Тошкент вилоятидаги яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, хорижда ишлаб чиқарилган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини қайта қадоқлаш орқали сотувга чиқариш билан шуғулланган шахс аниқланди. Цехдан қадоқлаш ва дориларининг муддатини ўзгартириш ускуналари, қалбаки муҳрлар топилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган корхона эгаларига субсидия бериш имконияти яратилди. Бунда иш берувчилар ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия олиши мумкун.
ПМТИ демографик ҳисобот ва прогнозларни эълон қилди. Ўзбекистонда охирги 5 йилда туғилишнинг кескин ўсиши кузатилган. Бунга сабаблар сифатида аҳоли даромадларининг ошиши, кўп фарзандлилик тенденциясига ижобий қарашларнинг шаклланиши ва тиббий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги кўрсатилган.
Каттақўрғон туманида «ўқиб қўйиш» учун чақирилган «мулла» хонадондаги аёлга тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан туман судида ўтказилган мажлисда мулла 10 суткага қамалди. У аввал ҳам ичкилик ичиб, жамоат жойида тартиб бузгани учун жаримага тортилган.
Қибрай туманида қурилиши режалаштирилган коттежларга олдиндан пул тўлаган 108 та хонадон эгалари президентга мурожаат йўллади. Фуқаролар ноябрь-декабрь ойларида топширилиши режа қилинган коттежлар ҳали ҳам курилмагани ва тўланган пуллар фақатгина қисман қайтариб берилишидан норози.
Нон шаҳри — пойтахтда нега талабага бошпана топилиши қийин? Нима учун уй эгалари ижарачи сифатида талабаларни танламайди? Эълонларда «Талабалар безовта қилмасин, фақат оилага берилади» деб ёзилишига сабаб нима? «Газета.uz» ҳар икки томон билан суҳбатлашиб, муаммога ечим топишга ҳаракат қилиб кўрди.
Жамоатчилик танқидидан сўнг Андижондаги ташландиқ Нодирабегим боғи ва ундаги қуриган кўлни (собиқ Комсомол) тиклашга киришилди. Уч йил муқаддам вилоят раҳбари шаҳар ҳокимини танқид қилиб, боғни реконструкция қилишга ажратилган маблағларни талон-торож қилиб, Туркияга қочиб кетганини айтган эди.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига ажратиладиган 8 трлн сўм маблағ, Самарқандда каналдан 18 ёшли қизнинг жасади топилгани, пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўм эканини айтган ДСҚ, HUMO карталаридан йўлкирага ортиқча пул ечиб олинаётгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистоннинг чарм ишлаб чиқарадиган йирик компанияларидан бири Orient Technology UzCharmSanoat Expo 2022 кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
UzAirways Фарғона ва Дубай ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Шунингдек, авиакомпания Тошкентдан Шаржага рейсларни кўпайтирмоқда.
Қиш мавсумида ҳарорат −10 даражагача совуқ, шимолда эса −20 даражагача пасайиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5−8 даражага паст, деб ҳисоблайди синоптиклар. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши мумкин, шунга қарамасдан умумий баҳолаш аниқлиги юқори эмас, дейилади Ўзгидрометда.
Самарқандда бир ой аввал зўрлангани хақида ариза ёзган қизнинг жасади каналдан топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура 18 ёшли қизнинг мурдаси топилганини тасдиқлаб, ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланганини маълум қилди.
ССВ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 9 млн 662 минг нафардан ортиқ одам «103» хизматига мурожаат қилиб, «Тез ёрдам» чақирган. Энг кўп чақириқ Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятидан келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос давридан кўп (9,2 млн нафар).
Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида қалбаки 13 400 АҚШ долларига автомашина харид қилмоқчи бўлган шахслар аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тармоқларда жамоат транспорти учун Humo картасидан тўлов қилинганда яна бир неча бор пул ечиб олинмоқда. ATTO раҳбари Даврон Шоякубовнинг айтишича, муаммо Humo ва АТТО тизимлари ходимлари томонидан бартараф этилмоқда ва ортиқча ечиб олинган пуллар 48 соат ичида қайтарилади.
2023 йилдан ҳар бир маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун «маҳалла бюджети» тизимини жорий этилади. Ҳар бир вилоятнинг солиқ ундирилиши паст бўлган биттадан туманида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади.
Сентябрь ва октябрь ойида шартномасиз ижарада яшовчи 1-курс талабаларига икки ойлик тўловнинг бир қисми тўлаб берилади. Ноябрь ойидан эса тўловлар фақат ижара шартномасини тақдим этган талабалар учун давом эттирилади.
Шавкат Мирзиёев йил якунигача 75 млн дона, 2023 йил баҳор ойларида яна 125 млн дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш бўйича топшириқ берди. Дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди. «Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим», — деди президент.
Янгиҳаёт тумани Йўлдош мавзесида авария ҳолатидаги ёғоч уйларда 15 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 5000 та улкан чинор ва эман дарахтлари туфайли уларни кўчириш кечикмоқда. Ҳокимлик муаммони қандай ҳал қилишни режалаштираётгани ва аҳолининг бу ердаги ҳаёт ҳақидаги фикрлари — «Газета.uz» репортажида.
Эркин Аъзам 26 йил аввал «устувор», «боқимонда», «лутфан», «қадамранжида», «ташриф буюрди» каби «ғалати машҳур» ибораларни танқид қилиб, улар аслида бошқа маънони англатишини таъкидлаганди. Йилларга чўзилган ҳаракатсизлик сабаб ёт сўзлар ҳали ҳам суҳбат-мулоқотларимизда ҳукмрон.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг