Давлат экология қўмитаси, Зоология институти ходимлари ва Tugan Falconry Club жамияти вакиллари аввалроқ ноқонуний сотилишидан сақлаб қолинган 7 дона итолғи (Falco cherrug) қушларини ёввойи табиатга қўйиб юборди.
Ҳар йил август ойи ўрталарида эман ўсган яшил ҳудуд ва кўчаларда ушбу дарахт ёнғоқчаларини тераётган одамларга кўзимиз тушади. Бир кунда бир киши ёнғоқчалардан бир неча қоп териши мумкин. «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам одамлар нима учун бу ёнғоқчаларни йиғиши ва уни нима қилишлари билан қизиқди.
Судьялар олий кенгашининг қарори билан 5 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Шу жумладан, ЖИБ Бухоро шаҳар суди судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёди ва Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимидан озод этилди.
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси ишга туширилгач, ноқонуний таксичилар бир неча провокация уюштиришди. Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева ноқонуний таксилар йўловчилар учун таҳдид эканини таъкидлади. Унинг тан олишича, «бомбил»лар бир кунлик масала эмас ва у ёлғиз ҳал қилинмайди.
Самарқандда бир қатор давлат раҳбарлари билан музокара ўтказган президент, пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби, GTL заводида илк бор ишлаб чиқарилган синтетик авиакеросин, Фарғонада таъқиқланган фонограмма, электрон фирибгарлик учун 8 йилгача қамоқ ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Орол қуриши Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухорога жиддий таъсир ўтказаяпти, деди Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори. Мамлакатнинг кам даромадли аҳоли қатлами эса айни шу ҳудудларда яшайди, Шу боис, Ўзгидромет ҳудудларнинг иқлим ўзгариши бўйича миллий мослашув режасини ишлаб чиқмоқда.
Қашқадарёда Lacetti белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган болани уриб кетди. Бунинг оқибатида болакай вафот этди. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Хитой билан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 506,8 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувга эришди.
Президент қарори билан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади. Тизимда бўлмаган текширувларни ўтказиш эса ноқонуний ҳисобланади. Қарорга кўра, айрим ҳолларда тадбиркор назоратчиларни текширув учун ҳудудига қўймасликка ҳақли.
Август ойида Тошкент шаҳрида 14 та онлайн режимда ишловчи стационар радар пайдо бўлди, уларнинг барчаси Олмазор туманида ўрнатилган. ЙҲХХ радарлар ўрнатилган жойлар рўйҳатини эълон қилди.
Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди. Энди ижрочилар саҳнада чолғучилар билан бирга жонли ижрода куйлайди. Шунингдек, вилоятда ўтказиладиган барча тадбирларда саҳнага чиқадиган қўшиқчилар очиқ танлов асосида танлаб олинади.
Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида кетаётган автобусда эрталаб ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келди ва 3 дақиқада вазиятни бартараф этди. Автобуснинг, асосан, мотор қисми ёниб зарарланган.
«Газета.uz» офиси ёнидаги хонадан вақти-вақти билан қоровул Обиджон Расулов ижросидаги жонли мақомни эшитиб қолишингиз мумкин. У бошланғич мактабда мусиқа ўқитувчилигидан Ислом Каримов қароргоҳида қоровулликкача бўлган йўлни босиб ўтган. Ноёб ҳаёт торларига эга оддий инсон ҳикоясини сўзлаб берамиз.
Сенатда электрон фирибгарлик ва ўғрилик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашга оид қонун маъқулланди. Улар қайд этишича, бу каби жиноятлар ортиб бормоқда. Масалан, фирибгарлик билан банк карталаридан пулни талон-торож қилиш бўйича 7 ойда 1812 та жиноят иши қўзғатилган.
14 сентябрь куни «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади. Шу муносабат билан Чилонзор, Алишер Навоий кўчалари қисман, Пахтакор кўчаси эса тўлиқ ёпилади.
Тошкент ҳайвонот боғи Алатау лақабли жирафанинг ўлим сабабини маълум қилди. Ўлимга ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган тимпания натижасида юзага келган мия ишемияси сабаб бўлган.
Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида қолган мулклари, ПЗР-тест топширадиган ШҲТ саммити делегатлари, автомобилни бошқариш учун электрон рухсатнома, Сенат раисига ўринбосар бўлган Аманбай Оринбаев, ССВ раҳбари ўринбосарига танбеҳ берган Танзила Норбоева ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Тошкент вилоятида Марказий Осиёда ягона бўлган Инновацион вакциналар маркази очилади. Лойиҳа қиймати 100 млн долларни ташкил қилади. Марказда йилига 2 млрд долларлик гепатит А-Б, папиллома, қизамиқ, қоқшол ва бошқа касалликларга қарши 10 хил вакцина ишлаб чиқарилади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева Шаффоф қурилиш платформасидаги камчиликларни танқид қилди. «Қандай қилиб битта фирма 15 тадан, 20 тадан объектни ютиб олиши мумкин?», — дея савол берди у. Қурилиш вазири ўринбосари эса пудратчиларга объект олиш бўйича лимит ўрнатмоқчилигини маълум қилди.
Янгиҳаёт туманидаги Tashkent Index мажмуасида 10 минг талаба учун вақтинчалик ётоқхона ҳозирланмоқда, эҳтиёжга қараб жой 20 мингтагача кўпайтирилади. Бу ерда ошхона, ҳаммом ва кир ювиш хоналари ҳам ташкил этиляпти. Ижара нархи, транспорт масаласи ва қачон кўчиб ўтилиши — «Газета.uz» фоторепортажида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг