Жамият

Давлат органлари раҳбарлари АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади
22 май 2023, 12:04

Давлат органлари раҳбарлари АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Ҳукумат қарори билан давлат органларининг АКТ соҳасига масъул ходимлари 3 йилда бир марта малака оширади. Қолаверса, биринчи раҳбарлар ҳам соҳа бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади. Жараён билан боғлиқ харажатлар ташкилотлар ҳисобидан қопланади.

Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг меъморчилик лойиҳаси намойиш этилди (фото)
22 май 2023, 12:01

Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг меъморчилик лойиҳаси намойиш этилди (фото)

18-Венеция архитектура биенналесининг очилишида Ўзбекистон «Unbuild Together: Archaism vs. Modernity» лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳага Франциянинг Studio КО бюроси кураторлик ҳамда Тошкентдаги Ажу университети ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда ҳафта иссиқ бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин
22 май 2023, 11:40

Ўзбекистонда ҳафта иссиқ бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси иссиқ бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Антициклон таъсирида ҳафтанинг ўрталарида ҳаво ҳарорати +25 даражага тушади, бироқ ҳафта охирига келиб яна +33 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш 25 майдан бошланади
22 май 2023, 11:20

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш 25 майдан бошланади

UzAuto Motors 25 майдан бошлаб Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошланишини маълум қилди. Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолиши айтилмоқда.

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 1,5 кун иссиқ сув бўлмайди
22 май 2023, 11:17

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 1,5 кун иссиқ сув бўлмайди

Қувурларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 23 май соат 20:00 гача иссиқ сув таъминоти тўхтатилди. Рўйхат.

Давлат гранти битирувчиларининг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти ўз кучини йўқотмаган — вазирлик
22 май 2023, 09:44

Давлат гранти битирувчиларининг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти ўз кучини йўқотмаган — вазирлик

Тармоқларда грант асосида таҳсил олган ОТМ битирувчиларини мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш талаби бекор бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буни рад этиб, мажбурият ўз кучини йўқотмаганини изоҳлади.

Тошкентда Mercedes-Benz автобуси бутунлай ёниб кетди
21 май 2023, 18:47

Тошкентда Mercedes-Benz автобуси бутунлай ёниб кетди

Тошкентда навбатдаги Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин содир бўлди. Транспорт воситаси деярли бутунлай ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Тошкентда бино қурилишига норози бўлган аҳоли билан жанжаллашган компания вакиллари 10 суткага қамалди
21 май 2023, 18:40

Тошкентда бино қурилишига норози бўлган аҳоли билан жанжаллашган компания вакиллари 10 суткага қамалди

Тошкентнинг Юнусобод туманида қўп қаватли уйлар орасига «дом» қурмоқчи бўлган компания вакиллари ва аҳоли ўртасида низо келиб чиқди. Пойтахт ҳокимлиги аҳоли розилигисиз ҳудудда қурилиш амалга оширилмаслигини, ИИББ эса фуқаролар билан жанжаллашган шахслар 10 суткага қамалганини маълум қилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» Варламовнинг Ўзбекистондаги «люкс» поездлар ҳақидаги танқидига изоҳ берди
21 май 2023, 18:25

«Ўзтемирйўлйўловчи» Варламовнинг Ўзбекистондаги «люкс» поездлар ҳақидаги танқидига изоҳ берди

Россиялик блогер Илья Варламов Ўзбекистонда «люкс» вагондаги саёҳати давомида скотч ёпиштирилган деразалар, кир стол ва ҳожатхона ҳамда бузилган душга эътибор қаратди. «Поезд бошлиғи ёки вагон назоратчиси ўзбекларни „подстава“ қиляпти», — деди у. «Ўзтемирйўлйўловчи» ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Рита Леви-Монтальчини — илм-фанни ўзгартирган аёл
21 май 2023, 11:59

Рита Леви-Монтальчини — илм-фанни ўзгартирган аёл

Умрини тўлиғича илмга бағишлаган италиялик олима Рита Леви-Монтальчини одам боласи юзга кирса ҳам фанга ҳисса қўша олишини исботлаганлардан. 104 ёшигача тетик, ақлини йўқотмаган профессор хоним нафақат нейробиологияда, яна сиёсатда ҳам ўрнини топган шахс ҳамдир.

Газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш дастури сентябргача тақдим этилади
21 май 2023, 11:41

Газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш дастури сентябргача тақдим этилади

2023 йил сентябригача Ўзбекистонда энергетикани ривожлантириш бўйича янги дастур тақдим этилади. Унда газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш ҳамда ижтимоий истеъмол нормаларини жорий этиш назарда тутилади, дея маълум қилди энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев.

Қозоғистондаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
20 май 2023, 20:49

Қозоғистондаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда «КамАЗ» ва Toyota Ipsum автомобили иштирокидаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна икки йўловчи шифохонага етказилди. Март ойи бошидан бери Қозоғистонда учта ЙТҲда камида 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Хитой Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга киришини соддалаштирмоқчи
20 май 2023, 15:50

Хитой Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга киришини соддалаштирмоқчи

Хитой томони Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга 10 кун муддатга визасиз кириш сиёсатини юқори баҳолаб, ўзбекистонликларнинг ХХРга киришини ҳам соддалаштириш чораларини кўришга тайёр эканини билдирди.

Қашқадарёда археологик ёдгорликка зарар етказган икки фуқаро 47,5 млрд сўм жаримага тортилди
20 май 2023, 15:30

Қашқадарёда археологик ёдгорликка зарар етказган икки фуқаро 47,5 млрд сўм жаримага тортилди

Яккабоғда икки киши Кунжутлитепа археология ёдгорлигида тепалик тупроғини суриб ташлаши оқибатида объект қайта тикланмайдиган даражага келиб қолган. Бу ҳаракатлари учун фуқаролар 47,5 млрд сўм жаримага тортилди, шунингдек, улардан бирининг 3,5 йилга озодлиги чекланди.

Қулупнай, қулупнайжоним, қулупнайқизғалдоқ! Тошкент вилоятидаги бешариқлик қулупнайчилар «маҳалласи»дан репортаж
20 май 2023, 15:00

Қулупнай, қулупнайжоним, қулупнайқизғалдоқ! Тошкент вилоятидаги бешариқлик қулупнайчилар «маҳалласи»дан репортаж

Баҳор ростманасига қачон кириб келади? Бодом гуллаганидами? Бойчечак очилганидами? Ё март бошланмай Сўқоқда «мадор-сомса» бренди уйғонганидами? Йўқ, баҳор қулупнай пишганида кириб келади! «Газета.uz» айни қулупнай-мураббо мавсумида қулупнайзорларни айланди.

Сурхондарёда фуқарога куч ишлатган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди
20 май 2023, 14:06

Сурхондарёда фуқарога куч ишлатган ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Музработ туманида мастлиги айтилган эркакни уриб, унга куч ишлатган ИИБ ходими «мансаб ваколатидан четга чиққан» деб топилди ва ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговнинг боришини прокуратура назоратга олган.

Нима ўқиймиз? Депутат Дониёр Ғаниев тавсия қилади
20 май 2023, 11:59 1

Нима ўқиймиз? Депутат Дониёр Ғаниев тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Тошкентда рашк сабабли ички ишлар инспекторини ўлдирган эркак 14,5 йилга қамалди
20 май 2023, 11:06

Тошкентда рашк сабабли ички ишлар инспекторини ўлдирган эркак 14,5 йилга қамалди

2022 йилда Олмазор тумани ИИО инспекторини ўлдирган шахс 14 йил 6 ойга қамалди. Судланувчига кўра, у турмуш ўртоғи инспекторнинг машинасига чиққанидан сўнг рашк сабабли қотилликка қўл урган.

Тошкент вилоятида йўл қоидабузарликларини 360 градусда аниқловчи қурилма ишга тушди
20 май 2023, 10:44

Тошкент вилоятида йўл қоидабузарликларини 360 градусда аниқловчи қурилма ишга тушди

Тошкент вилоятида ЙПХ ходимларининг машиналарига 360 даражада қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ўрнатилди. У тезликни оширган, светофорга амал қилмаган, тўхташ, тўхтаб туриш ва бошқа қоидаларни бузган машиналарни аниқлайди.

Тошкентдаги мактабда чиқиндилардан тайёрланган либослар танлови ўтказилди
20 май 2023, 10:27

Тошкентдаги мактабда чиқиндилардан тайёрланган либослар танлови ўтказилди

Мирободдаги 147-мактабда пластик идишлар, полиэтилен пакетлар, конфет ўрамлари ва бошқа материаллардан тайёрланган либослар танлови бўлиб ўтди. Тадбирдан мақсад болалар ва катталар эътиборини экологик муаммоларга қаратиш, дейди мактаб директори.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг