Жамият

Фарғонада заправкадаги портлашда бир киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди
17 декабрь 2024, 16:59

Фарғонада заправкадаги портлашда бир киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди

Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши вафот этди, тўрт киши тан жароҳати олди, яна саккиз киши тиббий назорат остига олинди. Портлашга суюлтирилган газни қуйиш пайтида технологик жараён ва техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

Паркентдаги ҳайвонот боғи қоровули шерлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди
17 декабрь 2024, 16:27

Паркентдаги ҳайвонот боғи қоровули шерлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида 3 та шер қафасдан чиқиб кетди. Шерлар қоровулга ташланган, оқибатда у тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган. Ҳайвонларнинг иккитаси қафасга қайтарилди, бири отиб ўлдирилди.

Фарғонадаги заправкада портлаш содир бўлди (фото, видео)
17 декабрь 2024, 15:50

Фарғонадаги заправкада портлаш содир бўлди (фото, видео)

Сешанба куни Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Тармоқларда ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ФВБ ёнғин қуршаб олингани ва ўчирилганини билдирди.

Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
17 декабрь 2024, 15:40

Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди. Ҳужжатда шаҳарнинг бош режаси лойиҳасининг асосий ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳам белгиланган.

Россиядаги ЙТҲ оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
17 декабрь 2024, 13:57

Россиядаги ЙТҲ оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Ульяновск вилоятида Cobalt ва юк машинаси тўқнашди. Оқибатда енгил машинада бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳозирда уларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Жумадан Ўзбекистонга яна нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда
17 декабрь 2024, 12:25

Жумадан Ўзбекистонга яна нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 20−22 декабрь кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишидан огоҳлантирди. Айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси -10, кундузи -3 даражагача пасаяди.

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди
17 декабрь 2024, 11:33

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди. У бир пайтда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ҳам ҳисобланади.

Тошкент метрополитени илк бор бир кунда миллион йўловчини ташиди
17 декабрь 2024, 10:10

Тошкент метрополитени илк бор бир кунда миллион йўловчини ташиди

Тошкент метрополитени биринчи марта бир кунда 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатди. Миллионинчи йўловчига пойтахт жамоат транспортидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картаси совға қилинди.

Тошкент вилоятида эркак ва аёл номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди (манба аниқланмоқда)
16 декабрь 2024, 20:47

Тошкент вилоятида эркак ва аёл номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди (манба аниқланмоқда)

Ижтимоий тармоқларда янги турмуш қурганлар никоҳ тўйининг эртасига ис газидан вафот этгани ҳақида маълумот тарқалди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, бирга яшаган жуфтлик номаълум моддадан заҳарланиб вафот этган.

Беш нафар болани уриб юборган (иккитаси ҳалок бўлган) ҳайдовчига ахлоқ тузатиш жазоси берилди
16 декабрь 2024, 17:28 1

Беш нафар болани уриб юборган (иккитаси ҳалок бўлган) ҳайдовчига ахлоқ тузатиш жазоси берилди

Cobalt ҳайдовчиси Янгийўлда 5 нафар болани уриб юборди, улардан 2 нафари ҳалок бўлди. Судья унинг жазосини енгиллаштириб, қамоқдан озод қилди. Бир ҳафтадан кейин айнан шу судья ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир этган бошқа ҳайдовчига икки йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Ўзбекистонда 2025 йилда 600 минг кишига ижтимоий карта берилади
16 декабрь 2024, 16:15

Ўзбекистонда 2025 йилда 600 минг кишига ижтимоий карта берилади

Президент кейинги йилда 600 минг киши ижтимоий карта билан таъминланишини маълум қилди. Ушбу карта билан электр, газ ва ўқиш харажатларига компенсация олиш мумкин бўлади.

Депутатлар чиқинди қарзлари учун электр тўловларини чеклаш масаласини муҳокама қила бошлади
16 декабрь 2024, 14:46

Депутатлар чиқинди қарзлари учун электр тўловларини чеклаш масаласини муҳокама қила бошлади

Қонунчилик палатаси чиқинди хизматларидан қарз мавжуд бўлганда электр энергияси учун тўловни чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киришди. Депутат икки йилда барча коммунал хизматларни ва қарздорликни бирлаштирадиган ягона биллинг тизими яратилишини маълум қилди.

Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тасдиқланди
16 декабрь 2024, 14:39

Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тасдиқланди

Ички аудит хизмати ташкил этилган вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар масъул ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди. Жараён ички аудит хизмати раҳбари томонидан ҳар чоракда амалга оширилади.

Ўзбекистонда онлайн қимор ўйинлари ва букмекерликни ташкил этиш бўйича талаблар тасдиқланди. Асосий қоидалар
16 декабрь 2024, 12:06

Ўзбекистонда онлайн қимор ўйинлари ва букмекерликни ташкил этиш бўйича талаблар тасдиқланди. Асосий қоидалар

Ҳукумат Ўзбекистонда қимор ўйинлари, лотерея ва букмекерлик фаолиятини ташкил этиш учун талаб ва шартларни тасдиқлади. Ташкилотчилар учун лицензия муддати 5 йил этиб белгиланди, уларнинг устав капитали камида 56,25 млрд сўм бўлиши шарт. Шунингдек, бир қатор тақиқ ва чекловлар ҳам белгиланган.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ёғингарчилик кузатилмайди
16 декабрь 2024, 11:49

Ҳафтанинг биринчи ярмида ёғингарчилик кузатилмайди

Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярми ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси -2, кундузи +7 даражагача кўтарилади. Жума куни баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғади. Ўзгидромет шарҳи.

2025 йилдан автобус, темирйўл ва авиачипталар олинадиган ягона туризм платформаси ишга тушади
16 декабрь 2024, 11:19

2025 йилдан автобус, темирйўл ва авиачипталар олинадиган ягона туризм платформаси ишга тушади

2025 йилнинг сентябридан бошлаб синов тариқасида автобус, авиа ва темирйўл билетлари сотиб олинадиган онлайн платформа ишга тушади. Миллий туризм ягона платформаси орқали музейларга билет олиш, автомобиль ижараси хизматидан фойдаланиш ва меҳмонхоналарни банд қилиш каби имкониятлар яратилади.

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган яна 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
16 декабрь 2024, 10:16

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган яна 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз қолган яна 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларнинг 10 нафари вақтинча Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса Болалар уйига жойлаштирилди.

Тошкент вилоятида поезд Damas`ни уриб юборди (видео)
16 декабрь 2024, 09:38

Тошкент вилоятида поезд Damas`ни уриб юборди (видео)

Далагузар — Назарбек темирйўли кесишмасида поезд Damas`ни уриб юборди. Атрофдаги ҳайдовчилар машинани рельсдан чиқаришга ҳаракат қилган, аммо ҳаракат муваффақиятсиз якунланган.

Ўзбекистонда 16−22 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
16 декабрь 2024, 08:20

Ўзбекистонда 16−22 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда ҳафта боши қуруқ, аммо совуқ (аҳоли кучли совуқлик стрессларига тўқнаш келиши мумкин), ўрталари бироз булутли ва ёғинли (асосан қор) бўлиши, дам олиш кунлари эса қуруқ ва ҳароратнинг бироз кўтарилиши кутилади. Хусусан, Ўзбекистон жанубида кундузи +15 даражагача илиқ бўлиши мумкин.

Фото: Тошкентдаги қор бўрони манзаралари
15 декабрь 2024, 20:14

Фото: Тошкентдаги қор бўрони манзаралари

Тошкент 8 декабрь куни жорий қиш мавсумидаги биринчи қорга гувоҳ бўлганди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Ўзбекистон пойтахти биринчи ҳақиқий қор бўронини ҳам кўрди. «Газета.uz» фотомухбирлари оппоқ қорга бурканган шаҳар манзараларини кадрларга муҳрлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг