Жамият

Тошкентда машина уриб юборган автоинспектор вафот этди
4 сентябрь 2020, 13:40

Тошкентда машина уриб юборган автоинспектор вафот этди

1 сентябрь куни пойтахт марказида Lacetti уриб юборган йўл-патруль хизмати инспектори Салим Умаров воқеадан уч кун ўтиб касалхонада вафот этди.

Сўхдаги тартибсизликларда айбланаётган олти кишининг исми маълум бўлди
4 сентябрь 2020, 13:01

Сўхдаги тартибсизликларда айбланаётган олти кишининг исми маълум бўлди

«Газета.uz» Сўх туманидаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган олти кишининг исмини аниқлади. Улардан икки нафарининг оиласи билан суҳбатлашдик. Қариндошлари қўлга олинганларнинг можарода иштирок этмаганини таъкидлашмоқда.

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастур қабул қилинди
4 сентябрь 2020, 11:35

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастур қабул қилинди

Президент суд ҳокимияти органларининг фаолиятини рақамлаштириш бўйича дастурни тасдиқлади. Йил охирига қадар суд мажлисларида қатнашиш имкониятини берувчи мобил иловани яратиш бўйича кўрсатма берилди. 2021 йилдан бошлаб барча судлардаги мажлисларни аудиоёзувга ёзиб олиш мумкин бўлади.

Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
4 сентябрь 2020, 11:03

Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчисининг бошқарув вақтида ухлаб қолиб, қаршисида келаётган Nexia русумли автомобиль билан тўқнашиши оқибатида 4 киши воқеа жойида вафот этди.

Никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди
4 сентябрь 2020, 10:43

Никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилади. Бундан ташқари, ФҲДЁ ходимлари ойлик иш ҳақлари ўрта ҳисобда 3 бараварга ошиши кутилмоқда.

Бир ёшли чақалоғини сотаётган она қўлга олинди
3 сентябрь 2020, 20:34

Бир ёшли чақалоғини сотаётган она қўлга олинди

Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича аниқ статистика юритилади
3 сентябрь 2020, 19:01

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича аниқ статистика юритилади

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида гендер статистик маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш бўйча электрон журнал ишлаб чиқилди. Бундай маълумотларни йиғиш Ўзбекистонда биринчи марта амалга оширилмоқда.

Наманганда ота ва қиз ЙТҲда ҳалок бўлишди
3 сентябрь 2020, 16:43

Наманганда ота ва қиз ЙТҲда ҳалок бўлишди

Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида эркак ва унинг уч яшар қизи воқеа жойида вафот этишди, тўрт киши жароҳатланди.

Болаларда «Кавасаки синдроми» кузатилаётгани ҳақида маълумот берилди
3 сентябрь 2020, 14:41

Болаларда «Кавасаки синдроми» кузатилаётгани ҳақида маълумот берилди

Ривожланган давлатлар, шунингдек, Россия ва Қозоғистонда коронавирусга чалинган болаларда «Кавасаки синдроми» аломатлари пайдо бўлмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу касаллик белгилари кузатилгани инкор этилмади.

АҚШ Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этди
3 сентябрь 2020, 13:11

АҚШ Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этди

АҚШ Ўзбекистонга умумий қиймати 2,6 млн доллар бўлган 200 та сунъий нафас бериш аппаратини тақдим этди. Улар минтақавий иқлимни ҳисобга олган ҳолда махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган.

Андижонда олиб қочилган Nexia ариқдан топилди
3 сентябрь 2020, 11:20

Андижонда олиб қочилган Nexia ариқдан топилди

Андижонда уй олдидан олиб қочилган Nexia ариқдан топилди. Мазкур жиноятни 26 ёшли фуқаро содир этгани аниқланиб, ушланган.

Имтиҳонларнинг биринчи кунида иситмаси бор 4 абитуриент тестга киритилмади
3 сентябрь 2020, 10:54

Имтиҳонларнинг биринчи кунида иситмаси бор 4 абитуриент тестга киритилмади

ОТМларга қабул учун имтиҳонларнинг биринчи куни 4 нафар абитуриент иситмаси борлиги учун тестга киритилмади. 59 нафар талабаликка номзод эса ноқонуний ҳаракатлари учун тест синовидан четлаштирилди.

Блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров озод қилинди
2 сентябрь 2020, 23:55

Блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров озод қилинди

Бош прокуратура Сўх туманидаги тартибсизликлар тўғрисидаги иш бўйича гумонланувчи сифатида қамоққа олинган Ҳайдаржон Бобоҳайдаровнинг (блогер Дадахон Ҳайдаров) озод қилингани ҳақида хабар берди. У билан яна бир гумонланувчи — Дилмурод Маҳбубов ҳам озод қилинган.

Дизайнер Akfa ва Artel ҳақидаги ҳажвий видео учун узр сўради
2 сентябрь 2020, 22:40

Дизайнер Akfa ва Artel ҳақидаги ҳажвий видео учун узр сўради

Дизайнер Шавкат Эгамбердиев Akfa, Artel ва Тошкент ҳокими ҳақидаги ҳажвий видеоси учун узр сўради. У ушбу видеони кенг оммага тарқалиб кетганлиги учун Troll.uz ни «подстава» қилганликда айблади. Troll.uz муаллифи рассомга нисбатан таҳдид қилинганлигини таъкидламоқда. Artel вакили «Troll.uz нинг фикрлари ҳар доим ҳам тўғри ва адолатли бўлавермаслигини» айтди.

Ҳафта охирига бориб ҳаво салқинлашади
2 сентябрь 2020, 19:44

Ҳафта охирига бориб ҳаво салқинлашади

Ҳафта охирига бориб салқинроқ об-ҳаво кузатилади. Кундузги ҳарорат +25…+30 даражани ташкил этади. Айрим жойларда шамол тезлиги кучайиши мумкин.

Биринчи босқич талабалари учун дарслар 2 октябрдан бошланади
2 сентябрь 2020, 19:29

Биринчи босқич талабалари учун дарслар 2 октябрдан бошланади

ОТМларнинг биринчи босқич талабалари учун машғулотлар 2 октябрдан бошланади. Таълим шакли ҳақида ҳозирча хабар қилинмади.

Мактабларга дезинфекция воситаларини ҳокимликлар етказиб беради, ўқитувчилар эмас — ХТВ
2 сентябрь 2020, 17:40

Мактабларга дезинфекция воситаларини ҳокимликлар етказиб беради, ўқитувчилар эмас — ХТВ

Ўқитувчилар мактаблар учун дезинфекция воситаларини сотиб олмасликлари керак, улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан етказиб берилади.

Эски ва авариявий уйларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича реновация дастурлари қабул қилиниши мумкин
2 сентябрь 2020, 16:26

Эски ва авариявий уйларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича реновация дастурлари қабул қилиниши мумкин

Республика бўйича 260 та эски кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда 193 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни бузиб, улар ўрнига янги уй-жойларни қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Магистратурага кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади
2 сентябрь 2020, 11:41

Магистратурага кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади

Республика ОТМларининг магистратура босқичига кириш имтиҳонлари 8−20 сентябрь кунлари ўтказилади. Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.

Каттақўрғон прокурори коронавирусдан вафот этди
2 сентябрь 2020, 11:28

Каттақўрғон прокурори коронавирусдан вафот этди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Ходжаев 44 ёшида коронавирусдан вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг