Тармоқларда Баҳмал туманида икки нафар шахс учта бўри боласини сотиш бўйича эълон бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Жиззах Экология бошқармаси ходимлари бўри болаларини уларнинг машинасидан топди. Ҳуқуқбузарлар эса жаримага тортилди. Бўри болаларини экологлар парваришламоқда, улар яқин фурсатларда табиат қўйнига қайтарилади.
1 июндан бошлаб чек бермаган тадбиркорларни солиқ хизмати органлари томонидан текшириш қоидалари ўзгармоқда. Энди биринчи шикоятдан сўнг тадбиркор дарҳол жазоланмайди, лекин у билан профилактик суҳбат ўтказилади. Шунингдек, фуқаролар 24 соат ичида иккитадан ортиқ мурожаат юбора олмайди.
28−29 май кунлари Зомин миллий боғида иккинчи Zaamin Ultra марафони — спорт, мусиқа ва санъат фестивали бўлиб ўтди. Чодирларда ўтган ёмғирли тун, оилавий ва жамоавий югурганлар, ногиронлиги бор марафончилар, совуқ ҳаво ва туманга қарамасдан мураккаб масофани босиб ўтган югурувчилар — Zaamin Ultra «Газета.uz» мухбири фотоҳикоясида.
«Хизмат итлари-2022» кўргазмасида хавфсизлик идоралари ва вазирликларининг 100 дан ортиқ итлари иштирок этди. Тадбир кинологик хизматлар ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашишни кучайтириш мақсадида ташкил этилди. «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажи.
АҚШ ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистоннинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ССВга совуқ занжирли ускуналар ва компьютерларни топширди. Ускуналар 671 та совутгич, 212 та музлатгич ва 150 та компьютердан иборат бўлиб, умумий қиймати 1,3 млн долларни ташкил этади.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги йўлларда кетаётган таъмирлаш ишлари сабабли Марказий темир йўл вокзали яқинидаги 6 та йўл кесишмасида машиналар ҳаракати қисман чекланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротованинг 64 ёшида вафот этгани муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. «Атоқли фермер, қишлоқ хўжалиги илмининг етук намояндаси, таниқли жамоат арбоби, камтарин ва самимий инсон Лола Муротованинг ёрқин хотираси қалбларда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади таъзияда.
Ижтимоий тармоқларда Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг ўқувчиси 3-қаватдан мушукни улоқтиргани акс этган видео тарқалди. Вояга етмаган йигитнинг отасига нисбатан болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги бўйича протокол тузилиб, у жаримага тортилди.
Андижон вилоятида кредит асосида 200 минг донадан ортиқ товуқ тарқатилган аҳоли паррандаларнинг нобуд бўлаётганлиги, кам тухум қўяётганлиги ва иммунитети пастлигидан шикоят қилмоқда. Kun.uz нашри битта товуқ аҳолига ўртача бозор нархидан анча қимматга тушаётганлиги ҳақида ёзди. Вилоят ҳокимлиги ва товуқларни етказиб берган корхона товуқбоқарларни ташкил этилган ўқув машғулотларида қатнашмаганликда айблади.
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб, +35…+37 даражагача исийди. Фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.
Иштихон туманида Бухородан келаётган сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида ҳайдовчининг шериги воқеа жойида вафот этди, бир нафар руминиялик сайёҳ эса енгил тан жароҳати олди.
«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги IT соҳасини ўрганаётган ўсмир қизлар билан суҳбатларни давом эттиради. Навбатдаги суҳбатдошимиз — хоразмлик мактаб ўқувчиси Фазилатбону Менглиева. У робототехника соҳасига қизиқиши, IT`ни YouTube`да ўрганишни бошлагани, ота-оналар қизларига IT соҳаси билан шуғулланишга рухсат бермаслигининг сабаблари ҳақида гапириб, тенгдошларига ўз маслаҳатлари билан бўлишди.
Ўзбекистон қаҳрамони, «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова вафот этди. Аввалроқ, у оғир хасталик билан вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётганди.
Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни қўшни давлатлардаги ОТМларга, Жиззах вилоятида эса фуқарони маҳаллий техникумга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди.
Маданий мерос агентлиги директори Шахриёр Нуруллоев ўз лавозимидан озод этилди. У ушбу лавозимда 5 ойгина фаолият олиб борди.
Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $2500 олган вақтида қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари Пахтачи туманида 2 гуруҳ ўртасидаги оммавий жанжалнинг олди олинганини маълум қилди. Тезкор тадбирда 16 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти учун тавсияномага талабгорлар ҳужжатини 30 майдан 8 июнга қадар xotin-qizlar.uz платформаси орқали қабул қилади.
29 май куни ИИО ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.
Сенатнинг 26-ялпи мажлисида Турғунали Мирзаев ва Нурали Рахмоновни Олий суд судьяси лавозимига 10 йиллик муддатга сайлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ҳар иккиси ҳам судья сифатида камида 10 йиллик тажрибага эга.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг