Жамият

2021 йилда ҳар учинчи қотиллик оилавий муаммолар туфайли содир этилган — ИИВ
19 март 2022, 13:07

2021 йилда ҳар учинчи қотиллик оилавий муаммолар туфайли содир этилган — ИИВ

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2021 йилда ҳар учинчи қотиллик (158 таси) ва оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 190 таси оилавий муаммолар туфайли содир этилганини маълум қилди. Қолаверса, ўтган йили аниқланган жиноятларнинг 89 фоизи фош этилгани, қидирувдаги 4,6 мингдан ортиқ шахс эса ушлангани айтилди.

Тошкент вилоятида 4 гектар ерни $800 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
19 март 2022, 12:43

Тошкент вилоятида 4 гектар ерни $800 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

ДХХ Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 800 минг долларга сотишга уриниб, олдиндан 100 минг долларни олганликда гумон қилинган икки фуқарони ушлади. Наманган ва Бухоро вилоятларида Косонсой ва Қоракўл давлат ўрмон хўжалиги ходимлари хўжаликка қарашли ерни фуқароларга ажратиб бермоқчи бўлганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистонликларни Украинадан Польша орқали эвакуация қилиш якунланди
19 март 2022, 11:39

Ўзбекистонликларни Украинадан Польша орқали эвакуация қилиш якунланди

Ўзбекистон фуқароларини Польша орқали Украинадан эвакуация қилиш жараёни ниҳоясига етди. Польшадан жами 25 авиарейс воситасида 5786 нафар фуқаро ватанга олиб келинди. «Бошқа давлатлар орасида Ўзбекистон Украинадан ўз фуқароларини биринчи бўлиб эвакуация қилди», — деди Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев.

Наврўз байрами дастурхони учун нималар тайёрлаймиз?
19 март 2022, 10:30

Наврўз байрами дастурхони учун нималар тайёрлаймиз?

Байрамона ош, кўк сомса, мол гўштидан антиқа таом, стейкли салат, асалли қуш тили, жем ва безели пирог рецептлари — Zira.uz Наврўз байрами дастурхони учун олдиндан пухта тайёргарлик кўришни тавсия этади.

Тошкентда мотор мойи омборхонаси ёниб кетди
19 март 2022, 09:44

Тошкентда мотор мойи омборхонаси ёниб кетди

Яшнобод туманидаги «Orient Logistics Center» корхонасининг мотор мойи маҳсулотлари омборида ёнғин чиқди. Ёнғин оқибатида бинонинг 2000 кв. метр майдонидаги мой маҳсулотлари зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

18 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 март 2022, 22:00

18 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Конституцияга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган Шавкат Мирзиёев, 2025 йилгача ҚҚС ва божхона божидан озод қилинган импорт тиббий жиҳозлар, иш вақти соат 20:00 гача узайтирилган поликлиникалар, Оҳангаронда 20 минг доллар пора олаётганда ушланган ҳокимлик ходими, айрим шифокорларга белгиланадиган 100 фоизгача ойлик устама, Самарқанд аэропорти очилгани, Наврўзда қор ёғиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Самарқанд халқаро аэропорти фойдаланишга топширилди
18 март 2022, 18:46

Самарқанд халқаро аэропорти фойдаланишга топширилди

Жума куни Самарқанд халқаро аэропортининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мажмуа соатига 800 йўловчига хизмат кўрсата олади ва «Очиқ осмон» режимида ишлайди. 2022 йилда аэропортдан Москва, Санкт-Петербург, Истанбул, Олмаотага, 2023 йилдан бошқа шаҳарларга парвозларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Наврўз байрами куни айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда
18 март 2022, 17:47

Наврўз байрами куни айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда

Наврўз байрами куни республиканинг тўртта ҳудудидан ташқари бошқа жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси кучсиз совуқ сақланиб туради. Кундуз куни ҳарорат бироз кўтарилади. 23 мартда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан яна нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Поликлиникалар фаолияти соат 20:00 гача узайтирилади
18 март 2022, 16:29

Поликлиникалар фаолияти соат 20:00 гача узайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувда оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда кундузги стационар иш вақти соат 20:00 гача узайтирилишини маълум қилди. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўланади.

Оҳангаронда ҳокимлик ходими 20 минг доллар пора олаётганда ушланди
18 март 2022, 16:19

Оҳангаронда ҳокимлик ходими 20 минг доллар пора олаётганда ушланди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими фуқарога аукцион савдосида 500 гектарлик яйловни 35 минг долларга эвазига олиб беришни ваъда қилиб, пулнинг 20 минг долларини олаётганда ушланди.

Водийдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялар фаолияти вақтинча тўхтатилади
18 март 2022, 15:49

Водийдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялар фаолияти вақтинча тўхтатилади

Республикада кузатилаётган совуқ ва нам об-ҳаво сабабли водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти соат 18.00 дан вақтинча тўхтатилади.

Болалар тиланчилиги бизнинг умумий фожиамиздир — болалар омбудсмани
18 март 2022, 15:23

Болалар тиланчилиги бизнинг умумий фожиамиздир — болалар омбудсмани

Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусова болаларни эксплуатация қилишни замонавий қуллик ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик деб баҳолади. Омбудсман фуқароларни йўлларда тиланчилик қилаётган болаларга пул бермасликка чақирди.

Талабаларнинг айланма варақани тўлдириш амалиёти бекор қилинди
18 март 2022, 15:14

Талабаларнинг айланма варақани тўлдириш амалиёти бекор қилинди

ОТМни тугатган ёки ўқишини кўчирган талабаларнинг айланма варақани тўлдириш амалиёти бекор қилинди. Эндиликда бу жараён онлайн тарзда амалга оширилади.

Шифокорларни лицензиялаш тизими йўлга қўйилади
18 март 2022, 14:47

Шифокорларни лицензиялаш тизими йўлга қўйилади

Президент хориж тажрибаси асосида клиникаларни эмас, шифокорларни лицензиялаш тизимига босқичма-босқич ўтиш кераклигини таъкидлади. «Бу тизим йўлга қўйилса, тиббиёт ходимларини малака оширишга мажбурий юбориш талаб этилмайди», — деди у. Қолаверса, ягона тиббий маълумотлар базаси «электрон соғлиқни сақлаш» тизими яратилади.

Блогер Asalhoney Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилди
18 март 2022, 14:26

Блогер Asalhoney Тошкентдаги уйида ўлик ҳолда топилди

Блогер Асал Ходжаеванинг (Asalhoney) жасади Тошкентдаги уйида қотиллик аломатлари билан топилди. Прокуратура ҳодисани тергов қилмоқда.

Тиббиёт ОТМлари талабаларига шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилади
18 март 2022, 14:24

Тиббиёт ОТМлари талабаларига шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилади

Тиббиёт олийгоҳларининг магистратура босқичида ва бакалавриатнинг 5−6-курсларида ўқиётган талабаларга бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади. Президентнинг сўзларига кўра, бу орқали йилига 7 мингга яқин талаба таълимни амалиёт билан бирга олиб бориш имконига эга бўлади.

Совуқ ҳарорат туфайли аграрчиларга ёрдам бериш бўйича тезкор гуруҳлар тузилди
18 март 2022, 12:05

Совуқ ҳарорат туфайли аграрчиларга ёрдам бериш бўйича тезкор гуруҳлар тузилди

Республика бўйича мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини совуқ уришидан асраш бўйича тезкор гуруҳлар тузилди. Улар соҳа олимлари билан биргаликда аграрчилар учун тавсиялар ишлаб чиқади.

2025 йилгача «Тез ёрдам»даги «Дамас”лар замонавий автомобилларга алмаштирилади
18 март 2022, 11:58

2025 йилгача «Тез ёрдам»даги «Дамас"лар замонавий автомобилларга алмаштирилади

2022−2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча «Дамас» ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Жумладан, реанимация машиналари ҳам олиб келинади. Бунинг учун 65 млн доллар жалб қилинади.

Пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилади
18 март 2022, 11:31

Пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилади

Шавкат Мирзиёев пенсияга чиққан шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилишини маълум қилди. Бу дастлаб Сирдарёда, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади. Бунинг учун алоҳида клиника очиш талаб этилмайди, шифокор ўз уйи ёки ижарага олган биносида тиббий хизмат кўрсатади.

Тошкентда 6 та машина устига дарахт қулаб тушди
18 март 2022, 10:56

Тошкентда 6 та машина устига дарахт қулаб тушди

Тошкентнинг Учтепа туманида дарахт қулаши натижасида 6 та машинага шикаст етди. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг