Ҳукумат қарори билан «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўрмон хўжалиги агентлиги вакили Хожимурод Толипов афғон шамоли оқибатида Сурхондарёда юз берадиган қум-чанг бўронларини юмшатиш режалари ҳақида гапирди. Унга кўра, 70 кунгача бўладиган бундай ҳодиса оқибатларини яшил ҳимоя тўсиқлари яратиш, махсус кўчатлар экиш ва бошқалар орқали камайтириш мумкин.
Тошкент шаҳрида автобусда устидаги кийимини ечган аёлни ҳақоратлаб, юзига туфлаган эркак 10 суткага қамалди.
Ўзбекистонда термитлар ёки бошқа ҳашаротлар туфайли зарарланган уйларда яшовчиларга давлат томонидан янги уй-жой берилади. ЯИДХПда уй-жойларни баҳолаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш хизмати йўлга қўйилди.
Тошкентдан Хўжакентга 1000 дан ортиқ йўловчига мўлжалланган янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Олтита вагон иқлим назорати, Wi-Fi ва велосипедлар учун мосламалар билан жиҳозланган. 2030 йилгача бундай поездлар сони 30 тага етказилади. Келгусида тўхташлар сони кўпайтирилиши мумкин.
Миграция агентлиги ва Kalyon Insaat турк қурилиш компанияси 1410 нафар Ўзбекистон фуқаросини Туркиядаги йирик лойиҳаларга ишга жойлаштиришга келишиб олди. Дастлабки 20 мутахассис ишга киришиш учун Истанбулга жўнаб кетди.
Тошкентни қоплаган қалин туман, Жанубий Кореяда эълон қилиниб, сўнг бекор қилинган ҳарбий ҳолат, BBC’нинг руҳлантирувчи 100 аёл рўйхатига кирган ўзбекистонлик, пойтахт мактабларида аниқланган вирусли гепатит ҳолатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентдаги 214- ва 65-мактабларда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Санэпидқўм ходимлари текширувида мактабларнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги аниқланди, раҳбариятга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Бу каби ҳолатлар аввал бошқа мактабларда ҳам кузатилган.
Сешанба куни кечки пайт Тошкентни қалин туман қоплади. Хусусан, аэропорт рейсларни қабул қила олмай қолди. «Газета.uz» мухбирлари пойтахт кўчаларида сайр қилиб, йилнинг бу фаслида тез-тез такрорланувчи ушбу табиат ҳодисасини суратга туширди.
Туман туфайли «Тошкент» халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишда чекловлар жорий этилди. Тўртта самолёт Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди, яна бири — Бухорога.
Бухоронинг тарихий қисмида скутерлар, мопедлар, велосипедлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Тегишли ҳудудларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда.
Ўзбекистон беш йилда 2 млн гектардан ортиқ деградацияга учраган ерларни тиклаши керак, дея таъкидлади экология вазири Азиз Абдуҳакимов. Унинг айтишича, бундай лойиҳалар катта молиявий ресурслар талаб қилади. Вазир COP16 доирасида халқаро молиялаштиришни осонлаштириш бўйича таклифларини билдирди.
SUN турар жой мажмуасининг клуб формати пойтахтнинг нуфузли туманида минимал маблағлар билан уй-жой сотиб олиш учун ноёб таклифни тақдим этади.
BBC 2024 йилги дунёнинг энг руҳлантирувчи ва катта таъсирга эга 100 аёли рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Нобель совриндори, зўравонликка қарши фаол, актриса, олимпиячилар ва деновлик тикувчи, тадбиркор Дилором Йўлдошева ҳам бор.
Абу-Дабига учиб боргач, БААга киритилмаган ўзбекистонлик эркакларнинг яна бир неча нафари Тошкентга қайтиб келди. Уларнинг баъзилари Абу-Даби аэропортида бошдан кечирганлари ҳақида «Газета.uz»га айтиб берди. Ҳуқуқлари поймол бўлган фуқаролар ушбу ҳолат юзасидан БАА элчихонасига шикоят қилмоқчи.
Табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ нархи пасайтирилди.
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида икки нафар фуқаро тегишли рухсатнома ва ҳужжатлари бўлмай туриб мактаб ва боғчаларда жами 900 га яқин болага Қизил китобга киритилган бўғма илон томошаси ўтказгани аниқланди. Илон олиб қўйилди, текширув ҳаракатлари бошланди.
3 декабрдан Тошкент — Хўжакент — Тошкент йўналишида янги тезюрар электропоезд иш бошлайди. «Ўзтемирйўлйўловчи» қатнов жадвали ва нархлари ҳақида маълумот берди.
Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг (IUCN) Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақдаги битим COP16 конференцияси доирасида имзоланди. Ҳужжат февраль ойида очилган офис фаолияти учун ҳуқуқий асос ҳисобланади ҳамда давлат органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди.
Ўзбекистондан олиб қўйилган ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлиги, орган ходимларининг тадбиркорлик қилишига тақиқ, давлат харидларида янги икки босқичли тизим, йирик бозорларда тартибни сақлаш бўйича тасдиқланган низом ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг