Жамият

Юрий Никулиннинг афсонавий цирки Тошкентда томошаларини тақдим қилади
10 ноябрь 2022, 19:00

Юрий Никулиннинг афсонавий цирки Тошкентда томошаларини тақдим қилади

19 ноябрдан 11 декабргача Тошкентда Москванинг «Цветной бульвар» хиёбонида жойлашган Никулин цирки жамоаси Тошкентда байрам дастурини намойиш этади.

Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди
10 ноябрь 2022, 18:23

Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

Давлат ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабргача узайтирилди. Ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь этиб белгиланди.

Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозликда ҳамкорлик қилишга келишиб олди
10 ноябрь 2022, 17:19

Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозликда ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми якунлари бўйича автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишув ва меморандумлар имзоланди.

АҚШ Орол дeнгизининг экотизимини қайта тиклаш учун Ўзбeкистонга 1,6 млн доллар ажратди
10 ноябрь 2022, 17:04

АҚШ Орол дeнгизининг экотизимини қайта тиклаш учун Ўзбeкистонга 1,6 млн доллар ажратди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 млн доллар миқдорида маблағ ажратганини эълон қилди. Ташаббус денгизнинг қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда.

Франция миллий тиббиёт академиясида Ибн Синонинг бронза бюсти очилди
10 ноябрь 2022, 16:38

Франция миллий тиббиёт академиясида Ибн Синонинг бронза бюсти очилди

Avicennia International Prize халқаро мукофотини топшириш маросимида Франция миллий тиббиёт академиясида Абу Али ибн Синонинг бронза бюсти очилди.

«Ўқитувчиларга текин хизматкор сифатида қарашга барҳам бериш шарт» — Саида Мирзиёева
10 ноябрь 2022, 15:37

«Ўқитувчиларга текин хизматкор сифатида қарашга барҳам бериш шарт» — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Ўзбекистонда ўқитувчиларни «худди йигирма йил олдинги каби» хонадонларни айланиб чиқишга ва ўқувчилар рўйхатини тузишга мажбур қилишаётгани ҳақида эшитиб «жуда хафа бўлгани»ни маълум қилди. У мутассаддилардан ўқитувчиларни дарс беришдан бошқа барча вазифалардан озод қилишни сўради.

Asialuxe Travel Саудия Арабистонига эксклюзив турлар таклиф қилмоқда
10 ноябрь 2022, 15:00

Asialuxe Travel Саудия Арабистонига эксклюзив турлар таклиф қилмоқда

Саудия Арабистоннинг маданияти ва тарихининг қадимий дунёси билан қулай шароитларда таниш учун Asialuxe Travel эксклюзив турлар таклиф қилмоқда.

Навоийда 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
10 ноябрь 2022, 14:24

Навоийда 2 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоий вилоятида иссиқхона қуриш учун мўлжалланган 2 гектар ерни сотмоқчи бўлган уч нафар шахс ушланди. Ҳокимлик томонидан ажратилган ер уйлар қуриш учун сотиб юборилиши олди олинди.

Қашқадарёдаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди
10 ноябрь 2022, 12:50

Қашқадарёдаги ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди

Ғузор туманида Nexia-2 қувиб ўтиш қоидасига риоя қилмай, қарама-қарши йўналишдан келаётган Matiz автомобили билан тўқнашди. Оқибатда машиналардан бирининг салонида бўлган йўловчи вафот этди.

ХТВ: Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш тақиқланади
10 ноябрь 2022, 12:41

ХТВ: Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб этиш тақиқланади

Халқ таълим вазирлиги мактаб ўқитувчиларини расмий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланганлигини маълум қилди. Таълим олаётган ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар электрон шаклда мавжуд бўлишига қарамасдан, ўқитувчиларни ҳали ҳам уйма-уй юриб, маълумот йиғишга мажбурлашмоқда.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали 20 млн аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилади — Танзила Нарбаева
10 ноябрь 2022, 11:14

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали 20 млн аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратилади — Танзила Нарбаева

Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. «Мазкур вазифаларни амалга ошириш орқали ўрта ҳисобда 20 млн аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади», — деди Сенат раиси

Чилонзорда аҳоли дарахтзор ўрнида қурилиш қилмоқчи бўлган тадбиркор устидан ғалаба қозонди
10 ноябрь 2022, 10:40

Чилонзорда аҳоли дарахтзор ўрнида қурилиш қилмоқчи бўлган тадбиркор устидан ғалаба қозонди

Тадбиркор бузилган мулки ўрнига компенсация сифатида Чилонзордаги кўп қаватли уйлар орасидан ер олган. У бу ерда кўп қаватли турар жой қурмоқчи эди, бироқ аҳоли бунга қарши чиқди. Пойтахт ҳокими тадбиркорга унинг бир фуқаро норози бўлса ҳам, бу жойни ташлаб чиқиб кетиш ҳақидаги ваъдасини эслатди.

Хоразмда террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди
10 ноябрь 2022, 09:57

Хоразмда террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди

Хоразмда Суриядаги террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди. У ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, қўпорувчилик акс этган видеороликларни тарқатиб келгани айтилмоқда. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди.

RTL Alliance Хитойдан юкларни қисқа вақтда етказиб беришга нима имкон беради?
10 ноябрь 2022, 09:00

RTL Alliance Хитойдан юкларни қисқа вақтда етказиб беришга нима имкон беради?

RTL Alliance ҳалқаро транспорт-логистика компаниясининг асосий афзалликларидан бири — бу Хитойдан юкларни тез етказиб бериш ҳисобланади.

Республика бўйлаб газ «заправкалари» фаолияти вақтинча чекланади
10 ноябрь 2022, 00:08 1

Республика бўйлаб газ «заправкалари» фаолияти вақтинча чекланади

«Ўзтрансгаз» об-ҳавонинг совуқлашуви шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан таъминлаш мақсадида 9 ноябрдан бошлаб барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари махсус жадвал асосида ишлашини маълум қилди.

Хўш, ким жавоб беради? «Заковат» билимдони, туризм вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев билан суҳбат
10 ноябрь 2022, 00:01

Хўш, ким жавоб беради? «Заковат» билимдони, туризм вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев билан суҳбат

2001 йилдан бери интеллектуал ринг бўлиб келаётган «Заковат» кўплаб билимдонларни халққа танитди. «Газета.uz» клуб билимдони, туризм вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев билан суҳбат уюштирди. У туризм билан мантиқий фикрлаш ўзаро боғлиқлиги, полиглот бўлишнинг устунликлари ҳақида сўзлаб берди.

Навоийда икки йигитнинг ҳокимият биноси олдида тўппончадан ўқ узган видеоси тарқалди
9 ноябрь 2022, 21:48

Навоийда икки йигитнинг ҳокимият биноси олдида тўппончадан ўқ узган видеоси тарқалди

Тармоқларда 2 нафар шахснинг Навоий вилоят ҳокимияти биноси олдида тўппончадан ўқ узган видеоси тарқалди. ИИВ видео аслида август ойида тасвирга олингани ва тартиббузарларнинг бири мактаб ўқувчиси эканини маълум қилди. Ҳозирда тергов олди суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Қўқонда ИИБ ҳибсхонасидаги маҳкум вафот этди
9 ноябрь 2022, 17:05

Қўқонда ИИБ ҳибсхонасидаги маҳкум вафот этди

Қўқон шаҳар ИИБ ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум вафот этди. Унинг ўлимига юрак касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

AKFA Medline мутахассислари АҚШ стандартларига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам усулларини ўргатиш ҳуқуқига эга бўлди
9 ноябрь 2022, 17:00

AKFA Medline мутахассислари АҚШ стандартларига мувофиқ шошилинч тиббий ёрдам усулларини ўргатиш ҳуқуқига эга бўлди

Клиника AKFA Medline юрак-ўпка реанимацияси соҳасида янги имкониятларни ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини жорий этмоқда.

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга сотиб олинган юк машиналари бўйича изоҳ берди
9 ноябрь 2022, 15:42

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга сотиб олинган юк машиналари бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга иккита «мобиль саҳна» сотиб олди. Маълум қилинишича, ушбу харид президент қарори талабларини бажариш учун амалга оширилган. «Асосий мақсад — барчага бирдек маданий ҳордиқ чиқариш учун шарт-шароит яратиш», — дейилади вазирлик изоҳида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг