Жамият

Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг жарроҳлик амалиётлари харажатлари қопланади
16 март 2022, 11:17

Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг жарроҳлик амалиётлари харажатлари қопланади

Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади. Шунингдек, оғир касалликка чалинган ёки ногиронлиги бор кексаларнинг дори-дармонларининг 50 фоизгача бўлган суммаси коплаб берилади.

Қорақалпоғистонда ўз ходимларини ҳақоратлаган ЙҲХБ бошлиғига интизомий жазо чораси қўлланилди
16 март 2022, 11:01

Қорақалпоғистонда ўз ходимларини ҳақоратлаган ЙҲХБ бошлиғига интизомий жазо чораси қўлланилди

Қорақалпоғистонда ўз ходимларини уриб-сўккан йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи в.б.га нисбатан «қаттиқ интизомий жазо чораси» қўлланилди. 2021 йилнинг февралида содир бўлган мазкур ҳолат акс этган видеоёзув ЙПХ ходимларидан бирининг боди-камерасига қайд этилган ва яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Пенсия ёшига етгани учун меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади
16 март 2022, 10:22

Пенсия ёшига етгани учун меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади

Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартиби тақиқланади. Шунингдек, мамлакатда фаол қариш индекси жорий этилади.

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қайтариши мумкин
15 март 2022, 23:27

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қайтариши мумкин

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қуйи палатага қайтариши кутилмоқда. Сенаторларнинг фикрича, қонунни қайта кўриб чиқишга 7 та моддадаги камчиликлар ва очиқ қолган масалалар сабаб бўлмоқда. Депутат Расул Кушербаев эса бу нотўғри эканлигини айтиб, қонун қайтгудек бўлса, Қонунчилик палатаси ҳужжатни президентга тўғридан-тўғри киритиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова вафот этди
15 март 2022, 22:26

Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова 86 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

15 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 март 2022, 22:16

15 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

18 март куни шифокорлар билан учрашадиган президент, Бухорода қулаган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм, Украинадан эвакуация қилинган талабаларнинг ўқиши кўчирилиши, Марказий Осиё президентлари неча ёшда лавозимга сайлангани ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 15 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22 млрд сўмдан ортиқ маблағ самарасиз сарфлангани аниқланди
15 март 2022, 20:34

Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22 млрд сўмдан ортиқ маблағ самарасиз сарфлангани аниқланди

Ҳисоб палатаси Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22,4 млрд сўм маблағ самарасиз сарфланганини маълум қилди. Бундан ташқари, 9 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси 16,7 млрд сўмлик маошга сохта «ведомост» ларни расмийлаштириб, ўзлаштиргани аниқланди.

Оқдарё туманида иссиқхона учун ажратилган ерни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15 март 2022, 18:31

Оқдарё туманида иссиқхона учун ажратилган ерни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Самарқанд вилоятида иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонини 60 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар сўралган пулнинг 20 минг долларини олаётганда ушланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Қандай қилиб қўрқмади экан?» Жамоатчилик вакиллари — «Первый канал» муҳаррири жонли эфирда урушни тўхтатишни сўрагани ҳақида
15 март 2022, 17:13 1

«Қандай қилиб қўрқмади экан?» Жамоатчилик вакиллари — «Первый канал» муҳаррири жонли эфирда урушни тўхтатишни сўрагани ҳақида

Россиянинг «Первый канал» телеканали муҳаррири Марина Овсянникова «Время» дастури жонли эфири вақтида Украинадаги урушни тўхтатиш ва пропагандага ишонмасликни сўраб чиқди. Мазкур ҳолатга ўзбек жамоатчилиги вакиллари ҳам муносабат билдирди. Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев «қўрқувни қандай қилиб енгди экан?» дея савол билан юзланган бўлса, Davletovuz «ҳақиқат учун курашувчи ҳамма жойда топилади», дея таъкидлади.

Бухорода ёғингарчилик туфайли қулаб тушган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм ажратилди
15 март 2022, 16:03

Бухорода ёғингарчилик туфайли қулаб тушган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм ажратилди

Бухородаги XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» деворини таъмирлаш учун Туризм ва маъданий мерос вазирлиги томонидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Деворнинг бир қисми тинимсиз ёмғир ёғиши туфайли қулаб тушган эди.

Украинадан қайтган талабаларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди
15 март 2022, 15:31

Украинадан қайтган талабаларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди

15 мартдан Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди. Ҳужжатлар ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
15 март 2022, 14:24

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 16−19 март кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи ҳақида маълум қилди.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5884 нафарга етди
15 март 2022, 12:23

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5884 нафарга етди

15 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар ўзбекистонлик олиб келинди. Жами 26 та авиарейсда 5884 фуқаро эвакуация қилинди.

Самарқандда 1,2 гектар ер майдонини 87 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15 март 2022, 11:41

Самарқандда 1,2 гектар ер майдонини 87 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари Самарқанд шаҳри, Иштихон ва Пахтачи туманларида ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.

Ҳароратнинг кескин совиб кетиши кутилмоқда
15 март 2022, 09:44

Ҳароратнинг кескин совиб кетиши кутилмоқда

Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Кучли шамол ва ёғингарчиликлар бўлиши, ҳарорат 0 дан -10 даражагача тушиши мумкин.

14 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 март 2022, 22:00

14 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Вақтинча Львов шаҳрига кўчирилган Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси, 8 кун дам оладиган мактаб ўқувчилари, Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланаётган 11 нафар ўзбекистонлик, республикада жорий этилаётган 3 йиллик IT-Visa, маст ҳолда машина бошқарганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жиззах вилоятида автоҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
14 март 2022, 21:43

Жиззах вилоятида автоҳалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Зомин туманида «KIA K5» ва «Nexia-2» автомашиналари тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида, яна 6 киши шифохонада вафот этган. Бундан ташқари, ҳозирда «KIA K5» ҳайдовчиси оғир аҳволда экани айтилди.

Ўзбекистон икки йил ўтиб Қозоғистонга автобус қатновларини тиклади
14 март 2022, 21:18

Ўзбекистон икки йил ўтиб Қозоғистонга автобус қатновларини тиклади

16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам автобус қатновлари тикланади. Бундан икки йил олдин коронавирус пандемияси сабабли ушбу қатновлар тўхтатилганди.

Айрим фуқаролардан хорижга чиқиш паспорти учун давлат божи ундирилмайди
14 март 2022, 18:13

Айрим фуқаролардан хорижга чиқиш паспорти учун давлат божи ундирилмайди

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмайди. Шунингдек, ушбу паспорт учун бож миқдори туширилди.

Маст ҳолда машина бошқарганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
14 март 2022, 17:30

Маст ҳолда машина бошқарганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни кўзда тутган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу қилмиш учун жарима миқдори ҳам оширилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг