри билан жанжаллашгани сабаб бўлган. Ходим шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Fitch Rartings халқаро рейтинг агентлигида BB- (барқарор) даражасини сақлаб қолди ва мустақил кредит рейтингини b+ даражага кўтарди.
Хитойнинг Alibaba технологик корпорацияси Намангандаги IT Park`да ўз минтақавий марказини очиши мумкин. Ташкилот расмийлари ҳудуд текстиль, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйишда минтақавий марказ бўлишига ишонч билдирган.
Жума куни Урал ҳудудларидан кириб келадиган салқин ҳаво ҳисобига дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +30…+32, жанубда +35 даражадан ошмайди. Ҳарорат тушиши келгуси ҳафтанинг ўртасигача давом этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг