Жамият

UZTELECOM қоидаларини ўзгартирмоқда
24 декабрь 2024, 17:00

UZTELECOM қоидаларини ўзгартирмоқда

UZTELECOM 200 минг сўм эвазига «Hammasi Birga 3+Mobile» тарифини тақдим этмоқда.

Ўзбекистонда электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш проактив форматга ўтказилади
24 декабрь 2024, 16:01

Ўзбекистонда электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш проактив форматга ўтказилади

Ўзбекистонда электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш бўйича давлат хизматлари проактив форматга ўтказилмоқда. Яъни улар фуқароларнинг мурожаатларисиз текширилади. Яна олтита хизмат композит форматда тақдим этилади.

Адвокатлар томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби белгиланди
24 декабрь 2024, 11:33

Адвокатлар томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида «Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисида»ги низом рўйхатдан ўтказилди. Унга кўра, фаолият юритаётган адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотлар ҳар бир ҳисобот даври учун тақдим этилади.

Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 киши қутқарилди
24 декабрь 2024, 10:15

Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 киши қутқарилди

ФВВ ходимлари Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 кишини қутқарди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

«Ўзбекистонда тўлақонли онлайн таълимни йўлга қўйиш имкони бор» — Феруза Ваҳобова
24 декабрь 2024, 10:08

«Ўзбекистонда тўлақонли онлайн таълимни йўлга қўйиш имкони бор» — Феруза Ваҳобова

Ўзбекистондаги илк тўлақонли онлайн мактаб — Leader Online қандай ишлайди? Унга кимлар «қатнайди»? Мактаб ўз фаолияти давомида қандай ютуқларга эришди? Мамлакатда онлайн таълимнинг ривожига нималар халал бермоқда? «Газета.uz» шу ҳақда Феруза Ваҳобова бошлиқ мактаб жамоаси билан суҳбатлашди.

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди
24 декабрь 2024, 09:19

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди. У «Масхарабоз», «Севгинатор», «Сеҳрли қалпоқча» каби фильмлар ва кўплаб спектаклларда роль ўйнаган.

«Аёллар тўртинчи саноат инқилобида иштирок этиши шарт» — Women in Tech асосчиси Аюми Мур Аоки
24 декабрь 2024, 07:53

«Аёллар тўртинчи саноат инқилобида иштирок этиши шарт» — Women in Tech асосчиси Аюми Мур Аоки

Women in Tech глобал тармоғи Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа мақсади — 2030 йилгача STEAM’да 5 млн аёлни қўллаб-қувватлаш. «Газета.uz» ҳамжамият асосчиси ва раҳбари Аюми Мур Аоки билан лойиҳа мақсадлари ва иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақида суҳбатлашди.

23 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
23 декабрь 2024, 21:33

23 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Фуқаролар шахсий маълумотларини «булут»да сақлаш таклифи, Тошкентда меҳмонхоналар ва йирик клиника қурадиган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, уй сотиб олаётганларни огоҳликка чақирган Рақобат қўмитаси, АҚШдан депорт бўлган 572 нафар ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

АҚШдан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари сони 6,5 баробар ошди
23 декабрь 2024, 20:22

АҚШдан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари сони 6,5 баробар ошди

АҚШ ҳукумати жорий йилнинг 9 ойида 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанига депортация қилди. Бу 2023 йилнинг шу давридагидан 6,5 баробар кўп.

Тошкент ва Навоийда хорижга ишга жойлаштиришга ваъда берганлар қўлга олинди
23 декабрь 2024, 20:07

Тошкент ва Навоийда хорижга ишга жойлаштиришга ваъда берганлар қўлга олинди

Йирик миқдорда тўлов эвазига Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Улардан бири танишидан АҚШга ишлашга жўнатиш учун 9000 доллар, иккинчиси эса Польшага юбориш учун 1000 доллар ва 6,3 млн сўм олган.

Chery бренди Ўзбекистон бозорида ўзининг икки йиллигини нишонлаб, Tiggo 2 Pro’ни тақдим этди
23 декабрь 2024, 19:00

Chery бренди Ўзбекистон бозорида ўзининг икки йиллигини нишонлаб, Tiggo 2 Pro’ни тақдим этди

16 декабрь куни Ўзбекистон бозорида Chery брендининг икки йиллиги муносабати билан ADM Global компаниялар гуруҳи кенг кўламли дилерлик конференциясини ўтказди, унинг асосий воқеаси янги Chery Tiggo 2 Pro кроссовери тақдимоти бўлди.

Автобус бекатларини қандай қилиб янада қулайроқ қилиш мумкин ва нима учун Тошкент ҳали ҳам бунга эриша олгани йўқ?
23 декабрь 2024, 18:05

Автобус бекатларини қандай қилиб янада қулайроқ қилиш мумкин ва нима учун Тошкент ҳали ҳам бунга эриша олгани йўқ?

Тошкент ҳокимлиги ҳар йили шаҳарда автобус бекатларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни қайта қуриш режаларини эълон қилади. Бироқ бекатлар йўловчилар учун қулайлашаётгани йўқ. «Газета.uz» ана шу турғунлик сабаблари ҳақида шаҳарсозлик ва ЙҲХ соҳаси мутахассислари билан суҳбатлашди.

Мудофаа вазири Ўқ отиш спорти федерациясига раис этиб сайланди
23 декабрь 2024, 17:50

Мудофаа вазири Ўқ отиш спорти федерациясига раис этиб сайланди

Мудофаа вазири, генерал-майор Шухрат Халмухамедов Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди.

Ўзбекистонда гибрид автомобилларни рўйхатдан ўтказиш арзонлашди, мопед ва скутерлар учун ставка белгиланди
23 декабрь 2024, 16:46

Ўзбекистонда гибрид автомобилларни рўйхатдан ўтказиш арзонлашди, мопед ва скутерлар учун ставка белгиланди

Ўзбекистонда гибрид автомобилларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, мотоцикл ва тиркамалар учун рақам белгиларини бериш учун тўловлар камайтирилади. Мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказиш нархи БҲМнинг 1,5 бараварини, рақам бериш ҳам 1,5 бараварни ташкил этади.

Ҳафта давомида ҳарорат +10 даражагача исийди
23 декабрь 2024, 16:05

Ҳафта давомида ҳарорат +10 даражагача исийди

2024 йилнинг сўнгги иш ҳафтаси ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +10, жанубда +15 даражагача исийди. Кечалари кузатилаётган совуқлар аста-секин кучсизлашади.

Соат 2:00 га қадар: Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди
23 декабрь 2024, 15:29

Соат 2:00 га қадар: Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Рақобат қўмитаси уй-жой сотиб олувчиларни шартномалар тузишдаги хавфлардан огоҳлантирди
23 декабрь 2024, 15:09

Рақобат қўмитаси уй-жой сотиб олувчиларни шартномалар тузишдаги хавфлардан огоҳлантирди

Рақобат қўмитасига йил бошидан буён кўп қаватли уйлар қурилиши билан боғлиқ 1700 га яқин мурожаат келиб тушди, 129 та корхонанинг шартномаларида қатор қоидабузарликлар, жумладан, лойиҳаларни топшириш муддати белгиланмагани аниқланган. Қўмита шартнома шартлари билан батафсил танишиб чиқишни сўради.

Ўзбекистонлик эркак Россияда ўзи билан бирга яшаган аёлни ўлдирди ва ватанга қайтгач, буни тан олди
23 декабрь 2024, 15:08

Ўзбекистонлик эркак Россияда ўзи билан бирга яшаган аёлни ўлдирди ва ватанга қайтгач, буни тан олди

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак ўзи билан бирга яшаган, Ўзбекистонда туғилган аёлни ўлдириб, унинг жасадини уй ертўласига яширди. Эркак ватанига қайтгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига ўз жинояти ҳақида хабар берган.

2025 йилда Самарқандда CITES томонлар конференциясининг йиғилиши бўлиб ўтади
23 декабрь 2024, 11:17

2025 йилда Самарқандда CITES томонлар конференциясининг йиғилиши бўлиб ўтади

Ўзбекистон 2025 йилда Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CITES) томонлар конференциясига мезбонлик қилади. Тадбир 2025 йилнинг 24 ноябрь-5 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Халқаро кураш институти фаолиятини молиялаштириш 2026 йилдан республика бюджетига ўтказилади
23 декабрь 2024, 10:35

Халқаро кураш институти фаолиятини молиялаштириш 2026 йилдан республика бюджетига ўтказилади

Президент қарори билан кураш спорт турини оммалаштиришга оид бир қанча чора-тадбирлар белгиланди. Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб Халқаро кураш институти фаолиятини молиялаштириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан республика бюджетига ўтказилади ҳамда ҳар йили 4,5 млрд сўм маблағ ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг