Тармоқларда 2 ноябрь куни ҳакерлар ҳужумига учраган Senat.uz сайтини 14 ёшли ўсмирлар бузиб киргани ҳақида хабар тарқалди. Киберхавфсизлик маркази эса буни инкор этиб, ҳужумни наманганлик фуқаро бажаргани ва MarshGolden`ни ҳам у яратганини маълум қилди. Ҳозирда ҳолат бўйича ИИО иш олиб бормоқда.
ДХХ томонидан Тошкент шаҳри, Сирдарё, Фарғона ва Наманганда ўтказилган тезкор рейд тадбирларида жами 900 граммга яқин «опий» ва 4 кгдан ортиқ «гашиш»ни сотишда гумон қилинаётган шахслар ушланди. Уларнинг аксарияти муқаддам судланган.
Ҳукумат қарори билан жамоат жойида турли воситалар таъсирида маст ҳолда юрган шахсларни ИИО ходимлари туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориши белгиланди. У ерда тартибни сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари ходимлари қўйилади.
Бен ва Суазик Франциянинг Фужер шаҳридан бўлиб, тўрт йилдан бери ўз фарзандлари ва иккита ити билан уйга айлантирилган ўт ўчириш машинасида дунё бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Улар унга «Маруся» деб ном беришган. Ўзбекистон уларнинг тўхташ жойларидан бири бўлди. «Газета.uz» улар ҳақида сўзлаб беради.
Президент томонидан стандартлаштиришга оид янги қонун имзоланди. Ҳужжат миллий стандартлаш тизимининг таркибий тузилмаси ваколатларини, муддатли режа ва тоифаларини тартибга солади. Қонун эълон қилинганидан 1 йил ўтиб кучга киради.
Ўзбекистон коронавирусга қарши Johnson & Johnson вакцинасининг 583,2 минг дозадан иборат навбатдаги партиясини қабул қилиб олди. Йил якунига қадар мазкур вакцинадан 1 млндан ортиқ доза келтирилиши режалаштирилмоқда.
«Газета.uz» сўнгги йилларда турмуш қурган ёш оилалар билан суҳбатлашиб, уларни ўйлантираётган муаммолар ва келажак режалари ҳақида сўради. Уларнинг фикрича, «Одамлар ҳали тайёр эмас», деган гапни миямиздаги луғатдан бемалол ўчириб юборсак бўлади.
Қовоқли гулсимон сомсалар, газ печида пиширилган қовоқ, қовоқли шўрва, манти, пиширилган қовоқли салат, татарча бурма ва бошқалар — Zira.uz витаминларга бой маҳсулот — қовоқдан тайёрланган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Тошкентдан 41 км узоқликда, Қозоғистон ҳудудида 4,5 баллик зилзила содир бўлди. Пойтахтда ер ости силкинишлари кучи 4 бални ташкил этди.
Тошкентга трамвайни қайтариш заруратини ўрганадиган Транспорт вазирлиги, пулли тўхташ жойларини жорий этиш масаласи, Uzcard хусусийлаштирилаётгани, ёмғирли бўладиган дам олиш кунлари, Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилиши, Намангандаги сохта ДХХ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Толибон» гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши олдинги тузумга қараганда қатъийроқ курашмоқда, деди Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев. У наркотрафикнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши эмас, захиралардан фойдаланиш билан боғлиқлигини таъкидлади.
Маълум йўналишлардаги транспорт эҳтиёжи бошқа транспорт тури йўловчилар оқимини эплай олмаётганини кўрсатса, Тошкентга трамвай қайтиши мумкин. Буни ҳисоблаш учун Транспорт вазирлиги кенг миқёсли тадқиқотлар ўтказади ҳамда Тошкентда транспортга бўлган эҳтиёжнинг макромоделини ишлаб чиқади.
Комил Алламжонов Ўзбекистон таълим соҳасида велосипед ихтиро қилмасдан, «энг илғор» — Финляндия тизимини — «шартта олиб, ўзига адаптация қилиши» кераклигини айтди. Унга кўра, математика, физика ва химия қонунлари ҳаммаёқда бир хил, фақат ўқитиш методикаси фарқли.
Ўзгидромет 6−8 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.
Ўзбекистонликлар кўп йиллардан буён байрам санаси якшанбага тўғри келиб қолса, қўшимча дам олиш куни ҳар доим ҳам қўшиб берилмаслигидан нолиб келарди. Меҳнат кодексининг янги таҳририга кўра, дам олиш куни байрам кунига тўғри келса, дам олиш куни кейинги кунга кўчирилади.
Ўзбекистонга Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келишда давом этади. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида уч йигит аввал жанжаллашиб қолган танишининг уйига келган. Уларнинг икки нафари таниш йигитни дўппослаган, учинчиси эса ҳодисани видеога туширган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўтган йили лавозимини тарк этган Исроилнинг собиқ бош вазири Бенямин Нетаняху Кнессетга сайловларда ғалаба қозонди — унинг «Ликуд» партияси парламентдаги энг кўп ўринни қўлга киритди.
Сергели туманида бир гуруҳ шахслар корхона фаолиятини кенгайтиришда эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни ўзлаштиргани айтилмоқда. Гумонланувчиларга тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Кўпдан бери кечиктирилаётган пулли тўхташ жойлари эртами-кечми барибир жорий этилади. Бироқ муаммони комплекс ҳал этиш зарур. Одамлар автомобилдан воз кечиши учун нормал жамоат транспорти бўлиши, машиналар ҳовлиларга кириб кетмаслиги ва, ниҳоят, аҳоли билан мулоқот тўғри йўлга қўйилиши керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг