Юнусобод туманида Lexus ва Captiva тўқнашди. Оқибатда Captiva`да ёнғин содир бўлди. Жароҳатланган ҳайдовчилар ва йўловчилар шифохонага ётқизилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов пойтахтдаги Ғалаба боғида Ленинград монументига тамал тоши қўйди. Улар, шунингдек, мева-сабзавот, тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш, миграция бўйича ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 24/7 режимда ишлашга ўтиши китобхонларга кутилганидек енгиллик бермайди, чунки «мантиқсиз тартиблар» кўп, деб ёзмоқда Шарофиддин Ҳошимжонов. Унинг фикрича, кутубхона раҳбарияти тақиқлар масалани ҳеч қачон ҳал этолмаслиги, оқилона ечимлар зарурлигини тушуниб етиши керак.
Тошкентда суд 6 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилишда айбланаётган эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқмоқда.
2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органларининг таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади.
Uzbekistan Airways компанияси «Кексалар туризми ойи» муносабат билан кекса ёшдаги йўловчилар учун парвозларда 25% чегирма эълон қилди. Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябригача амал қилади.
Жиззах вилояти Фориш туманида она ва унинг 5 ҳамда 10 ёшли ўғиллари ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways`нинг Москва ва Жидда парвозлари, шунингдек, Россиянинг Azimut авиакомпаниясига тегишли Минералние Води — Тошкент рейси муқобил аэропортларга йўналтирилди.
Иқбол Мирзо мактабларнинг атиги 3 фоизида қуроллар борлигини танқид қилиб, ўқувчиларнинг чақирувгача тайёргарлигига эътибор бериш зарурлигини айтди. У «қўлига қурол ушламаган болада қандай қилиб ватанпарварлик пайдо бўлади», дея савол берди. Депутат сафарбарликдан қочган россияликлар ҳақида гапирди.
Шавкат Мирзиёев бу ҳафта давомида Савдо-саноат палатаси тадбиркорлари билан «очиқ мулоқот» ўтказади. Шунингдек, давлат раҳбари 11 ноябрь куни Самарқандда бўладиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этади.
Ўзбекистонда сешанба кунидан ҳаво ҳарорати пасая бошлайди, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Чоршанбадан бошлаб тунги вақтларда ҳарорат -2 даражагача тушиб кетади. Ҳафта охирида эса ҳаво илиқ бўлиши ва меъёрга яқинлашиши прогноз қилинмоқда.
Шаҳарда тўкилган баргларни тозалаш керак эмас деган фикр бор, чунки улар дарахтлар учун табиий ўғит бўлиб хизмат қилади. «Газета.uz» мухбири ободонлаштириш хизмати ходимлари ва мутахассисларидан бунинг тўғри ёки йўқлигини сўраб, Тошкентда нима сабабдан барглар йиғиб олинишини аниқлади.
Террорист сифатида гумонланган фарғоналик эркак Ўзбекистонга олиб келинди. У 2019 йилда Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида 2023 йил 1 январдан Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жорий қилинади. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида таълим дастурлари халқаро рейтингда юқори бўлган хорижий ОТМ дастурига кўра шакллантирилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ишлаб чиққан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида ОТМга қабул қилиниши мумкин.
ЎзМУ ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳудудига кирувчи йўл 7 ноябрдан 12 ноябрга қадар ёпилади. Кўчада 64 метр баландликдаги Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Пиёдалар учун эса ҳаракатланиш чекланмайди.
Роппа-роса 45 йил аввал Тошкент метрополитени вестибюли шаҳарликлар учун илк бор очилганди. Юбилей муносабати билан «Газета.uz» тизимни ичидан кўрсатади: поездлар қаерга кетади, уларнинг қандай турлари мавжуд ва йўловчилар нима учун охирги поезд қачон кетганини билиши керак?
Тошкент Фотосуратлар уйида сиёсатчи ва дипломат Шароф Рашидов таваллудининг 105 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Архив суратлари унинг 1950−1983 йилларда асосан Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари йўналишида кечган ташқи сиёсий фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
6 ноябрь куни соат 08:56 да Бухоро вилоятининг Пешкў тумани ҳудудида 4 баллик зилзила қайд этилди.
Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан 100 млн сўм олганликда гумонланиб қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг