Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 5 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетгани аниқланди. ИИБ ходимлари томонидан топилган чақалоқ шифохонага ётқизилиб, мутахассислар назоратига олинди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак 56 ёшли эркакни ўзаро келишмовчилик оқибатида пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. 5 та қутқарув экипажи ёнғинни 1 соат давомида ўчирди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Икки шахс АҚШга ишга юбориш эвазига фуқародан 51 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Фирибгарликда гумонланган ушбу шахсларга нисбатан жиноий иш очилди.
ЖССТ шамоллашга қарши Cold Out сиропи намунаси Ироқдаги таҳлилда сифат талабларига жавоб бермагани учун унинг хавфидан огоҳлантирди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази эса хавотирга ўрин йўқлиги ва бу дори Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтмаганини билдирди.
Ўзбекистон фуқаролари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкин бўлди.
Шаҳрисабз туманидаги Танхоздарё ирмоғида Қизил китобга киритилган 27 дона Амударё гулбалиқлари ноқонуний овлангани аниқланди.
Андижон тиббиёт институтининг 5 нафар масъул ходими «фаолиятида жиддий камчилик ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгани сабабли» ишдан бўшатилди. Олийгоҳ ректори ҳам лавозимини тарк этиши мумкин. Июль ойида институтнинг икки ходими 16 минг доллар олаётган вақтда қўлга тушганди.
Статистика агентлиги 1 июль ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 36,4 млн кишини ташкил этишини билдирди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млн 159 минг), энг ками эса Сирдарё вилоятида (904,9 минг) яшайди. Демографик кўрсаткичлар.
Британия ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган иккита квартира ва уйни мусодара қилди. Таъкидланишича, улар Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан олинган даромадлар эвазига сотиб олинган. Мулкларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ортиққа баҳоланмоқда.
Шофиркон туманида 4 дона соф қуйма олтин бўлагини 7 минг доллар ва 300 млн сўмга сотган фуқаролар қўлга олинди.
Яккасарой туманида 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган кекса ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Мирзо Улуғбек туманида кўчада 63 ёшли эркак 8 ёшли қизни ўпиб, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилди. Тошкент шаҳри ИИББ эркак ушлангани ва ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирди.
Ўзбекистонда «Умра» хизматлари фақат маҳаллий туроператорлар томонидан кўрсатилиши, улар махсус лицензияни олиш учун 100 минг доллардан кам бўлмаган маблағни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиши шартлиги белгиланди. Вояга етмаган фуқароларга «Умра» хизматларини кўрсатиш тақиқланди.
Мисрдан экстрадиция қилинган қидирувдаги ўзбекистонлик, Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи, Carrefour супермаркетларини сотиб олаётган Magnum, ёш қизга тегинган эркак 10 йилга қамалгани, Фарғонада ўзини осган 16 ёшли қиз, 2-босқичи бошланган «OpenBudget» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкентда 48 ўрамдаги гиёҳвандлик моддалари ва дорихона наркотикларини тарқатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Иш эълонини Telegram орқали топганини айтган эркак 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Апрель ойида пойтахт кўчаларининг бирида 17 ёшли қизнинг ортидан келиб, унинг номусига тегишга уринган эркакка нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ўзбекистонда июль ойида 28,2 млрд сўмлик табиий газ ва 11,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларига тўғри келди.
Фарғона вилоятида 16 ёшли қиз ўз уйидан осилган ҳолда топилди. Унинг яқинлари сўнгги вақтларда қизда руҳий бузилиш бўлганини таъкидламоқда.
Октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда почта орқали ID-карта ва хорижга чиқиш паспортини уйга етказиб бериш хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг