Жамият

Шайхонтоҳур туманига Ботир Зоҳидов ҳоким этиб тайинланди
19 сентябрь 2022, 14:29

Шайхонтоҳур туманига Ботир Зоҳидов ҳоким этиб тайинланди

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов Шайхонтоҳур туманига ҳоким этиб тайинланди.

Хоразмда аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани айтилмоқда
19 сентябрь 2022, 13:13

Хоразмда аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани айтилмоқда

Тармоқларда Янгибозор туманида 24 ёшли аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ССБга кўра, аёл туғруқ жараёнидаги операциядан кейин вилоят тез тиббий ёрдам марказига ўтказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўша ерда вафот этган.

Ўзбекистон фуқароси Малайзиядан экстрадиция қилинди
19 сентябрь 2022, 12:17

Ўзбекистон фуқароси Малайзиядан экстрадиция қилинди

Одам савдоси учун Интерпол қидирувига берилган Ўзбекистон фуқароси Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди. У ўзгартирилган маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган.

Ўзбекистон вилоятларининг АКТ ривожланиши бўйича рейтинги эълон қилинди
19 сентябрь 2022, 11:10

Ўзбекистон вилоятларининг АКТ ривожланиши бўйича рейтинги эълон қилинди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг рейтингини тузди. Кучли учликка Тошкент шаҳри, Навоий ва Бухоро вилоятлари кирди. Индекс 2015—2021 йиллар учун ҳисобланган.

Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди
19 сентябрь 2022, 10:57

Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор билан пойтахтда 2023−2027 йилларда йиллик 7 млн дона мавсумий гуллар ва 75 минг тупдан зиёд кўчатлар экилади. Шунингдек, 2024 йилга келиб, яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади.

Андижонда 19 ёшли ҳайдовчи Cobalt капотида ЙПХ ходимини судраб кетди
19 сентябрь 2022, 10:55 1

Андижонда 19 ёшли ҳайдовчи Cobalt капотида ЙПХ ходимини судраб кетди

Андижонда Cobalt ҳайдовчиси ЙПҲ ходимини машина капотида судраб кетди. Ходим ерга йиқилиб, қўл ва оёқларидан жароҳат олди. Айбдорга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.

Регистон бунёдкори Баҳодир Ялангтўш ҳақида тарихий фильм суратга олиш бошланди
19 сентябрь 2022, 10:03

Регистон бунёдкори Баҳодир Ялангтўш ҳақида тарихий фильм суратга олиш бошланди

Самарқанддаги Регистон яратувчиси — Баҳодир Ялангтўш ҳақида тарихий фильм суратга олиш бошланди. Тасвирга олиш ишлари «Ўзбекфильм» киноконцернининг янгиланган панорамали павильонида ўтказилмоқда. Унга Жаҳонгир Ахмедов режиссёрлик қилади.

Иқтисодиёт университетининг 10 нафар талабаси Дубайдаги нуфузли меҳмонхоналарда амалиёт ўтайди
19 сентябрь 2022, 09:55

Иқтисодиёт университетининг 10 нафар талабаси Дубайдаги нуфузли меҳмонхоналарда амалиёт ўтайди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети БААнинг нуфузли CROWN PLAZA Dubai Marina меҳмонхоналар гуруҳи бошқарув компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади. Университетнинг Туризм факультети талабаларидан 10 нафари ҳар йили Дубайнинг беш юлдузли меҳмонхоналарида амалиёт ўтайди.

Ҳафта давомида ҳарорат бироз иссиқ бўлади
19 сентябрь 2022, 09:44

Ҳафта давомида ҳарорат бироз иссиқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво сокин, ёғингарчиликларсиз, бироз иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари жануб вилоятларида ҳарорат +35 даражагача кўтарилади.

Навоийдаги хонадонларнинг бирида кўмилган одам скелети топилди
18 сентябрь 2022, 16:51

Навоийдаги хонадонларнинг бирида кўмилган одам скелети топилди

Тармоқларда Хатирчи туманидаги хонадонларнинг бирида кўмилган одам скелети топилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси фуқаро тегишли органларга одам суягига ўхшаш суяклар чиққани ҳақида хабар берганини маълум қилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ва экспертиза ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентда ИИО ходимлари аёл кишини уйидан куч билан олиб чиққанига изоҳ берилди
18 сентябрь 2022, 14:31

Тошкентда ИИО ходимлари аёл кишини уйидан куч билан олиб чиққанига изоҳ берилди

Тармоқларда Шайхонтоҳур туманида ИИО ходимлари аёл кишини уйидан мажбурлаб олиб чиқиб, машинага миндиргани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, аёл мажбурий тартибда судга олиб кетилаётган бўлган. Ходимлар ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумида овоз бериш якунланди
18 сентябрь 2022, 11:59 2

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумида овоз бериш якунланди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумига овоз беришлар 17 сентябрь куни якунланди. Жами 1418 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Натижалар расман эълон қилинмаган бўлса-да, ҳудудларда одамлар байрам қилишни бошлаб юборди.

«Сизда нақдми ёки карта?» Нима учун Yandex Go ҳайдовчилари тўловни карта орқали қабул қилишни рад этишмоқда?
18 сентябрь 2022, 09:29

«Сизда нақдми ёки карта?» Нима учун Yandex Go ҳайдовчилари тўловни карта орқали қабул қилишни рад этишмоқда?

Yandex Go мижозлари йўл кира нақд пулсиз шаклда тўланадиган бўлса, ҳайдовчилар буюртмани қабул қилишни рад этиши ҳолатларига тўқнаш келишмоқда. «Газета.uz» такси ҳайдовчилари қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ва компания муаммони қандай бартараф этишга уринаётгани билан қизиқди.

Халқ банки филиали раҳбари ўз ходимини отиб қўйди
17 сентябрь 2022, 23:45

Халқ банки филиали раҳбари ўз ходимини отиб қўйди

Жиззах вилоятида Халқ банкининг Зомин филиали бошқарувчиси ўз қўл остидаги ходимига спорт қуролидан ўқ узди.

Жамоат транспортида бепул юрадиганлар учун чекланмаган муддатга карта берилади
17 сентябрь 2022, 18:10

Жамоат транспортида бепул юрадиганлар учун чекланмаган муддатга карта берилади

1 январдан ҳудудларда босқичма-босқич шаҳар йўловчилар транспортида (таксилардан ташқари) бепул юрувчи қатлам вакиллари чекланмаган муддатга имтиёзли транспорт картасини олади. Бунинг учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки ягона порталга мурожаат қилиш керак.

Самарқандда саммит сабаб ёпилган йўллар қайта очилди
17 сентябрь 2022, 15:46

Самарқандда саммит сабаб ёпилган йўллар қайта очилди

ШҲТ саммити сабаб Самарқанд шаҳридаги 16 та кўчада транспорт воситаларининг ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди.

InfinBank`дан халқаро молиявий хакерлар пул ўғрилади
17 сентябрь 2022, 15:37

InfinBank`дан халқаро молиявий хакерлар пул ўғрилади

3−5 сентябрь кунлари бир гуруҳ шахслар InfinBank`дан ўзларининг жиноий шерикларининг номига очилган Visa пластик карталарига пул ўтказиб, ўзлаштирган. «Маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда», — дея маълум қилди банк матбуот хизмати.

Ўзбекистонликларни Исроилда вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги халқаро битим тасдиқланиши мумкин
17 сентябрь 2022, 14:05

Ўзбекистонликларни Исроилда вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги халқаро битим тасдиқланиши мумкин

Меҳнат вазирлиги Исроилда вақтинчалик ишлаш имкониятини кўзда тутувчи қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди. Битим имзоланган тақдирда, Ўзбекистон фуқаролари Исроилда дастлаб қария ва ногиронларни парваришлаш, иккинчи босқичда эса қурилиш ва бошқа соҳаларга жалб этилади.

Мактаб дарсликларини ким чоп этади, адади ва нархи қанча?
17 сентябрь 2022, 13:59

Мактаб дарсликларини ким чоп этади, адади ва нархи қанча?

ХТВ 53,57 млн нусха мактаб дарсликлари, машқлар дафтарлари ва ўқув қўлланмалари (2021 йилда 28,49 млн) чоп этиш бўйича тендерлар ўтказди. 22 та босмахона (12 та) билан тузилган битимлар ҳажми 964 млрд сўм. Ўтган йилгидек умумий тиражнинг чорак қисмини Kolorpak чоп этади — «Газета.uz» таҳлили.

Нима тайёрлаймиз: Товуқли таомлар
17 сентябрь 2022, 10:55

Нима тайёрлаймиз: Товуқли таомлар

Сабзавотлар билан пиширилган, қовоқли товуқ сонлари, қаймоқли қайлага эга, асал ва соя билан маринадланган, песто қайласи остида пиширилган товуқ филеси, товуқли шаурма — Zira.uz товуқ гўштидан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг