10 кун давомида гастрономик фестиваль меҳмонларини мазали таомлар, машҳур юлдузлар чиқиши ва кўнгилочар шоу-дастур кутмоқда.
Нукус яқинида 100 дан ортиқ ит ва мушуклар жасадини шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари ноқонуний равишда кўмиб кетгани аниқланди. Мансабдорлардан тушунтириш хатлари олиниб, ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон прокуратурасига юборилди.
Абдувоитжон Ғафуров Республика тез тиббий ёрдам маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Президент қарори билан, ЖИДУ «Смарт университет»га айлантирилади. Олийгоҳ 2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистоннинг тўртта университети билан талаба алмашинувини йўлга қўяди. Қолаверса, университетнинг иқтидорли талабаларига хориждаги дипломатик ваколатхоналарда амалиёт ўташ имконияти берилади.
Сузиш федерацияси мансабдорлари терма жамоа таркибида бўлмаган фуқарони халқаро йиғинга юбориб, 71 млн сўмни асоссиз ишлатгани, 287 нафар спортчи меҳмонхона хизматидан фойдалангани ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков буни рад этиб, ҳозиргача мамлакатда умуман вабо аниқланмаганини маълум қилди. СЭС очиқ сув ҳафзалари ва ичимлик сувини вабога қарши мунтазам текшириб тургани қўшимча қилинди.
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, юқори ҳарорат ва электр узатиш линияларининг ҳаддан ташқари қизиб кетиши шароитида диспетчерлар айрим ҳудудлар ва саноат объектларини электр таъминотидан вақтинча узишга мажбур бўлмоқда. Агар шундай қилинмаса, катта ҳажмда бахтсиз ҳодисалар юз бериши мумкин.
Ҳафта бошида Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий вилоятларида жазирама пасая бошлайди. Қорақалпоғистон ва Хоразмда 25−26 июль кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво бутун мамлакатга тарқалади, ҳаво ҳарорати +33…+36 даражагача тушади.
Самарқанд вилоятидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Hyundai Elantra ҳайдовчиси ёнида умумий оғирлиги 1,1 кг бўлган 10 дона олтин қотишмаси борлиги аниқланди. Баҳоси 703,9 млн сўмлик олтин Тошкентга олиб кетилаётгани маълум бўлди. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Глобал меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талаб юқори даражада қайта тикланиб, рекорд даражадаги «иқтидорлар танқислиги» кузатилмоқда. Ушбу мураккаб бозор шароитида қайси касблар энг истиқболли, даромадли ва барқарор бўлади? «Газета.uz» мақоласида келажак касблари ҳақида ҳикоя қилинади.
Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи 1 сентябрь куни очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Сенат. Боғни 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management вакили бу охирги муддат эканлиги ва объектнинг очилиши август ойида бўлиб ўтиши мумкинлигини қайд этди.
Ўзбекистоннинг Bakan Tex ва FT Textile Group калава-ип ишлаб чиқарувчи йирик корхоналари Business Social Compliance Intiative сертификатига эга бўлди.
Швейцария апелляция суди Гулнора Каримовага қўйилган пора олиш бўйича айблов юзасидан унинг адвокатлари киритган шикоятни қисман қаноатлантирди. Мазкур суд қарори унга музлатиб қўйилган 303 млн доллар маблағни қайтариб олишга ёрдам бериши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg Law.
Тошкент вилоятидаги Товоқсой қамоқхонасида икки маҳкум яшаш биносидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринди. Маҳкумларда оғир тан жароҳатлари аниқланган. Жиноят аломатлари бўлмагани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмади. Ҳолатга «Эзгулик» жамияти раҳбари ҳамда Бош прокуратура муносабат билдирди.
Ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Унга кўра, аҳолининг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши давлат томонидан кафолатланади. Шу боис, ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда ҳамда авариявий ҳолатларда аҳолига сув транспортда етказиб берилади.
ASUS истеъмолчи, ўйин ва бизнес сегментларида 2022 йилнинг янги маҳсулотларини тақдим этди.
Ёзбоп окрошка, кук-си, гўжа, самарқандча чалоп, гаспачо, қизил лавлагили яхна шўрва, Болгариянинг машҳур таратор шўрваси — Zira.uz турли хил мазали яхна шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
9 мингга яқин савдо шохобчасида товарларни сотиш шароитлари текширилганида, 1033 та чакана савдо қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Жумладан, товарлар қуёш нури остида ёки музлатгичли витриналар ва музлатгичлардан ташқарида сақланаётгани маълум бўлди.
Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб «Е-патруль» тизими босқичма-босқич жорий этилиб, фуқароларни шахсини аниқлаш учун ички ишлар органларига олиб бориш амалиётидан воз кечилади. ППХ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги барча мулоқотлар боди-камералар орқали ёзиб олинади.
Ўзбекистон асосий ресурслар нархи кескин ошгани сабабли қашшоқлик даражаси ўсиши хавфи юқори бўлган давлатлар қаторига киради, дея маълум қилди БМТТД.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг