Жамият

Футбол учрашувида тош отгани учун салкам 50 киши ҳибсга олинди
14 июнь 2022, 15:18

Футбол учрашувида тош отгани учун салкам 50 киши ҳибсга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасидаги футбол беллашувида тош отгани учун 47 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. 19 нафар мухлис маъмурий жавобгарликка тортилди, 28 нафарига нисбатан эса тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маҳалладаги давлат кўчмас мулкини аукционга чиқариш билан ҳоким ёрдамчиси шуғулланиши мумкин
14 июнь 2022, 15:09

Маҳалладаги давлат кўчмас мулкини аукционга чиқариш билан ҳоким ёрдамчиси шуғулланиши мумкин

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2000 кв. метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулкини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртмасига асосан тўғридан-тўғри аукцион савдоларига чиқаришни таклиф этмоқда. Агентлик буюртмани 3 иш кунида ўрганиб чиқади, маъқулланган тақдирда объект савдога қўйилади.

Қарши давлат университетига $10 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
14 июнь 2022, 13:40

Қарши давлат университетига $10 минг эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Икки нафар абитуриентни Қарши давлат университетига 10 минг доллар эвазига киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушбу пулларни олганида қўлга тушди. Сурхондарёда эса Педагогика коллежи директори ўринбосари 5 млн сўм эвазига ўқишга қабул қилишини айтиб, 100 доллар олганида ушланди.

Қозоғистондан 31 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди
14 июнь 2022, 12:43

Қозоғистондан 31 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 51 нафар хориж фуқароси доривор кавракларни йиғиш билан шуғуллангани аниқланди, уларнинг 31 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Суд қарори билан улар миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинди.

Қон топшир, ҳаётни сақла
14 июнь 2022, 12:23

Қон топшир, ҳаётни сақла

Қон ҳамма жойда керак, аммо унга муҳтожлар қонни ҳамма жойда ҳам ололмайди. «Қон топшириш — бирдамлик ҳаракатидир. Донорга айланинг ва ҳаётларни сақлаб қолинг» — бу Бутунжаҳон донорлар куни чақирувидир. Ўзбекистонда қон топшириш мумкин бўлган манзиллар — «Газета.uz» материалида.

Ҳафта ўртасида пойтахтда магнит бўрони кузатилиши мумкин
14 июнь 2022, 12:07

Ҳафта ўртасида пойтахтда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Тошкентда чоршанба-пайшанба кунлари кўпчилик учун хавфли бўлмаган 4 баллик магнит бўрони кузатилиши мумкин. Шифокорнинг сўзларига кўра, бўрон вақтида артериал гипертония ва бронхиал астма билан оғриган одамлар кўпроқ азият чекади, шу боис бу вақтда камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Трансплантация соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда
14 июнь 2022, 11:21

Трансплантация соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда

Сенат инсон аъзолари ва тўқималарини кўчириш соҳасидаги қонунчилик нормаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартишларни маъқуллади. Сенаторлар аъзо ва тўқималарни олиш мақсадида одам ўғрилаш ёки одам савдоси хавфи билан боғлиқ ватандошларнинг қўрқуви ҳақида ҳам сўз юритишди.

Тожикистонга $356 мингни яширинча олиб чиқишга уринган шахслар ушланди
14 июнь 2022, 10:30

Тожикистонга $356 мингни яширинча олиб чиқишга уринган шахслар ушланди

Бекободлик икки нафар аёл 356 минг долларни кийимлари орасига яширган ҳолда Тожикистонга олиб чиқишга уринганида қўлга олинди. Улар бу ишни хизмат ҳақи эвазига тожикистонлик фуқаро илтимосига кўра амалга оширгани айтилмоқда. Ҳозирда пулларнинг ҳақиқий эгаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг 2-босқичи қачон тугайди ва бу қанчага баҳоланмоқда?
13 июнь 2022, 23:29

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг 2-босқичи қачон тугайди ва бу қанчага баҳоланмоқда?

Ер усти метросининг 2-босқичи қурилиши 2023 йил март ойида якунланиши кутилмоқда. «Қўйлиқ»дан «Қурувчилар» массивигача бўлган 5 та бекатни йил охиригача, яна 2 бекатни «Наврўз» байрамига қадар якунлаш режалаштирилган.

Узум кўчатларини шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
13 июнь 2022, 22:06

Узум кўчатларини шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган талабгорга Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан, саноатбоп токзорларни барпо этганга эса Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан бир марталик субсидия берилади.

13 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 июнь 2022, 22:02

13 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Алкоголь ва тамаки бўйича қонунни рад этган Сенат, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи 3-туннел топилгани, отаси ва акасини болға билан ўлдирган самарқандлик ўғил, сув босган «Ўрикзор» бозори, калтакланган Sevimli мухбири ва оператори ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 13 июндаги хабарлар дайжестида.

Озиқ-овқат инқирози — бугун ва эртанги кун
13 июнь 2022, 19:30

Озиқ-овқат инқирози — бугун ва эртанги кун

Дунё мамлакатларида озиқ-овқат танқислиги бошланди. Энди вазият ёмонлашиб бораверадими? Бизни қандай сценарийлар кутмоқда? Вазият қачон ўнгланиши мумкин? «Газета.uz» ушбу мақолада бу борадаги турли таҳлиллар ва фикрларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этади.

Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи учинчи ерости туннели аниқланди
13 июнь 2022, 17:48

Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи учинчи ерости туннели аниқланди

Қирғизистон хавфсизлик кучлари Ўш ҳудудидаги уйлардан бирида Ўзбекистонга олиб ўтувчи 177 метрлик махфий ерости туннели борлигини аниқланди. Бу сўнгги бир ой ичида топилган учинчи туннель ҳисобланади. Уни икки нафар шахс валюта ва товарлар олиб ўтиш учун қазиганлиги айтилмоқда.

Қашқадарёда сайёр касса ходимлари 100,5 млн сўмлик пенсия ва нафақани ўзлаштирди
13 июнь 2022, 17:09

Қашқадарёда сайёр касса ходимлари 100,5 млн сўмлик пенсия ва нафақани ўзлаштирди

Шаҳрисабз туманида сайёр кассанинг бухгалтер-назоратчиси ва кассири 150 нафар фуқаронинг март, апрель ва май ойлари учун пенсия ва нафақа пулларини ўзлаштиргани аниқланди. Улар текширув вақтида 100,5 млн сўмлик зарарни тўлиқ қоплаган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризмни ривожлантириш таклиф этилди. Бу нима дегани?
13 июнь 2022, 16:31

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризмни ривожлантириш таклиф этилди. Бу нима дегани?

Туризм вазирлиги Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантиришни таклиф қилди. Саёҳатни ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлаштириш, пандус, лифт ва овозли маълумотномаларни ўрнатиш, имтиёз ва чегирмалар бериш — 5 йилга мўлжалланган дастур ҳақида батафсил «Газета.uz» материалида.

«Ўрикзор» бозорида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди
13 июнь 2022, 16:20

«Ўрикзор» бозорида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди

Учтепа туманидаги «Ўрикзор» бозори ҳудудида 800 мм диаметрли магистрал иссиқлик тармоғи қувури ёрилиб кетди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бунга куз-қиш мавсумига синов-тайёргарлик ишлари сабаб бўлганини маълум қилди.

Андижонда журналистнинг ишига аралашиш бўйича янги ҳолат содир бўлди
13 июнь 2022, 15:15

Андижонда журналистнинг ишига аралашиш бўйича янги ҳолат содир бўлди

Андижонда ички ишлар ходими Human.uz журналистига бозорда шакар учун навбатда турганларни тасвирга олишига тўсқинлик қилди. ИИВ навбатда турган фуқаролар томонидан тасвирга олишга эътирозлар билдирилганини таъкидлади, бироқ нашр буни рад этиб чиқди. Жамоатчилик журналистни ҳимоя қилмоқда.

ДХХ 15 кгдан ортиқ «гашиш» моддаси айланмасига чек қўйди
13 июнь 2022, 14:55

ДХХ 15 кгдан ортиқ «гашиш» моддаси айланмасига чек қўйди

ДХХ Сирдарё ЙПХ масканида ўтказган тезкор тадбирда фуқаронинг автомобили юкхонасида 4,5 кг «гашиш» моддаси борлиги аниқланди. Тадбир давомида гумонланувчининг қашқадарёлик шеригига тегишли хонадондан яна 11 кгдан кўпроқ «гашиш» чиқди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда ўғил ўз отаси ва акасини болта билан ўлдириб қўйди
13 июнь 2022, 13:09

Самарқандда ўғил ўз отаси ва акасини болта билан ўлдириб қўйди

Ургутда фуқаро ўзининг отаси ва акаси билан жанжаллашиб, уларни болта ва пичоқ билан уриб, ўлдириб қўйди. Шундан сўнг, у туман ИИБга бориб, айбига иқрор бўлган ва уларнинг жасадини уйининг томорқасига кўмиб юборганини айтган. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта иссиқ бўлиши кутилмоқда
13 июнь 2022, 12:17

Ҳафта иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилади, кечалари эса +21 даража атрофида бўлади. Душанба ва сешанба кунлари тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи мавжуд.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг