Жамият

Қашқадарё вилоятида 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани аниқланди
13 ноябрь 2020, 11:54

Қашқадарё вилоятида 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани аниқланди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларида очиқ мулоқот қилди. Суҳбат чоғида вилоят бўйлаб 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани ва тадбиркорлик ривожи даражаси анча пастлиги қайд этилди.

Агриппина Шин Жанубий Кореянинг «Дипломатик хизматлари учун» ордени билан тақдирланди
13 ноябрь 2020, 11:09

Агриппина Шин Жанубий Кореянинг «Дипломатик хизматлари учун» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Жанубий Кореянинг «Дипломатик хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

2021 йилда айрим ҳудудларда аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади
13 ноябрь 2020, 10:05

2021 йилда айрим ҳудудларда аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади

2023 йилдаги аҳолини рўйхатга олишдан аввал, 2021 йилда Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида аҳоли синов тариқасида рўйхатдан ўтказилади. Бутун аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил ноябрь ойида амалга оширилади.

16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади
12 ноябрь 2020, 23:04

16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади

Республика махсус комиссияси қарори билан барча олий таълим муассасаларида 16 ноябрдан ўқув жараёни анъанавий шаклда давом эттирилади. Анъанавий таълим шаклига ўтишга тайёргарлик октябрь ойида бошланган эди.

Қорақалпоғистоннинг учта туманидан ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қўшимча квота ажратилди
12 ноябрь 2020, 19:55

Қорақалпоғистоннинг учта туманидан ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қўшимча квота ажратилди

Қорақалпоғистоннинг учта туманида 56,7 балл тўплаган абитуриентлар тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Улар ўқишни тугатгандан кейин ўз ҳудудларда камида 5 йил ишлаб беришлари керак.

Aҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди
12 ноябрь 2020, 18:32

Aҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди

«Кўп вақт талаб қилувчи ва қиммат иш бўлгани» сабабли Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди.

20 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтади
12 ноябрь 2020, 18:27

20 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 20 ноябрь куни чақирилади. Ялпи мажлисда геном бўйича давлат рўйхатига олиш, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади.

Сурхондарё прокуратураси ходимлари аварияга учради: икки киши вафот этди
12 ноябрь 2020, 15:50

Сурхондарё прокуратураси ходимлари аварияга учради: икки киши вафот этди

Термиз туманида темир йўл кесишмасида тепловоз ва прокуратура хизмат автомашинаси тўқнашди. Автоҳалокат оқибатида икки нафар прокуратура ходими вафот этди, вилоят прокурори ўринбосари жароҳатланди.

Пандемия қашшоқ оилалар сонининг кўпайишига олиб келди — БМТТД ва ИТИМ
12 ноябрь 2020, 15:24

Пандемия қашшоқ оилалар сонининг кўпайишига олиб келди — БМТТД ва ИТИМ

Пандемия сабабли юзага келган инқироз кўпроқ қашшоқлар, кўп болали оилалар ва меҳнат муҳожирларининг оилаларига зарар етказди. Кичик бизнес соҳасида эса инқироз сайёҳлик ва умумий овқатланиш корхоналарига катта зарба берди.

Фарғона водийсида кучсиз зилзила қайд этилди
12 ноябрь 2020, 14:07

Фарғона водийсида кучсиз зилзила қайд этилди

Қирғизистонда юзага келган зилзила Фарғона водийсида ҳам сезилди. Андижонда ер ости силкинишлари кучи 3 баллни ташкил этди.

Сурхондарё ДСБ Equinox сотиб олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштирди
12 ноябрь 2020, 13:43

Сурхондарё ДСБ Equinox сотиб олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштирди

Молия вазирлиги Сурхондарё давлат солиқ бошқармаси Equinox хизмат автомашинасини сотиб олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштиргани ҳақида хабар берди. Вазирлик Nexia-3 сотиб олишга рухсат берган, аммо ДСБ Equinox автомобилини молия органига русхат сўраб хат ёзиш ва жавоб хатини олишдан аввал сотиб олган.

«Хоразм шакар» иш фаолиятини тиклади
12 ноябрь 2020, 12:44

«Хоразм шакар» иш фаолиятини тиклади

Июлда фаолияти тўхтатилган «Хоразм шакар» заводи Бразилиядан келтирилаётган хом-ашёдан шакар ишлаб чиқаришни бошлади.

Мобил телефонда олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун жарима солинади
12 ноябрь 2020, 12:08

Мобил телефонда олинган йўллардаги қоидабузарликлар учун жарима солинади

Мобил телефонга олинган йўллардаги қоидабузарликлар эндиликда видеорегистраторлар билан тенглаштирилади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Мактаб директорлари кенгашлар рухсати билан тайинланади
12 ноябрь 2020, 12:04

Мактаб директорлари кенгашлар рухсати билан тайинланади

2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорлари халқ депутатлари кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг раҳбарлари энди ҳокимларнинг маслаҳатчилари ҳисобланади.

«Велосипедда юраман десангиз, ҳар ўн метрда ариқ учрайди» — Азиз Абдуҳакимов
12 ноябрь 2020, 11:38

«Велосипедда юраман десангиз, ҳар ўн метрда ариқ учрайди» — Азиз Абдуҳакимов

Туризм бўйича ўтказилган семинарда Азиз Абдуҳакимов кўчалардаги пиёда ва велойўлаклар қониқарсиз аҳволда эканини айтди. «Ёшларимиз, бошқа катта ёшли аҳолимиз ҳам жисмоний машғулот билан шуғуллангиси келади. Лекин жой йўқ», — дея таъкидлади бош вазир ўринбосари.

Президент Қашқадарёга жўнаб кетди
12 ноябрь 2020, 09:53

Президент Қашқадарёга жўнаб кетди

Президент пандемия шароитида Қашқадарёдаги вазиятни ўрганиш мақсадида вилоятга жўнаб кетди.

Йил бошидан буён ОАВ 90 та огоҳлантириш олди
11 ноябрь 2020, 20:16

Йил бошидан буён ОАВ 90 та огоҳлантириш олди

Йил бошидан буён АОКА оммавий ахборот воситаларига 90 та огоҳлантириш юборди. Давлат телеканалларига 20 га яқин хат келиб тушган бўлса, Zo’r TV ва Sevimli каналлари мос равишда 7 ва 5 та огоҳлантириш олган. Газета ва журналлар 29 марта, интернет нашрлари 22 марта огоҳлантирилди.

2021 йилгача болаларни рўйхатга олиш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади
11 ноябрь 2020, 18:30

2021 йилгача болаларни рўйхатга олиш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилади

2021 йил 1 сентябрга қадар туғилганликни қайд этиш, яшаш манзили бўйича доимий рўйхатга қўйиш, бир марталик мукофот пулини ажратиш, поликлиникага жойлаштириш ва боғчага навбатга қўйиш тўлиқ автоматлаштирилади.

90% битирувчилари ОТМга кирган мактаб директорларига пул мукофоти берилади
11 ноябрь 2020, 17:49

90% битирувчилари ОТМга кирган мактаб директорларига пул мукофоти берилади

Битирувчиларининг 90 фоизи ОТМга кирган ёки ишга жойлашган мактаб директорларига ўз ойлигидан ташқари қўшимча равишда 8 млн сўм, ўринбосарига 4 млн сўм миқдорида бир мартталик пул мукофоти берилади. Бундан ташқари, туман бўйича рейтинги энг юқори бўлган мактаб директорларига ҳам молиявий рағбатлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда
11 ноябрь 2020, 17:44

Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет 12−13 ноябрда Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши ва туман тушиши ҳақида хабар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг