Жамият

Мактабга бориш учун Сирдарёдан қайиқда ўтадиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
30 май 2023, 15:06

Мактабга бориш учун Сирдарёдан қайиқда ўтадиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди

Сирдарё вилоятида мактабга бориш учун дарёни қайиқда кечиб ўтадиган қиз сентябрдан ўқишни Гулистондаги спорт мактабида академик эшкак эшиш йўналишида давом эттиради. Шу сабаб энди қиз дарёдан ўтиши шарт эмас.

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатишга ҳеч қандай таъқиб йўқ — Мусулмонлар идораси
30 май 2023, 11:37

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатишга ҳеч қандай таъқиб йўқ — Мусулмонлар идораси

Тармоқларда жума табриги ва диний материаллар тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлиши айтилган хабарлар тарқалди. Мусулмонлар идораси уларнинг ёлғонлигини билдириб, жума табрикларини тарқатишга ҳеч қандай таъқиб йўқлигини маълум қилди. Идора улашиш мумкин бўлган манбалар рўйхатини келтириб ўтди.

Россияда ўзбекистонлик мигрант касалхонада вафот этди
30 май 2023, 11:22

Россияда ўзбекистонлик мигрант касалхонада вафот этди

Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонлик мигрант ҳужжатларни текшириш вақтида вафот этгани айтилганди. Ўзбекистон Миграция агентлиги унинг шифохонада вафот этгани, ўлим ҳужжат текшириш жараёни билан боғлиқ эмаслигини билдирди. Унинг жасади мамлакатга қайтарилган.

Қашқадарёда 3 нафар блогер 5 суткага қамалди. Жамоатчилик бунинг қонунийлигига шубҳа қилмоқда
30 май 2023, 10:50

Қашқадарёда 3 нафар блогер 5 суткага қамалди. Жамоатчилик бунинг қонунийлигига шубҳа қилмоқда

Қашқадарё вилоятида 3 нафар блогерга майда безорилик, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик ва бошқа моддалар бўйича 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жамоатчилик буни «мантиқсиз ва ноқонуний» дея атаб, Олий суддан асослантирилган изоҳ беришни сўради.

Тошкентда терговдан қочиш учун 4-қаватдан сакрагани айтилган 21 ёшли йигит вафот этди
30 май 2023, 09:27

Тошкентда терговдан қочиш учун 4-қаватдан сакрагани айтилган 21 ёшли йигит вафот этди

Чилонзор тумани ИИБ биносида 21 ёшли йигит терговдан қочиш мақсадида 4-қаватдаги ҳожатхонадан сакрагани айтилмоқда. У шифохонада вафот этган. Йигит машинасидан гиёҳванд модда топилгани учун қўлга олинганди. Марҳумнинг яқинлари унинг ўлими сабабига шубҳа билдирмоқда.

«Ғояни дунёга келтирган ҳисларимни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан» — Ҳайкалтарош Юнус Сафардиёр
30 май 2023, 05:42

«Ғояни дунёга келтирган ҳисларимни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан» — Ҳайкалтарош Юнус Сафардиёр

Юнус Сафардиёр — дунёга машҳур самарқандлик ҳайкалтарош. Унинг ижод намуналари Россия, Буюк Британия ва Ўзбекистондаги жамоат масканларини безаб турибди. У «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида замонавий санъатга нисбатан қарашлари ва ижодида Самарқанднинг ўрни ҳақида сўзлаб берди.

Президент фармони билан прокуратура органлари штати кўпайтирилди
29 май 2023, 22:42

Президент фармони билан прокуратура органлари штати кўпайтирилди

Президентнинг ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш тўғрисидаги фармони билан прокуратура органларида бошқарув ходимлари сони 4195 дан 4886 нафарга, Бош прокуратура прокурор-терговчилари эса 252 дан 316 нафарга оширилди. Яна бир — бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилади.

29 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 май 2023, 22:00

29 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ХДП ва «Адолат» СДПдан Ўзбекистон президентлигига тасдиқланган номзодлар, Росатом" билан АЭС қуриш масаласи муҳокамасида давом этаётган Ўзбекистон, мамлакатга келадиган бензин нархлари, боғчада болалар танасига ухламагани учун игна санчган амалиётчи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарада яна учта ўтказиш пункти очишни режалаштирмоқда
29 май 2023, 21:34

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарада яна учта ўтказиш пункти очишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати чегарада яна учта ўтказиш пунктини очишни режалаштирмоқда. Тармоқларда Ўзбекистон томони 2010 йилда фаолияти тўхтатилган «Бекобод-Хонобод» НЎП яқинидаги деворни бузаётгани акс этган видео тарқалди. «Қорасув» ва «Кара-Багиш» НЎПларнинг ҳам очилиши кутилмоқда.

Жиззахда қурилаётган институт пойдевори демонтаж қилинди
29 май 2023, 19:33

Жиззахда қурилаётган институт пойдевори демонтаж қилинди

Жиззахда 2500 талабага мўлжалланган институт биноси қурилишида кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди ва қуйилган пойдевор демонтаж қилинди.

Янгийўлда уруш фахрийси бюстига ноўрин ҳаракатлар қилган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди
29 май 2023, 19:14

Янгийўлда уруш фахрийси бюстига ноўрин ҳаракатлар қилган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди

Янгийўл туманида 3 нафар 6-синф ўқувчиси «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси»га ўрнатилган бюстлардан бирига нисбатан ноўрин ҳаракатлар қилиб, сўкинган ва ҳолат видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Уларнинг ота-оналари жаримага тортилди.

Бойсунда депутат Ҳаж учун жамғарган маблағи ҳисобидан қишлоққа кўприк қуриб берди
29 май 2023, 18:07

Бойсунда депутат Ҳаж учун жамғарган маблағи ҳисобидан қишлоққа кўприк қуриб берди

Сурхондарё вилоятида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Рамазон Абдуллаев Ҳаж сафари учун жамғарган маблағи ҳисобидан Гуматак қишлоғида кўприк қуриб берди. Туман ҳокими депутатни ташаккурнома билан тақдирлади.

Тошкентга учиб келаётган самолётда маст ҳолда жанжал кўтарган эркак 15 суткага қамалди
29 май 2023, 16:55

Тошкентга учиб келаётган самолётда маст ҳолда жанжал кўтарган эркак 15 суткага қамалди

Санкт-Петербургдан Тошкентга учиб келаётган самолётда маст ҳолда жанжал кўтарган эркакка 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тошкентда 6 та автомобиль тўқнашди
29 май 2023, 16:52

Тошкентда 6 та автомобиль тўқнашди

Юнусобод туманида 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳеч кимга тан жароҳати етмагани маълум қилинди.

Ўзбекистонда 4 ой ичида салкам 500 киши ЙТҲ қурбони бўлди
29 май 2023, 13:09 3

Ўзбекистонда 4 ой ичида салкам 500 киши ЙТҲ қурбони бўлди

2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада 2144 та йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 499 киши вафот этди.

Хоразмда ўқитувчи 3-синф ўқувчиларига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди
29 май 2023, 13:01

Хоразмда ўқитувчи 3-синф ўқувчиларига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Хонқа туманидаги мактабнинг 61 ёшли ўқитувчисига нисбатан 2 нафар 3-синф ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Nemolchi.uz лойиҳаси ишни қайта квалификациялашни талаб қилиб, педагог ўз қилмиши учун тўлиқ жазоланишини сўради.

Бухорода эркак хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди
29 май 2023, 12:18

Бухорода эркак хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди

Когон шаҳрида эр хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди. Жанжални ажратмоқчи бўлган эркакнинг онаси ҳам жароҳат олди.

Тошкентдаги боғчада болалар танасига ухламагани учун игна санчилгани аниқланди
29 май 2023, 11:46

Тошкентдаги боғчада болалар танасига ухламагани учун игна санчилгани аниқланди

Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли боғчага амалиёт ўташ учун келган коллеж ўқувчиси ухламаган болаларнинг танасига игна тиқиб олгани аниқланди. У амалиётдан четлатилди, ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Андижонда каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлган йигит ҳалок бўлди
29 май 2023, 10:52

Андижонда каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлган йигит ҳалок бўлди

Марҳамат туманида 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетди. Қиз бошқа одамлар томонидан қутқарилди, йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб топилди.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
29 май 2023, 10:44

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +15…+20 даража, кундузи +35…+37 даражагача бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг