Сенат стандартлаштириш тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни маъқуллади. Унга кўра, «Давлат стандарти» тушунчаси «миллий стандарт»га ўзгартирилиб, қўлланилиши ихтиёрий бўлади. «Миллий стандартлаштириш тизимини такомиллаштирмай туриб, рақобатбардош иқтисодиётни барпо этиш мушкул», — деди Сенат раиси.
Шанба куни Кавказ ҳудудларидан келган антициклон Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалиб, қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлади. Якшанба куни ҳам ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +24 даражагача етади.
«Газета.uz» «Ўзбек тили ойлиги» доирасида 1990 йилларда турли нашрларда чоп этилган мақолаларни беришда давом этади. Ўша йили Атамашунослик қўмитаси раиси Ғанижон Абдураҳмонов ўзбек тилида муаммолар ҳали кўплиги ҳақидаги фикрлари бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмаган.
Президент Конституцияни ислоҳ қилишда шошилишнинг ҳожати йўқлигини яна таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, таклиф муаллифлари «жамиятда қандай раҳбарият бўлишидан қатъи назар, қонун, Конституция ҳимоясида бўлиш» тарафдори. Керак бўлса, ўзгартиришлар аҳоли билан яна бир бор келишилади, деди Мирзиёев.
7−18 октябрь кунлари «Олмаота — Тошкент — Қамаши — Китоб — Самарқанд — Хива — Бухоро — Хўжанд — Тошкент» йўналишида бу йил иккинчи марта Orient Silk Road Express номли туристик чартер поезди ҳаракатланади. У Европа Иттифоқи ва бошқа бир неча давлатлар саёҳатчиларига хизмат кўрсатади.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 2018 йилда туғилган тарбияланувчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Боғча директори лавозимидан озод этилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи қайта аукцион савдоларига қўйилди. Лотнинг бошланғич нархи 71 млрд сўмни ташкил этади. Актив ягона мулкий мажмуа сифатида сотилиши кўзда тутилган.
Анорчилик мева-сабзавотчиликнинг «ўсиш нуқталари»дан бири бўлган Сурхондарёда илк бор республика анор фестивали бўлиб ўтди. Шерободда етиштирилган анор энг катта мева сифатида тан олинди, унинг вазни 1580 грамни ташкил этди.
Сирдарёда пахта даласида учрашув ўтказган президент, пахтачиликда шароитни яхшилаш учун Ўзбекистонга $2 млн берадиган АҚШ, Намангандаги мактабда ўқувчиларнинг ўқитувчига қўл кўтаргани, Путинни «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлаган Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Косонсой туманидаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал юзага келди. Видеодан бошқа бир ўқувчи устозининг бошига гултувак отганини ҳам кўриш мумкин. ХТВ жанжал ўзаро келишмовчилик оқибатида юзага келганини маълум қилди. Ўқувчининг онасига маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Навоийнинг Навбаҳор туманидаги «Туронбанк» ходимлари банкоматга кирим қилиш учун ажратилган маблағнинг қарийб 100 млн сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Оила кодексига фарзанд асраб олувчилар «камида икки йил бирга никоҳда яшаган шахслар, шунингдек, 25 ёшга тўлган фуқаролар» бўлиши мумкинлиги ҳақида ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. Ҳозирда бола асраб олиш фақат «вояга етган фуқароларга» рухсат этилган.
Coca-Cola компанияси сони чекланган пластик идишларни ишлаб чиқарди, унинг қопқоғи остидаги код орқали футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмалар ютиб олиш имконияти мавжуд.
Шавкат Мирзиёев Сирдарёда пахта даласида фермер ва қишлоқ хўжалиги вакиллари билан учрашди. Нав эвазига ҳосилдорликни ошириш, сувдан оқилона фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. «Бир пайтлар пахта майдонидан бир гектар ажратиш жиноят эди, такрорий экин эккан таъқиб қилинарди», — деди давлат раҳбари.
Uzbekistan Airways 1 ноябрдан Куала-Лумпурга тўғридан-тўғри қатновларни тиклашини маълум қилди. Тошкент — Куала-Лумпур — Тошкент қатновлари ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Президент ташаббуси билан жорий этилган 2 фоизли квота асосида бу йил 960 нафар ногирон ОТМни тамомлади, бироқ улар ишсиз. Қонунчиликка кўра давлат ташкилотлари уларга иш ўрни яратиши керак, аммо ташкилотлар иш сўраб борганларга рад жавобини беряпти. «Газета.uz» ушбу муаммога эътибор қаратди.
Uzbekistan Airways «Қиш-2022» жадвалига ўтиш муносабати билан Урганч — Милан — Тошкент, Урганч — Рим — Тошкент, Тошкент — Париж — Тошкент йўналишларида мавсумий авиақатновларни вақтинча тўхтатди. Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган ёзги парвозлар жадвалига кўра октябрь ойи охиригача бўлади.
Тилшунос, адиб, журналист умуман ўз тилини қадрлайдиганлар — ўзбек тилининг ички имкониятларини чуқур ўрганишга, шевалардаги беҳисоб дурдоналарни йиғиб, адабий тил мулкига айлантиришга ҳаракат қилмоғи керак. «Ўзбек тили ойлиги» доирасида Суюн Қораевнинг 1990 йилдаги мақоласини тақдим этамиз.
Андижоннинг Пахтаобод туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пуллар қўшиб ёзиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 8 та янги йўналишда темирйўл қатновини ишга туширишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан ташкилот 34 та замонавий электропоезд сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг