Президент қарори билан кейинги ўқув йилидан Наманган тўқимачилик саноати институти ўз фаолиятини бошлайди. Институтда таълим жараёни кредит-модул тизими, жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этилади. Шунингдек, ОТМ қошида Тўқимачилик технопарки очилади.
Силга қарши олтита дори АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида Ўзбекистонда фойдаланиш учун ЖССТнинг тезлаштирилган рўйхатга олиш тартибидан ўтди. Мамлакат сил касаллигига чалиниш бўйича дунёда юқори ўринларда туради.
7 сентябр куни Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғи рўпарасида 500 дан ортиқ мевали дарахт ёниб кетди. Прокуратура жиноий иш очган.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, Фарғона вилоятида 64 ёшли қайнота кечки овқатни тайёрлашдан келиб чиққан оилавий жанжал ортидан ўз келинини ваҳшийларча ўлдирган. Ҳодиса тафсилотлари ошкор қилинди.
Ўзбекистоннинг Венгрияда дипломатик ваколатхона очаётгани, иссиқлик таъминоти тарифлари ўзгармаслиги, ОТБнинг Ўзбекистонга берган навбатдаги кредити, туғруқхонадаги муаммо сабаб ишдан олинган Чортоқ тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, кутилаётган чанг тўзонлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Россияда «қисман» сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рус автомобилларининг навбатлари пайдо бўлди. Бироқ ҳозир чегарада вазият тинч, навбатлар йўқ, дея ишонч ҳосил қилишди «Газета.uz» мухбирлари.
Green Card дастурига онлайн анкета қандай тўлдирилади? Грин Кард анкетаси учун фотосуратлар бўйича талаблар қандай? Грин Кард натижаларини қаерда ва қандай текширса бўлади? «Газета.uz» мустақил равишда бепул ариза топшириш ва натижасини текшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Чоршанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни 70 йиллик юбилейи билан табриклади. Томонлар келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
Тармоқларда Наманганнинг Чортоқ туманидаги туғруқхоналардан бирида 10 дан ортиқ аёл бир бўлимда (аслида 3 нафардан кўп бўлиши мумкин эмас) чақалоғи билан ётгани акс этган видео тарқалди. Натижада ССВ мазкур ҳолатга ўз вақтида чора кўрмаган тиббиёт бирлашмаси раҳбарини ишдан бўшатди.
Самарқандда илк бор реставраторлар учун семинар ўтказилмоқда.Тадбирда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўрта Осиё реставраторлари қурултойини ташкил этишни таклиф қилди. Шунингдек, «Маданий мерос объектлари дирекцияси»нинг минтақавий реставрация марказлари ташкил этилаётгани қайд этилди.
Япониянинг «All Nippon Airlines» авиакомпанияси Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари (Самарқанд, Бухоро, Урганч) га парвозларни йўлга қўйишни таклиф этди. Шунингдек, томонлар Токио ва Осака шаҳарларидан Самарқанд шаҳрига чартер дастурларини амалга оширишга келишиб олди.
5 октябрь куни таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтда Миробод, Бектемир, Чилонзор туманларининг турли ижтимоий объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари табиий газдан узилади. Тошкент вилоятининг айрим туманларида 45 мингга яқин аҳоли хонадонларига вақтинча табиий газ етказиб берилмайди.
Тил ҳақидаги қонунга кўра, аввалига кўпгина идоралар чиндан ҳам давлат тилида иш юрита бошлади. Бироқ назорат сусайгач, ташкилотлар буни йиғиштириб қўйди. Оқибатда бугунги кунда ҳам кўп фармойишлар, буйруқлар, кўрсатмалар рус тилида тайёрланяпти. Озод Шарофиддиновнинг 2004 йилдаги мақоласидан парча.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 2022/2023 йиллар иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади. Унга кўра, аҳоли ва тадбиркорлар учун тарифлар 2019 йилда белгиланган тарифда ўзгаришсиз қолади.
Ҳукумат қарори билан республикадаги барча тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларига тўлиқ ставкагача ишлашга рухсат берилади. ССВ шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, 1 ноябрдан эса барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.
Чоршанба куни Ўзбекистоннинг шарқида шамол тезлиги 7−12 м/с, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида эса 15−18 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин. Ўзгидромет мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмаётганини маълум қилди.
Венгрия президенти билан музокара ўтказган Шавкат Мирзиёев, Чирчиқдаги заводда юз берган портлаш, ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслигига оид ҳукумат қарори, ОТМларда масофавий таълим тартиби, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
ОТМларда масофавий таълим орқали ўқиш тартиби белгиланди. Бунда бир бакалавриат таълим йўналишида талабалар сони 300, бир магистратура мутахассислигида эса 30 нафардан ошмайди. Талабалар LMS платформасида рўйхатдан ўтиши ва ҳар семестр якунида имтиҳон учун ОТМга бориши шарт.
Талабаларга декабрнинг охирги 10 кунлиги ва январнинг биринчи 10 кунлиги оралиғида ҳар йилги 2 ҳафталик қишки таътил берилади. Таътил шу пайтгача 1992 йилдаги президент фармони билан берилган. 2022 йил 31 августда у ўз қучини йўқотгандан сўнг, бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда ўқувчилар учун ягона мактаб формасини жорий этиш расман бекор қилинди. Ўзбекистонда ягона мажбурий мактаб формасини жорий этиш беш йилдан буён кенг жамоатчилик норозиликлари туфайли амалга ошмай келмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг