Жамият

Янги Chevrolet Tracker`нинг нархлари эълон қилинди
30 август 2022, 10:51

Янги Chevrolet Tracker`нинг нархлари эълон қилинди

UzAutoMotors`нинг биринчи миллий кроссовери Chevrolet Tracker автомобилининг сотуви бошланди. Бошланғич комплектация нархи 179 000 000 сўмни ташкил этади. Харидорлар 30 августдан бошлаб шартнома тузишлари мумкин бўлади.

100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан мукофотланди
30 август 2022, 10:48

100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев мустақиллик байрами арафасида 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.

Тошкентда $16 мингга яқин қалбаки доллар мусодара қилинди
30 август 2022, 10:09

Тошкентда $16 мингга яқин қалбаки доллар мусодара қилинди

Август бошида Тошкентда Spark автомобили салонидан қарийб 16 минг қалбаки доллар топилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қалбаки пул ясаш ва уларни ўтказиш билан шуғулланган шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги мактабларда ШҲТ саммити сабабли дарслар 19 сентябрдан бошланади
30 август 2022, 09:59

Самарқанд шаҳридаги мактабларда ШҲТ саммити сабабли дарслар 19 сентябрдан бошланади

Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити ва хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари сабабли шаҳар мактабларида дарслар 19 сентябрдан бошланади. Ўқувчилар қолдирилган дарс соатларини ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдириб боради.

Ўзбекистонда заҳарли ва йиртқич ёввойи ҳайвонларни гувоҳномасиз сақлаш тақиқланиши мумкин
30 август 2022, 08:29

Ўзбекистонда заҳарли ва йиртқич ёввойи ҳайвонларни гувоҳномасиз сақлаш тақиқланиши мумкин

Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда депутатлар ёввойи йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни ҳужжатсиз сақлашни тақиқлаш масаласини кўриб чиқдилар.

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси МЖтКнинг учта моддаси бўйича жаримага тортилди
29 август 2022, 22:46

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси МЖтКнинг учта моддаси бўйича жаримага тортилди

Тошкент ИИББ Чилонзорда йўлнинг қарама-қарши бўлагида авария ҳолатини вужудга келтирган ҳолда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисини топди. Унга нисбатан МЖтКнинг учта моддаси бўйича баённома расмийлаштирилди, машина эса жарима майдончасига қўйилди.

Лондонга учган йўловчиларнинг юклари Тошкентда қолиб кетди
29 август 2022, 22:26

Лондонга учган йўловчиларнинг юклари Тошкентда қолиб кетди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг «Тошкент-Лондон» рейси йўловчиларининг юклари самолётга ортилмай қолиб кетган. Компания буни Airbus 320neo самолётининг чекланган тижорат юкланиши билан изоҳлади. Багажлар 30 август куни етказиб берилади.

29 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 август 2022, 22:00

29 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берган президент, талабалар онлайн оладиган тўлов-шартнома, болалар учун келган Pfizer вакцинаси, дарахтлари шикастланган янги Миллий боғ, янги Қишлоқ хўжалиги вазири ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

«Модомики тиббиёт бошқа ҳеч нарса қила олмас экан, яшайлик». Taskin болалар ҳосписи илк беморларни қабул қилди
29 август 2022, 21:55

«Модомики тиббиёт бошқа ҳеч нарса қила олмас экан, яшайлик». Taskin болалар ҳосписи илк беморларни қабул қилди

«Зангиота-2» ихтисослаштирилган шифохонаси негизида биринчи Taskin болалар ҳосписи очилди. Муассасада бедаво касалликка чалинган беморларга бепул паллиатив ёрдам кўрсатилади. «Газета.uz» ҳосписнинг қандай ишлаши ва унинг очилиш тарихини ҳикоя қилади.

Бир қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди
29 август 2022, 18:59

Бир қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди

Президент фармонлари билан бир гуруҳ дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди. Жумладан, икки нафар дипломатга фавқулодда ва мухтор элчи, уч нафарига эса 2-даражали фавқулодда ва мухтор вакил мартабаси берилди.

Экологлар қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга зарар етганини тасдиқлади
29 август 2022, 17:13

Экологлар қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга зарар етганини тасдиқлади

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси беш йиллик реконструкциядан сўнг, қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.

Ўзбекистон илк бор болалар учун ковидга қарши Pfizer вакцинасини қабул қилиб олди
29 август 2022, 16:59

Ўзбекистон илк бор болалар учун ковидга қарши Pfizer вакцинасини қабул қилиб олди

Ўзбекистонга COVAX механизми доирасида илк бор ковидга қарши 201 600 доза Pfizer болалар вакцинаси келтирилди. 5−11 ёш болаларга мўлжалланган вакциналар Европа Иттифоқи ва Швеция ҳукуматининг хайрияси ҳисобланади.

Хорижий ОТМларда ўқиётган айрим талабаларнинг контрактини давлат ҳисобидан тўлаб бериш таклиф этилди
29 август 2022, 16:44

Хорижий ОТМларда ўқиётган айрим талабаларнинг контрактини давлат ҳисобидан тўлаб бериш таклиф этилди

Олий таълим вазирлиги педагогларни тайёрловчи хорижий ОТМларда ўқиётган айрим талабаларнинг тўлов-контракт пулини давлат томонидан тўлаб беришни таклиф қилди. Бунинг учун икки босқичли танлов ўтказилади. Ундан муваффақиятли ўтган талаба ўқишни тамомлагач, камида 3 йил ишлаб бериши керак бўлади.

Фото: Президент Урганчда Жалолиддин Мангубердининг янги ҳайкалини очиб берди
29 август 2022, 15:39

Фото: Президент Урганчда Жалолиддин Мангубердининг янги ҳайкалини очиб берди

Урганчда Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси очилди. 25 мертрлик ҳайкалда саркарда «тулпор жиловини маҳкам тутиб, юрт ҳимоясига отланиб тургани тасвирланган». Унинг олдида Қуръони карим оятлари, саркарданинг шажараси ёзилган, оғирлиги 32 кг, баландлиги 30 см бўлган битиктош нусхаси ўрнатилган.

«Моргдан уйига олиб кетаётган бўлган». ИИВ Тошкентда эркак аёлининг мурдасини икки кун машинада олиб юргани ҳақида
29 август 2022, 15:02 1

«Моргдан уйига олиб кетаётган бўлган». ИИВ Тошкентда эркак аёлининг мурдасини икки кун машинада олиб юргани ҳақида

Тармоқларда эр ўз аёлини ўлдириб, 2 кун давомида машинада олиб юргани айтилган видео тарқалди. ИИВ тасвирлар аслида, фуқаро аёлининг мурдасини уйига дафн учун олиб кетаётганида суратга олинганини маълум қилди. Марҳума «чап тухумдон кистаси ёрилиши, ички қон йўқотиш»дан вафот этгани айтилмоқда.

Сирдарёда боланинг оёғи ариқ панжарасига тиқилиб қолди. ФВВ болаларни қаровсиз қолдирмасликка чақирди
29 август 2022, 13:17

Сирдарёда боланинг оёғи ариқ панжарасига тиқилиб қолди. ФВВ болаларни қаровсиз қолдирмасликка чақирди

Гулистонда оёғи ариққа тиқилиб қолган болага қутқарувчилар ёрдам кўрсатди, у жароҳат олмади. ФВВ ота-оналарни ўз фарзандларини қаровсиз қолдирмасликка чақирди.

Фарғонада онасини калтаклагани учун отасини ўлдирган йигит 10 йилга қамалди
29 август 2022, 13:02

Фарғонада онасини калтаклагани учун отасини ўлдирган йигит 10 йилга қамалди

Данғара туманида ногирон онасини ургани учун отасини ўлдириб қўйган 25 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унинг кўрсатмасига кўра, отаси спиртли ичимликка ружу қўйган ва онасини мунтазам калтаклаб келган. Йигит ушбу жинояти учун 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

ДХХ томонидан учта ҳолатда $45 минг пора олаётган адвокатлар ушланди
29 август 2022, 12:25

ДХХ томонидан учта ҳолатда $45 минг пора олаётган адвокатлар ушланди

Тошкентда адвокат солиқ текширувидаги ҳуқуқбузарлик учун молиявий жарима қўлламаслик эвазига тадбиркордан 23 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Яна икки ҳолатда адвокатлар маҳбуслар жазосини енгилроғига алмаштиришни ҳал қилиб бериш учун 22 минг доллар олганликда гумонланиб, қўлга олинган.

Байрам кунлари об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади — Ўзгидромет
29 август 2022, 12:02

Байрам кунлари об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади — Ўзгидромет

Байрам кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади, ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Кечалари ва тонгги вақтларда ҳаво салқинлашади. Ҳафта давомида ёғингарчиликлар кутилмаяпти.

Қашқадарёда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
29 август 2022, 11:49

Қашқадарёда автомобиль ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Қашқадарёнинг Қамаши туманида Lacetti автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган Gentra автомобили билан тўқнашув натижасида ёниб кетди. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг