Сенатнинг 27-ялпи мажлиси 13 июнь куни чақирилади. Унда давлат мулкини бошқариш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга оид қонунлар кўрилади. Бундан ташқари, сенаторлар Олий суд раисини сайлаши режалаштирилган.
Шанба куни эрта тонгда Бухоро вилоятидаги «Когон магистрал газ қувурлари» бошқармасида ёнғин содир бўлди. Олов 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника ёрдамида 1,5 соатда бартараф этилди.
Термиз туманида Damas автомашинасидан болалар боғчаси микроавтобуси сифатида фойдаланилаётгани аниқланди. Микровэнда 25 бола ташилган. Машина олд ойналарга парда тортилгани учун жарима майдончасига қўйилди.
Бектемир туманида ажратилган дрифт учун трасса, қурилиш вазирига тайинланган янги ўринбосар, ёшлар учун жорий этилган субсидиялар, қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга тўланадиган 15 млн сўмгача компенсация ва бошқала — «Газета.uz» нинг 10 июндаги хабарлар дайжестида.
Январь-май ойларида Ўзбекистонда жами 90 543 та никоҳ ҳолатлари қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 373 тага кам.
Президент томонидан «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонун имзоланди. Ушбу ҳужжат билан қонунчиликка «посилка», «почта курьери» каби тушунчалар киритилди.
Жума куни Фарғона вилоятида кучли шамол эсиб, ёмғир ва дўл ёғди. Ноқулай об-ҳаво бино томларини учириб кетган. ФВВ кучли шамол оқибатлари бартараф этилаётганини маълум қилди.
Салкам икки йил олдин Тошкентда эркак киши турмуш ўртоғини калтаклаб, унга фарзандининг нажосатини зўрлаб едирган эди. 3 йилга қамалган шахс жазо муддатини енгилига алмаштиришни сўраб судга мурожаат қилди. Суд қарори билан унинг ўталмай қолган 2 йилдан ортиқ жазо муддати енгилига ўзгартирилди.
Ҳукумат қарорига кўра, «Ёшлар дафтари»даги ва моддий аҳволи оғир ёшларга 1 млн 200 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади. Янги ёш оилаларга уй қуриш учун гаровсиз кредит, ижара компенсацияси, даволаниш ва тил ўрганиш учун моддий ёрдам — ёшлар учун қатор субсидиялар жорий қилинди.
Ҳукуматнинг 2022−2023 йилларга мўлжалланган ёшлар сиёсати дастури ижтимоий қўллаб-қувватлаш, консультациялар, тренинглар, мусобақалар, марафонлар ва бошқаларни назарда тутади. «Ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти» тамойили асосида уюшмаган ёшлар билан ишлаш режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси раҳбари Жалол Арашов қурилиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳукумат қарори билан коллеж ёки техникум дипломидаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар контракт асосида ОТМга қабул қилинади. Бунда тавсияномага эга абитуриентлар орасида алоҳида тест ўтказилади, улар орасидан юқори балл тўплаган 500 нафаригина ОТМга кира олади.
Тошкент шаҳрида икки нафар ёшлар ички ишлар ходимлари томонидан калтаклангани айтилмоқда. Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги шу кунгача Ўзбекистоннинг 292,6 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалганини аниқлади. Мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида 284 минг гектарлик майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.
Шанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Душанбагача айрим вилоятларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, +31…+33 даражагача тушади.
Наманган вилоятида Исҳоқхон Ибрат номидаги давлат чет тиллари институтини ташкил этилди. Ўқув жараёнлари сентябрдан бошланади.
Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази очилди. Ҳудуднинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонлари энди фақат шу ерда ўтказилади. Биринчилардан бўлиб вилоят раҳбари Зойир Мирзаев имтиҳон топширди.
Жума куни «Open-air» концерти ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон давлат консерваторияси олдидан ўтувчи кўча транспорт ҳаракати учун соат 18:30 дан 23:00 гача ёпилади.
Гулистон шаҳрида 26 ёшли аёл ўзининг 1 ёшли фарзандини 15 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, гумондор ҳибсга олинди.
Тошкент шаҳри, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида валюта қимматликларини ноқонуний равишда сотишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Улар 13 300 долларни 147,7 млн сўмга айирбошлашга ҳаракат қилгани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг