Жамият

Тошкентда ташқи реклама учун дизайн-код қандай ишлаб чиқилди?
2 декабрь 2024, 20:27

Тошкентда ташқи реклама учун дизайн-код қандай ишлаб чиқилди?

Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти томонидан ишлаб чиқилган ташқи реклама дизайн-коди 1 августдан кучга кирди. Бундай намунавий тўплам биринчи марта меъёрий ҳужжат сифатида қабул қилинди. «Газета.uz» пойтахт ҳокими ўринбосари, РРД раҳбари Алексей Хен билан биргаликда ҳужжатни таҳлил қилди.

Ҳунармандчиликни ўрганиш Қашқадарёдаги қишлоқ аёллари ҳаётини қанчалик ўзгартирди?
2 декабрь 2024, 19:46

Ҳунармандчиликни ўрганиш Қашқадарёдаги қишлоқ аёллари ҳаётини қанчалик ўзгартирди?

«Маърифат маскани» ва USAID лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятида 300 дан ортиқ хотин-қиз гилам тўқиш, кигиз босиш, босма" усулида кашта тикиш ва онлайн тижорат асосларини ўрганди. «Газета.uz» янги кўникмалар қишлоқ аёлларининг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақида ҳикоя қилади.

Давлат харидлари эндиликда икки босқичда ўтказилади
2 декабрь 2024, 16:44

Давлат харидлари эндиликда икки босқичда ўтказилади

Президент томонидан имзоланган ҳужжат билан қонунчиликка кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиби ва икки босқичли давлат харидлари тушунчалари киритилмоқда. Энди бир нечта давлат буюртмачилари бир хил турдаги товарларни марказлаштирилган орган орқали харид қилиши мумкин.

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
2 декабрь 2024, 11:16

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +5…+10 даражагача илиши, кечаси -3 даражагача совиши мумкин.

Бухоро вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари алмашди
2 декабрь 2024, 10:58

Бухоро вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари алмашди

Ҳафиза Артикова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу вақтгача мазкур лавозимда ишлаган Феруза Ибрагимова эса бошқа ишга ўтди.

Ўзбекистонда 10 ойда 5,8 млрд сўмлик иш ҳақи ва нафақа талон-торож қилинган
2 декабрь 2024, 10:54

Ўзбекистонда 10 ойда 5,8 млрд сўмлик иш ҳақи ва нафақа талон-торож қилинган

Бош прокуратура Ўзбекистонда ўтган 10 ой ичида иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд сўми талон-торож қилинганини аниқлади. Бундан ташқари, кредит маблағларининг 2,5 трлн сўми талон-торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 906 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш бўйича низом тасдиқланди
2 декабрь 2024, 10:41

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш бўйича низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудидаги йирик бозорларнинг тасдиқланган рўйхати келтирилган.

Ўзбекистонда 2−8 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
2 декабрь 2024, 06:59

Ўзбекистонда 2−8 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонга яқинлашиб келаётган антициклон сабаб иш кунлари ҳаво совуқ ва қуруқ бўлади. Бу мамлакат энергетикасига юклама ортишига, шунингдек, Тошкент ҳавосининг сезиларли ифлосланишига сабаб бўлиши мумкин. Шанба куни тоғларда, якшанбада эса асосий аҳоли яшовчи ҳудудларда қор ёғиши кутиляпти.

Россиялик журналист Алексей Пивоваров аккредитациясиз иш олиб боргани учун Нукусда бир муддат ушлаб турилди
1 декабрь 2024, 21:50

Россиялик журналист Алексей Пивоваров аккредитациясиз иш олиб боргани учун Нукусда бир муддат ушлаб турилди

Нукусда россиялик журналист Алексей Пивоваров суратга олиш гуруҳи билан қўлга олинди. Бунга унинг аккредитациядан ўтмасдан иш олиб боргани сабаб бўлди. Пивоваровнинг ўзи кейинроқ уларни қўйиб юборишганини ёзди: «Ҳаммаси яхши!»

Wizz Air вакили — Абу-Даби аэропортидаги вазият ҳақида
1 декабрь 2024, 20:25

Wizz Air вакили — Абу-Даби аэропортидаги вазият ҳақида

Wizz Air компаниясининг Тошкентдаги вакили «Газета.uz» мухбири Миролим Исажоновга Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик ўнлаб эркаклар мамлакатга кира олмаган вазият ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, компания бундай йўловчиларни қайтиш чиптаси билан таъминлайди.

Абу-Дабига киритилмаган ўзбекистонликларнинг бир қисми Тошкентга қайтди
1 декабрь 2024, 20:04

Абу-Дабига киритилмаган ўзбекистонликларнинг бир қисми Тошкентга қайтди

Абу-Дабига учиб боргач, БААга киритилмаган 10 дан ортиқ ўзбекистонлик ортга қайтиб келди. Ҳамма ўз ҳисобидан чипта сотиб олишга мажбур бўлди. «Ушлаб туришлар айнан Абу-Дабида содир бўлмоқда. Дубайга учиб келган танишларимиз ҳеч қандай муаммога дуч келмади», — деди йўловчилардан бири.

ОИВ мусбат инсон узоқ яшаши, ишлаши, оила қуриши ва соғлом фарзандни дунёга келтириши мумкин. Азима Ёдгорова ҳикояси
1 декабрь 2024, 18:07 1

ОИВ мусбат инсон узоқ яшаши, ишлаши, оила қуриши ва соғлом фарзандни дунёга келтириши мумкин. Азима Ёдгорова ҳикояси

ОИВ ташхиси қўйилган кишилар ўз вақтида даволанса, ҳамма қатори яшаши, орзуларига эришиши мумкин. «Ирода» лойиҳасининг Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган мақоласи қаҳрамони, ўзининг ОИВ статусини омма олдида очиқлаган илк ўзбекистонлик қиз — Азима Ёдгорованинг ҳаёти бунга ёрқин мисол.

1 декабрдан нималар ўзгаради?
1 декабрь 2024, 11:48

1 декабрдан нималар ўзгаради?

Ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади, камбағал оилалар реестри шакллантирилади, авторақамлар учун тўлов қилиш осонлаштирилади, «Мажбуриятлар реестри» институти жорий этилади — 1 декабрдан нималар ўзгаради?

Биргаликда 10 йил: Mobiuz мобил оператори фаолиятининг ўн йиллигини нишонламоқда
1 декабрь 2024, 11:00

Биргаликда 10 йил: Mobiuz мобил оператори фаолиятининг ўн йиллигини нишонламоқда

Mobiuz 1 декабрь - туғилган куни муносабати билан амалдаги ва янги абонентларига ёқимли янгиликларни тақдим этмоқда.

Ўнлаб ўзбекистонликлар Абу-Дабига киритилмади, улар ҳуқуқлари бузилганини даъво қилмоқда
1 декабрь 2024, 09:13

Ўнлаб ўзбекистонликлар Абу-Дабига киритилмади, улар ҳуқуқлари бузилганини даъво қилмоқда

Wizz Air авиакомпанияси билан Абу-Дабига учган ўнлаб Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилиб, сўроқ қилинди. Улар «Газета.uz»га бунинг сабаби айтилмагани, босим ўтказилгани, узоқ вақт овқатсиз қолганини билдирди. Уларнинг кўпи қайтиш чипталарини ўзлари сотиб олган.

«Терим — биз учун президент арчасидек гап». Пахта даласидан репортаж
30 ноябрь 2024, 21:52

«Терим — биз учун президент арчасидек гап». Пахта даласидан репортаж

Бекобод яқинидаги Авангард — қаҳрамонлар қишлоғи. Унда ярим тунда теримга чиқувчи отахонлар, ўғлидан яширинча пахта терувчи онахонлар, теримга ҳам, уй ишларига ҳам бирдек улгурувчи суперкелинчаклар ва ҳаммасига бош-қош «Темир хотин» бор. «Газета.uz» уларнинг турмуши ва орзу-умидлари билан танишди.

Чангга қарши курашиш ва бизнесга кўмаклашиш. Дизайн-код нима ва нега шаҳарлар учун зарур?
30 ноябрь 2024, 18:59

Чангга қарши курашиш ва бизнесга кўмаклашиш. Дизайн-код нима ва нега шаҳарлар учун зарур?

Тошкентнинг меъморий қиёфаси, пешлавҳалари, кўча мебелларидаги тартибсизлик унга дизайн-код зарурлигидан дарак. ATLAS ҳудудий ривожлантириш бюроси эксперти, пойтахт дизайн-коди ҳаммуаллифи бу ҳужжат қандай кутилмаган вазифаларни бажариши ва Тошкент дизайн-коди қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Click SuperApp’га айланди: фойдаланувчилар ва бизнес учун янги имкониятлар
30 ноябрь 2024, 17:00

Click SuperApp’га айланди: фойдаланувчилар ва бизнес учун янги имкониятлар

29 ноябрь куни Click SuperApp’га айланишини эълон қилди ва фойдаланувчилар ва бизнес учун ёрқин ўзгаришлар ҳақида гапирди.

16 ёшли йигит «Чорсу» меҳмонхонасининг 21-қаватидан тушиб кетиб вафот этди
30 ноябрь 2024, 16:10

16 ёшли йигит «Чорсу» меҳмонхонасининг 21-қаватидан тушиб кетиб вафот этди

Тошкент шаҳридаги «Чорсу» меҳмонхонаси харобасининг юқори қаватига чиққан йигит у ердан тушиб кетиб вафот этди. Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Автобус йўлагида ҳаракатланиш қоидасини бузган ҳайдовчиларга 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланиши кутилмоқда
30 ноябрь 2024, 12:13

Автобус йўлагида ҳаракатланиш қоидасини бузган ҳайдовчиларга 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланиши кутилмоқда

Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жарима 1 млн 125 минг сўм, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса 1 млн 875 минг сўм этиб белгиланиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси сиёсий партиялар муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг