Webster, ТДИУ ва ЖИДУ олийгоҳлари талабалари ҳамда Coca-Cola челленжи фаол иштирокчилари ўзларининг эко-кун тартибига муносабатлари, пластикни қайта ишлашнинг аҳамияти ва ижтимоий фаол компанияларни қўллаб-қувватлаш ҳақида сўзлаб беришди.
90 йил аввал ўзбек матбуоти нега «Америкадаги серавтомобилчилик»ни исрофгарчиликка тенглаштирган? Шароф Рашидовнинг 60 йил аввалги мақоласида жадидчилик тарафдорлари нега қораланган? 30 йил аввал Тошкентда экологик вазият қандай эди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
Хоразмда ҳайдовчиларга таъзим қилиб йўлдан ўтадиган болалар, 25 ёшгача бўлганларга 5 йилга берилаётган «загран» паспорт, Paynet`дан нақд пул ечиб олиш тизими, Умра учун фуқароларнинг 1,6 млрд сўмини онлайн қиморга тикиб юборган Диний қўмита мутахассиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
23 майдан 30 июнга қадар Uzum Market`да барча турдаги товарларни 70% гача чегирмалар билан сотиб олиш имконияти бўлади. Шунингдек, маркетплейсда ҳалол кечиктириб тўлаш имконияти мавжуд.
Хоразм ЙҲХБ «илғор мамлакатлар тажрибаси» асосида болалар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олишнинг янги усулини таклиф қилди. Унга кўра, ўтиш жойларидан олдин STOP белгиси чизилади. Ўқувчилар қўлларини кўтариб, йўлни кесиб ўтади ва миннатдорлик белгиси сифатида ҳайдовчиларга таъзим қилади.
Самарқанд шаҳрида отасининг машинасини ҳайдаб кетаётган 16 ёшли ўсмир тезликни ошириб, йўлни кесиб ўтаётган эркакни уриб юборди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Наманган шаҳрида 62-Халқаро гуллар фестивали бошланди. «Газета.uz» минглаб одамларни бир ерга жамлаган фестивалдан фоторепортаж тайёрлади.
2023 йилнинг тўрт ойида Ўзбекистонга 2 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Туристларнинг асосий қисми қўшни Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Россиядан келган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси фуқаролардан Умра зиёрати учун олган 1 млрд 650 млн сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Суд давомида жабрланувчилар аризаларини қайтариб олгани сабабли моддий зарар тўланмаган. Собиқ ходим эса беш йилга қамалган.
25 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш паспорти 5 йил муддатга берилаётгани маълум бўлди. Илгари бу 16 ёшни ташкил этган. Бу бўйича президент фармони бир йил аввал қабул қилинган бўлса-да, бу ҳақда жамоатчиликка кенг маълумот берилмаган.
Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt юк машинасига бориб урилди. Оқибатда енгил машина йўловчиларидан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этди.
Талабалар учун 1,3 млн сўм стипендия тўланадиган ўқув курслари, АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитиладиган орган раҳбарлари, нархи ошадиган алкоголь маҳсулотлари, Onix ва Tracker учун шартнома бериш тикланиши, модернизацияси якунланган Тўпаланг ГЭС ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Юқори синфларда фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилиб, 2 та танлов фани татбиқ этилади — президент таълим тизими бўйича муҳим таклифларни маъқуллади.
21 май куни бўлиб ўтган Men Gʻolib югуриш марафони Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларнинг вакиллари, спорт мухлислари ва профессионал спортчиларни бирлаштирди.
Андижон туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, жами 323,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У ўзининнг 58 кишилик Telegram-каналида турли ҳил диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, танишлари билан муҳокама қилиб келган.
Бувайда туманида боғдорчилик учун ажратилган 0,75 гектар ерни ноқонуний равишда 80 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди.
2023 йил сентябрь ойидан 1−4-синф ўқувчиларига хорижий тажриба асосида, 5−9-синфларга эса умумтаълим фанларидан таянч билимлар берилади. 10−11-синфлар қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида ўқитилади.
Ўзбекистонда 1 июндан алкоголь маҳсулотлари нархини оширишни кўзда тутувчи лойиҳа муҳокамага қўйилди. Сўнгги марта нархлар 2021 йил декабрда ошганди.
Ҳукумат қарори билан IT, математик статистика, дастурлаш тиллари, инглиз тили каби йўналишларда талабалар учун ўқув курслари ташкил этилади. Унда БҲМнинг тўрт баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида ҳар ойда бир маротаба стипендия бериб борилади. Ўқув курсига талабалар танлов асосида қабул қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг