Жамият

Қашқадарёда 25 метрли қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола қутқарилди
13 июнь 2022, 11:55

Қашқадарёда 25 метрли қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола қутқарилди

Душанба куни ФВВ ходимлари Чироқчи туманида чуқурлиги 25 метр бўлган артизан қудуғига тушиб кетган 6 ёшли болакай қутқариб олинди. Қутқариш ишларига экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

АОКА давлат органларини журналистларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди
13 июнь 2022, 11:48

АОКА давлат органларини журналистларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилган (Sevimli телеканали тасвирчисини калтаклаганини айтган) ИИВ ва Миллий гвардия ходимларига нисбатан чора кўрилишига умид билдирди. Агентлик барча давлат органларини журналистлар меҳнатини ҳурмат қилишга чақирди.

Конституцияни ўзгартириш бўйича таклифларнинг 70 фоиздан ортиғи ёшлардан келиб тушмоқда
13 июнь 2022, 11:11

Конституцияни ўзгартириш бўйича таклифларнинг 70 фоиздан ортиғи ёшлардан келиб тушмоқда

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича 11 июнь ҳолатига жами 20 148 та таклиф келиб тушди, шуни 70 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлганлар томонидан йўлланган. Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади
13 июнь 2022, 10:21

Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади

Депутатлар референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Унга кўра, референдум ўтказувчи комиссиялар ваколатларини аниқлаштириш, комиссиялар қарорлари юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш, кузатувчиларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш назарда тутилмоқда.

ИИВ Sevimli телеканали тасвирчиси жанжал вақтида жароҳат олганини маълум қилди
13 июнь 2022, 10:08

ИИВ Sevimli телеканали тасвирчиси жанжал вақтида жароҳат олганини маълум қилди

ИИВ ички ишлар ходимлари калтаклагани айтилган Sevimli телеканалининг тасвирчиси стадионга киришга уринган оломоннинг жанжали вақтида жабрланганини маълум қилди. «Жамоат тартибини бузган фуқароларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Фарғонада ЙПХ инспектори пора олишга уринганликда гумонланмоқда
13 июнь 2022, 09:45

Фарғонада ЙПХ инспектори пора олишга уринганликда гумонланмоқда

Қува туманида ЙПХ инспектори фуқаролардан пора олишга уринганликда гумонланмоқда. У ўтказилган тезкор тадбир вақтида ўзини носамимий тутиб кетиб қолган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага оширилди.

Sevimli телеканали журналистлари ИИО ходимлари томонидан калтакланганини маълум қилди
13 июнь 2022, 09:24

Sevimli телеканали журналистлари ИИО ходимлари томонидан калтакланганини маълум қилди

Sevimli телеканали Ўзбекистон-Ироқ ўйинини видеога олаётган тасвирчи бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари томонидан калтакланганини хабар қилди. Ходимлар кейин узр сўрашган ва воқеа ҳақида хабар бермасликни талаб қилишган. Телеканал янгиликни ўчириб ташлади.

Бухорода сув таъминоти тикланди
12 июнь 2022, 17:24

Бухорода сув таъминоти тикланди

Бухорода марказий магистралдаги носозлик туфайли бир кун аввал узилиб қолган сув таъминоти тўлиқ тикланди.

Бухорода сув таъминоти узилиб қолди
12 июнь 2022, 03:59

Бухорода сув таъминоти узилиб қолди

Бухорода марказий қувурда рўй берган носозлик туфайли сув таъминоти вақтинча тўхтаб қолди. Вилоят ҳокими таъмирлаш ишлари билан танишди.

Тошкент марказидаги бир қатор кўчалар веломарафон сабабли вақтинча ёпилади
11 июнь 2022, 22:14

Тошкент марказидаги бир қатор кўчалар веломарафон сабабли вақтинча ёпилади

12 июнь куни Бутунжаҳон велосипед кунига бағишланган веломарафон ўтказилиши муносабати билан пойтахт марказидаги айрим кўчалар соат 8:00 дан 11:00 гача ёпилади.

Жомбойда Германия фуқаросининг ўлими бўйича беш киши судланди
11 июнь 2022, 17:58

Жомбойда Германия фуқаросининг ўлими бўйича беш киши судланди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 5 нафар фуқаро Германия фуқаросига оғир тан жароҳати етказишда айбланиб, 13 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Улар унинг уйига ниқоб кийиб кириб, пул ўғирламоқчи бўлишган.

АҚШ ҳаво йўли орқали мамлакатга кирувчилардан ПЗР-тест олишни бекор қилди
11 июнь 2022, 17:23

АҚШ ҳаво йўли орқали мамлакатга кирувчилардан ПЗР-тест олишни бекор қилди

12 июндан АҚШга ҳаво йўли орқали кириб келувчи йўловчилардан мажбурий ПЗР-тести талаб қилинмайди. Байден маъмурияти мазкур тартибни халқаро саёҳатчилар АҚШга парвоз қилишдан бир кун олдин бекор қилди.

Бутун Тошкент бўйлаб Art Fest-2022 бўлиб ўтмоқда
11 июнь 2022, 15:00

Бутун Тошкент бўйлаб Art Fest-2022 бўлиб ўтмоқда

6 июнь куни Ўзбекистонда Tashkent Art Fest-2022 рассомчилик ва санъат фестивали старт олди. Фестиваль сўнггида конкурс ғолибларини ажойиб мукофотлар кутмоқда.

БНҚИЗ Аи-80 бензинини биржага 3900 сўмдан чиқармоқда
11 июнь 2022, 14:36

БНҚИЗ Аи-80 бензинини биржага 3900 сўмдан чиқармоқда

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 бензини таннархи 2800 сўмни ташкил қилмоқда, биржага эса 3900 сўмдан қўйилмоқда. Май охирида «Ўзбекнефтгаз» га қарашли АЁҚШларда Аи-80 нархи 6800 сўмгача кўтарилганди. «Бензин нархларининг кўтарилишида заводнинг алоқаси йўқ», — деди завод раҳбари ўринбосари.

Самарқандда 1,5 ёшли қизалоқ 10-қаватдан тушиб кетди
11 июнь 2022, 14:31

Самарқандда 1,5 ёшли қизалоқ 10-қаватдан тушиб кетди

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйлар қурилган Қорасув массивида 1,5 ёшли қизалоқ 10-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Маҳаллий нашрлар бу каби ҳолат аввал ҳам бўлганини хабар бермоқда.

Навоийлик тиктокер дайди мушукни итларига талатди
11 июнь 2022, 13:51

Навоийлик тиктокер дайди мушукни итларига талатди

Ижтимоий тармоқларда навоийлик тиктокер ўзининг иккита Pitbull зотли итига дайди мушукни талатиб, буни суратга олгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ тиктокер шахси аниқлангани ва у иккита модда доирасида маъмурий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

ИИВ калтакланганини таъкидлаган жуфтлик билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди
11 июнь 2022, 12:51 1

ИИВ калтакланганини таъкидлаган жуфтлик билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди

ИИВ матбуот котиби ИИБ ходимлари калтаклашганини айтган йигит ва қиз «гиёҳвандлик воситаларига алоқадорлик, шунингдек, профилактик назорат бузилиши» бўйича гумонланиб, текшириш учун бўлимга олиб борилганини маълум қилди.У «бошиданоқ фуқаролар ўзини ноўрин тутганини» айтиб, қисқа видеони эълон қилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер деградациясига қарши курашиш бўйича вазифалар юклатилди
11 июнь 2022, 12:48

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер деградациясига қарши курашиш бўйича вазифалар юклатилди

Президент қарорига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш бўйича вазифалар юклатилиб, махсус департамент ҳам ташкил этилди. Вазирлик ерлар чўлланиши, уларни тиклаш, экинларни алмашлаб экиш, ўрмонлар барпо қилишни мониторинг қилади ва мажбурий кўрсатмалар беради.

Нима тайёрлаймиз: салқин ичимликлар
11 июнь 2022, 12:35

Нима тайёрлаймиз: салқин ичимликлар

Малинали мохито, маймунжондан тайёрланган мохито, шафтолили лимонад, бодрингли лимонад ва бошқа салқинлаштирувчи ичимликлар рецептлари — Zira.uz материалида.

12 йил обод қилган чўл майдонини аукцион орқали тортиб олишмоқчи — «Саҳро ишғолчиси»
11 июнь 2022, 11:17

12 йил обод қилган чўл майдонини аукцион орқали тортиб олишмоқчи — «Саҳро ишғолчиси»

Жарқўрғон туманидаги 35 га чўлли майдонда 100 минг тупдан ортиқ саксовул экиб, тупроқ кўчишига қарши курашиб келган Номоз Жумаев вилоят ҳокимлиги ушбу ерга эгалик ҳуқуқини унга бермаётганлигини айтди. Ҳокимлик президент фармонига кўра, эндиликда ер фақат аукцион орқали сотилишини таъкидламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг