Жамият

Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўллари ўртасида юк ташуви тикланди
10 февраль 2023, 14:32

Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўллари ўртасида юк ташуви тикланди

Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ўртасида Ҳайратон−Мозори-Шариф темир йўлининг эксплуатациясини давом эттириш бўйича янги шартнома имзоланди. Мамлакатлар ўртасидаги қатнов шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабабли тўхтатилганди.

Урганчда 10 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланганлар қўлга олинди
10 февраль 2023, 14:17

Урганчда 10 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланганлар қўлга олинди

Урганчда ўтказилган терговга қадар текширувда иккита МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 5,8 ва 4,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштиргани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистонда ўт-чўплар қуриган майдонда ёнғин бўлди
10 февраль 2023, 13:51

Қорақалпоғистонда ўт-чўплар қуриган майдонда ёнғин бўлди

Тўрткўл туманида «Амударё» дарёси бўйидаги Хоразм вилояти билан чегарадош ҳудудда қуриган ўт-чўпларда ёнғин пайдо бўлган. Воқеа сабаб ҳеч ким тан жароҳатини олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Туркияда ўзбекистонлик ФВВ ходимлари 77 кишини вайроналар остидан олиб чиқди
10 февраль 2023, 13:44

Туркияда ўзбекистонлик ФВВ ходимлари 77 кишини вайроналар остидан олиб чиқди

Туркиянинг Ҳатай вилоятида ўзбекистонлик қутқарувчилар 4 кун ичида жами 77 кишини зилзила оқибатида бузилган бинолар остидан чиқариб олди. Қутқарув ишлари давом этяпти.

Фото: Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди
10 февраль 2023, 12:48

Фото: Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди

Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво кузатилади
10 февраль 2023, 12:10

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража, кундузи +2…+5 даражагача бўлади, жанубда +7…+9 даражагача исийди.

Президент Жиззах вилоятига ташриф буюради
10 февраль 2023, 10:58

Президент Жиззах вилоятига ташриф буюради

Жума куни президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун Жиззахга боради.

Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи яна 2 та ноқонуний туннель топилди
10 февраль 2023, 10:28

Қирғизистондан Ўзбекистонга олиб ўтувчи яна 2 та ноқонуний туннель топилди

Андижонда Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи 2 та ерости йўли аниқланди. Ҳар иккисининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150−200 метрга тенг.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия фуқаролари Туркиядан Тошкентга эвакуация қилинди
10 февраль 2023, 10:06

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия фуқаролари Туркиядан Тошкентга эвакуация қилинди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий самолёти Туркиянинг Газиантеп ва Шанлиурфа шаҳарларида яшовчи 17 кишини Тошкентга эвакуация қилди. Улардан 11 нафари Ўзбекистон, 6 нафари Қирғизистон ва 1 нафари Россия фуқаролари.

9 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 февраль 2023, 22:00

9 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Туркия элчихонасига борган Шавкат Мирзиёев, давлат панель ўрнатган тадбиркорлардан электрни кафолатли сотиб олиши, давлат бюджети тақчиллигига изоҳ, Қўйлиқ бозоридан Food City`гача бепул автобус, Ўзбекистонга $150 млн кредит ажратган ОТБ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкентда сув таъминоти ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди
9 февраль 2023, 18:47

Тошкентда сув таъминоти ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

«Олмазор сув таъминоти» ходими носозликни бартараф этиш жараёнида тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентдаги ҳаво сифати аҳоли саломатлигига йилига 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади
9 февраль 2023, 18:43

Тошкентдаги ҳаво сифати аҳоли саломатлигига йилига 503 та сигарет чекилгандек таъсир қилади

Ҳаво сифатининг ёмонлиги тошкентликлар саломатлигига бир йилда 503 дона сигарет чекилгандек таъсир қилади. Тошкент дунёнинг ифлосланган ҳавоси саломатликка энг кўп таъсир кўрсатадиган 20 та йирик шаҳарлар орасида Жакарта ва Олмаота ўртасида 16-ўринни эгаллади.

Қўлланма: Зилзила бўлаётганида нима қилиш ва нима қилмаслик керак?
9 февраль 2023, 18:41 1

Қўлланма: Зилзила бўлаётганида нима қилиш ва нима қилмаслик керак?

Туркияда юз берган зилзила оқибатида минглаб инсонлар ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса дунёнинг бошқа нуқталарида ҳам зилзила ва у содир бўлаётганида қандай ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақидаги маълумотларга бўлган қизиқишни оширди. Ушбу мақола — айнан зилзила вақти қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида.

ASUS Zenbook Pro 14 Duo OLED: икки баравар катта фойдаланиш майдонга эга кучли компьютер
9 февраль 2023, 17:00

ASUS Zenbook Pro 14 Duo OLED: икки баравар катта фойдаланиш майдонга эга кучли компьютер

Zenbook Pro 14 Duo OLED — бу талабчан иловаларда ишлаш учун максимал фойдаланиш майдонига муҳтож бўлган ижодкорларга мўлжалланган кучли ва чиройли мобиль ечимдир.

Қўйлиқ бозоридан Food City`гача бепул автобус қатнови йўлга қўйилади
9 февраль 2023, 16:55

Қўйлиқ бозоридан Food City`гача бепул автобус қатнови йўлга қўйилади

Food City савдо мажмуаси — Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Шунингдек, айрим автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати ҳам Food City автошоҳбекатигача узайтирилади.

Коллеж ва техникумларга қабул бир йилда икки марта бўлиши мумкин
9 февраль 2023, 15:59

Коллеж ва техникумларга қабул бир йилда икки марта бўлиши мумкин

Давлат дастури лойиҳасида коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказилиши белгиланган.

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин
9 февраль 2023, 15:51

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистонда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

Тошкент аэропортида 2 та кутиб олиш ҳудуди ташкил этилади
9 февраль 2023, 14:32

Тошкент аэропортида 2 та кутиб олиш ҳудуди ташкил этилади

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олувчилар учун 2 та ҳудуд қурилади — бири мавжуд соябонлар ўрнига, иккинчиси — кетиш ва келиш заллари оралиғидаги P2 автотураргоҳида.

Тошкент ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
9 февраль 2023, 13:32

Тошкент ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

Чилонзор, Сергели ва Хўжаобод туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сақлаган ва сотган шахслар ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Қашқадарёдаги темир йўлда тупроқ кўчкиси содир бўлди
9 февраль 2023, 13:18

Қашқадарёдаги темир йўлда тупроқ кўчкиси содир бўлди

Чашма-Оқработ станциялари оралиғида тупроқ кўчкиси содир бўлди. Шу сабабли 80/79-сонли Тошкент-Термиз-Тошкент ва 682/681-сонли Қумқўрғон-Сариосиё-Қумқўрғон йўналишларидаги поездлар ҳаракати бир рейсга тўхтатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг