Жамият

12 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 декабрь 2022, 22:09

12 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

1100 сўмга арзонлашадиган Аи-80 бензини, давлат ташкилотларига бюджетдан Янги йил байрамини ўтказиш тақиқлангани, Мирзиёевнинг OTP Bank бошқарув раиси билан учрашуви, «Илхом» театрида ёнғин, Бош прокуратурани очиқликка чақирган Нукус воқеалари комиссияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Аи-80 бензини нархи 1100 сўмга арзонлашади
12 декабрь 2022, 19:52

Аи-80 бензини нархи 1100 сўмга арзонлашади

13 декабрь, соат 00:00 дан бошлаб, «Ўзбекнефтгаз»га қарашли UNG Petro шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 5700 сўмгача тушади. Бу Аи-80 бензинини олиб кириш ва сотишга бўлган акциз солиғининг бекор қилиниши билан боғлиқ.

Иккита ҳолатда қарийб 130 млн сўмлик пиротехника воситаларининг муомаласи олди олинди
12 декабрь 2022, 18:25

Иккита ҳолатда қарийб 130 млн сўмлик пиротехника воситаларининг муомаласи олди олинди

Тошкент вилояти Контрабандага қарши курашиш бўлими, БП ҳузуридаги департаментнинг Мирзо-Улуғбек туман бўлими, ИИББ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда икки ҳолатда жами 126,5 млн сўмлик пиротехника воситалари аниқланди. Ҳозирда ҳолатлар бўйича суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарёда туман ҳокими ёрдамчисига жиноят иши очилди
12 декабрь 2022, 18:02

Сирдарёда туман ҳокими ёрдамчисига жиноят иши очилди

Боёвут туманида ҳокими ёрдамчиси ўзи таъсисчилик қилган 3 та тадбиркорлик субъектидан бирига 12 ҳолатда фуқароларнинг 371,5 млн сўм кредит маблағларини ўтказган ва улар мақсадсиз йўналтирилган. Ҳозирда унга ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Давлат ташкилотларига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига Янги йил корпоративини ўтказиш тақиқланди
12 декабрь 2022, 16:40

Давлат ташкилотларига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига Янги йил корпоративини ўтказиш тақиқланди

Бош вазир Абдулла Арипов барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ҳамда мушакбозлик уюштиришни тақиқлади.

Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн сўмгача устама берилади
12 декабрь 2022, 15:41

Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн сўмгача устама берилади

Халқаро рейтингларнинг 500 талик рўйхатига кирган ОТМни тугатган кадрларга 12 млн сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади. Устамалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, ёш мутахассис ва унинг иш берувчиси ўртасидаги шартнома асосида ҳар ой тўланади.

Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
12 декабрь 2022, 15:22

Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 18−20−23−25−27−30 декабрь ва 3−6−8−10−13−15 январь кунлари Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча 12 та поезд қатнови йўлга қўйилади.

Сурхондарёда электр қармоқ билан ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди
12 декабрь 2022, 14:24

Сурхондарёда электр қармоқ билан ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди

Термиз туманида икки фуқаро Учқизил каналидан тақиқланган ов қуроли — электр қармоқ билан балиқ тутгани аниқланди. Оқибатда ҳайвонот дунёсига 45 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида кўриб чиқилади.

Тошкентдаги «Илҳом» театрида ёнғин содир бўлди
12 декабрь 2022, 14:11

Тошкентдаги «Илҳом» театрида ёнғин содир бўлди

Душанба куни эрта тонгда Шайхонтоҳур туманидаги «Илҳом» театрининг 1-қаватидаги кўргазмалар залида ёнғин чиқди. Спектакллар камида икки ҳафтага қолдирилди.

Андижонда тадбиркор 2 мингта хонадон бир ой ишлатадиган табиий газни ноқонуний сарфлади
12 декабрь 2022, 13:01

Андижонда тадбиркор 2 мингта хонадон бир ой ишлатадиган табиий газни ноқонуний сарфлади

Андижонда тадбиркор тегишли ҳужжатларсиз аҳоли учун тортилган табиий газ тармоғига уланиб, яширин оҳак цехи очган. Бу вақтда у 1 млн 642 минг куб табиий газни ноқонуний сарфланган, бу 2 мингта хонадоннинг бир ойлик газига тенг.

Нукус воқеалари бўйича комиссия Бош прокуратурани очиқликка чақирди
12 декабрь 2022, 11:40

Нукус воқеалари бўйича комиссия Бош прокуратурани очиқликка чақирди

Нукус воқеалари бўйича комиссия Бош прокуратурани жамоатчилик қизиқаётган маълумотларни очиқлашга чақирди. Гап айнан ҳуқуқ-тартибот органлари ортиқча кучларни ишлатгани, инсон ҳуқуқлари бузилгани, қолаверса, неча киши ҳибсда қолаётгани ва қанчаси маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида кетмоқда.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз илиқ бўлиши кутилмоқда
12 декабрь 2022, 11:37

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз илиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта якунигача ҳаво аста-секин илийди. Ҳарорат кечаси 0 даража, кундузи +7…+10, баъзи жойларда +14 даражагача исийди. Республика бўйлаб баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

Жиззах электр тармоқлари масжидлардан 58,2 млн сўм ортиқча маблағ ундиргани аниқланди
12 декабрь 2022, 11:18

Жиззах электр тармоқлари масжидлардан 58,2 млн сўм ортиқча маблағ ундиргани аниқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззахда масжидлардан электр энергия учун ортиқча маблағ ундирилганини аниқлади. «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» 2019−2021 йиллар мобайнида 58 миллион 289 минг сўм нотўғри ҳисоблаган.

Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан вафот этди
12 декабрь 2022, 11:15

Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Қарши туманида 77 ёшли фуқаро келини ва набираси билан яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўн икки нафар судьянинг иш жойи ўзгарди
12 декабрь 2022, 11:13

Ўн икки нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

Судьялар олий кенгашининг 10 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида Сурхондарё, Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган 12 нафар судьянинг иш жойи ўзгартирилди.

Якшанба куни 122 кишида коронавирус аниқланди
12 декабрь 2022, 10:33

Якшанба куни 122 кишида коронавирус аниқланди

11 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 122 кишини ташкил этиб, уларнинг 83 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Сурхондарёда газ «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди
12 декабрь 2022, 10:22

Сурхондарёда газ «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди

Сурхондарёда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қўйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди.

Қарши аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво туфайли вақтинча чекланди
12 декабрь 2022, 10:04

Қарши аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво туфайли вақтинча чекланди

Қарши аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво туфайли вақтинча чекланди. Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясига тегишли Москвадан Қаршига йўл олган рейс Самарқанд аэропортига йўналтирилди.

Ангрен нефть базасидан 11 500 литр бензин сизиб чиқди
12 декабрь 2022, 09:35

Ангрен нефть базасидан 11 500 литр бензин сизиб чиқди

Тошкент вилояти Ангрен нефть базасида 5000 метр куб ҳажмдаги сиғим сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши туфайли музлаб, ёрилиб кетди. Оқибатда заводдан 11 500 литр бензин сизиб чиқди. Корхона раҳбари ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаганини маълум қилди.

«Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг экстенсив йўлидан воз кечиши керак» — Япониядаги ўзбек олими Азиз Омонов билан суҳбат
12 декабрь 2022, 09:00

«Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг экстенсив йўлидан воз кечиши керак» — Япониядаги ўзбек олими Азиз Омонов билан суҳбат

Ер кимларнингдир нафси учун увол қилинмай, ишлайдиган одамга берилиши керак; «чинакам инновациялар» сув танқислиги оқибатларини юмшатади, аммо улар жорий этилмаса, минтақадаги бўлажак аграр муаммолардан энг кўп ўзбекистонликлар азият чекади, деб ҳисоблайди япон университети докторанти Азиз Омонов.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг