Жамият

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди
21 октябр 2022, 18:48

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказда Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилади.

Термизнинг собиқ ҳокими ва ўринбосарлари давлат ва жамиятга 35,6 млрд сўм зарар етказган — Бош прокуратура
21 октябр 2022, 18:40

Термизнинг собиқ ҳокими ва ўринбосарлари давлат ва жамиятга 35,6 млрд сўм зарар етказган — Бош прокуратура

Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари давлат, жамият ва тадбиркорлар манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Самарқандда $152 мингдан зиёд кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбар аниқланди
21 октябр 2022, 18:17

Самарқандда $152 мингдан зиёд кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбар аниқланди

Нуробод туманида хусусий корхона раҳбари $152 мингдан зиёд кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди. Наманган ва Андижонда эса жами 5,8 млрд сўм кредит маблағи бошқа мақсадларга сарфлаб юборилгани аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари кўзғатилди.

Россия Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи ва буғдой етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди
21 октябр 2022, 17:43

Россия Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи ва буғдой етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди

Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат Ўзбекистонга буғдой, кунгабоқар ёғи ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади
21 октябр 2022, 17:12

Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади

Олот туманида машинадаги қурол ўз-ўзидан отилиб кетиши оқибатида аёл оёғидан жароҳат олди.

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди
21 октябр 2022, 16:10

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди

Президент қарори билан 1 январдан Кадастр агентлигининг ўзи ҳудудий тузилмалар фаолиятини ташкил этади. Ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар аралашиши ёки таъсир ўтказиши қатъий тақиқланади.

Ҳафта охирида ҳарорат яна пасаяди
21 октябр 2022, 15:28

Ҳафта охирида ҳарорат яна пасаяди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, шанба куни ҳаво илиқ, ёғингарчиликсиз бўлади. Якшанбадан об-ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
21 октябр 2022, 15:15

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 гача Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманларида ичимлик суви босими пасаяди ва вақтинча таъминотдан узилади. Маҳаллалар рўйхати.

Diplomat University ҳужжатларни қабул қилишни давом этмоқда
21 октябр 2022, 15:00

Diplomat University ҳужжатларни қабул қилишни давом этмоқда

Diplomat University хусусий олийгоҳи 2022−2023 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш муддатини 28 октябргача узайтирди.

Тилимизда оғриқ борми?
21 октябр 2022, 12:00

Тилимизда оғриқ борми?

«Газета.uz» сўровига кўра профессор Бахтиёр Менглиев 21 октябрь санасига бағишланган мақолани тақдим этди. Унда муаллиф бугунги кунга келиб юзага келган муаммолар ҳақида сўз юритган. Унинг фикрича, ўзбек тилини Интернет тилига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ташаббус даражасида қолмоқда.

22−26 октябрь кунлари 4 та ҳудудда ёмғир ёғади
21 октябр 2022, 11:00

22−26 октябрь кунлари 4 та ҳудудда ёмғир ёғади

22−26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари келади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

СЭС хизматига тегишли автомобиль ҳайдовчиси билан тушунтириш ишлари олиб борилди
20 октябр 2022, 23:41

СЭС хизматига тегишли автомобиль ҳайдовчиси билан тушунтириш ишлари олиб борилди

Тошкентда хавфли ҳаракатланган автомобиль Санитария-эпидемиология хизмати раҳбарининг ўринбосарига бириктирилган, дея маълум қилди СЭС матбуот хизмати. Ҳайдовчи оила аъзоларидан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабабли қоидабузгани айтилмоқда. У билан «тушунтириш-тарғибот ишлари» олиб борилди.

20 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 октябр 2022, 22:00

20 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб $584 млнга камайгани, Жиззахда тепловоз билан тўқнашган юк автомобили, мамлакатда сил касаллигини даволаш самарадорлиги ортгани, жаримага тортилган СЭС хизматига тегишли Lacetti хайдовчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳибсга олинди
20 октябр 2022, 19:52 1

Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳибсга олинди

Ҳуқуқ-тартибот органлари Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев, унинг икки нафар ўринбосари ва яна 4 нафар мансабдорни ҳибсга олди. Улар «Яшил дунё» савдо мажмуаси қурилиши давомида 14,8 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

СЭС хизматига тегишли Lacetti хайдовчиси йўл қоидасини қўпол бузгани учун жаримага тортилди
20 октябр 2022, 18:02

СЭС хизматига тегишли Lacetti хайдовчиси йўл қоидасини қўпол бузгани учун жаримага тортилди

Пайшанба куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига тегишли Lacetti автомашинаси йўлда машиналарга ҳалақит бериб, ҳуқуқбузарлик содир этгани акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. ИИББ ЙҲХБ суриштирув олиб бориб, машина хайдовчисига 3 млн сўм жарима қўллади.

«Ўзбекгидроэнерго» тадбиркорларни ГЭС қуришга таклиф этмоқда
20 октябр 2022, 17:00

«Ўзбекгидроэнерго» тадбиркорларни ГЭС қуришга таклиф этмоқда

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ микро ва кичик ГЭСлар қуришни таклиф қилмоқда, тадбиркорлар ўз эҳтиёжи ва сотиш мақсадида электр энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга бўладилар.

Жаҳонда силни даволаш самарадорлиги 85 фоизга, Ўзбекистонда эса 91 фоизга етди — ССВ
20 октябр 2022, 16:44

Жаҳонда силни даволаш самарадорлиги 85 фоизга, Ўзбекистонда эса 91 фоизга етди — ССВ

Жаҳон миқёсида дориларга мослашувчан сил билан касалланган беморларнинг даволаш самарадорлиги 85 фоиз, Ўзбекистонда эса 91 фоизга тенг. ССВнинг маълум қилишича, мамлакатда хавф гуруҳига кирувчи аҳоли орасида касалланиш 2 маротаба, хасталик туфайли ўлим ҳолатлари 6 маротабага камайди.

АҚШ Ўзбекистонга 141 минг долларлик 2 та портатив рентген ускуналарини тақдим қилди
20 октябр 2022, 16:27

АҚШ Ўзбекистонга 141 минг долларлик 2 та портатив рентген ускуналарини тақдим қилди

USAID Ўзбекистонга иккита портатив рентген аппарати совға қилди. Улар силга қарши скрининг хизматлари билан Тошкент вилоятининг чекка ҳудудлари аҳолисини қамраб олиш имконини беради. Бундай қурилмаларни бошқа ҳудудларга ҳам етказиш режалаштирилган.

Жиззахда тепловоз юк автомобили билан тўқнашди
20 октябр 2022, 12:19

Жиззахда тепловоз юк автомобили билан тўқнашди

Шароф Рашидов туманида юк автомобили ва тепловоз иштирокида ЙТҲ содир бўлди, бир киши жароҳатланди.

Ўзбекистонда ҳатто итни севувчилар жамияти бор. Лекин негадир ўзбек тили кўнгилли жамияти йўқ
20 октябр 2022, 12:00

Ўзбекистонда ҳатто итни севувчилар жамияти бор. Лекин негадир ўзбек тили кўнгилли жамияти йўқ

Давлат тили мартабаси берилганидан сўнг хурсанд бўлиб хотиржамликка берилдик. Кўча номларини ўзбекчалаштириш билан кўп нарсага эришиб бўлмайди. Она тилимизни асл ҳолига келтириш учун ҳали жуда кўп меҳнат қилиш керак. Тоҳир Маликнинг ушбу фикрлари орадан 32 йил ўтсада, ҳануз долзарблигича қолмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг