29 май куни «Янги Ўзбекистон» боғида 20 кун давомида Тошкент аҳлини шод қилиб келаётган Tashkent Opera Fest байрамининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.
28 май куни Олий Мажлиси Сенатининг 26-ялпи мажлиси юқори палатанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритилади. Аввалроқ Сенатнинг 25-ялпи мажлиси бошланганидан деярли 8 дақиқа ўтиб, ҳеч қандай сабабларсиз Uzreport TV телеканалида ҳам, телеканалнинг YouTube-саҳифасида ҳам тўхтатилган эди.
Давлат филармонияси директори ўринбосари Даврон Шералиев «Ўзбекконцерт» директори этиб тайинланди.
Ўзбекистонда истеъмолчилар учун «ақлли» газ ҳисоблагичларини ўрнатиш сентябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган. Дастлаб буни 2021 йил 1 августгача бажариш режалаштирилган эди, муддатлар бир неча бор ортга сурилди. Хусусий уйларнинг 97,7 фоизида ҳисоблагичлар ўрнатилган, квартираларнинг атиги 53 фоизга қамраб олинган.
Жиззах вилоятининг Фориш туманида селдан талофат кўрган оилалар учун янги уй-жойлар қуриш ишлари бошланди. Оилалар учун ер майдонлари ажратилиб, 20 та замонавий уй-жойлар бунёд этилади. 100 га яқин уй-жойларда реконструкция ишлари олиб борилади.
Ўзбекистоннинг гуллар пойтахти сифатида танилган Наманганда 5 июнга қадар халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади. 61 йиллик байрам муносабати билан Бобур номидаги истироҳат боғига 2 млн туп гул экилади. Бу йил ёмғирлар билан ўтган фестивалнинг очилишида «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам ҳам иштирок этди.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги цемент сақлаш омборхонасида 2000 туп марихуана ўстирганликда гумон қилинган 3 нафар фуқаро қўлга олинди. Улар қўлга тушмаслик учун омборхонага ўт қўйиб юборишган.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам ижро ҳокимияти, ҳам вакиллик ҳокимияти раҳбари бўлиши нотўғрилигини таъкидлади. «Бу масалани Конституция билан ечиб қўйиш керак», деди у. Унинг таъкидлашича, амалдаги Конституция билан барча кутилган ўзгаришларни амалга оширишнинг имкони йўқ.
Самарқандда Афросиёб археологик объекти яқинида ободонлаштириш иншооти қуриш учун ер кавлангани аниқланди. Кавланган чуқурдан ўрта асрларга оид сопол буюм қолдиқлари, ғишт ва қабристон қолдиқлари топилган.
Россия Меҳнат вазирлиги хорижликларни ишга жойлаштириш бўйича пилот лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан Россияга келиши мумкин бўлган мигрантлар сонига чекловни олиб ташлашни таклиф қилмоқда. Ҳозирда ушбу чекловга кўра, пилот лойиҳа доирасида 10 минг нафар ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун бора олади.
«Инвесторлар жанги 2.0» танловида инвестицион портфели энг катта ўсишни кўрсатганлар ғолиб бўлишади. Аризалар 6 июнь кунигача қабул қилинади якунланади.
25 май куни Ўзбекистон мактабларида 390 минг нафар 11-синфни битирган ўқувчилар учун сўнгги қўнғироқ чалинди. «Газета.uz» пойтахт мактабларидаги тадбирлардан фоторепортаж тайёрлади.
Март ойида Тошкентга кўчиб келган россиялик йигит нега Ўзбекистонга кўчиб келгани ва бу ерда қандай афзалликлар ҳамда камчиликлар борлиги ҳақида, шунингдек, Тошкентда яшаш давомидаги кузатувлари тўғрисида ҳикоя қилди.
Фарғона вилоят ХТБ ўқитувчи ўқувчига бақириб, юзига урганидан кейин қиз деразадан сакраб тушгани акс этган видеога изоҳ берди. Маълум қилинишича, синф биринчи қаватда жойлашган, қиз бунгача ҳам дарс тугашига 5 дақиқа қолганида синфни дераза орқали тарк этган.
Вазирлар, депутат, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари, IT-Парк директори, Inkuzart ҳамда фаол жамоатчилик вакиллари 2021−2022 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди.
Россия президенти билан гаплашган Шавкат Мирзиёев, фавқулодда вазиятлар бўйича Қозоғистон билан ҳамкорлик қиладиган Ўзбекистон, Самарқандда очилган энг йирик 2-қуёш фотоэлектр станцияси, Қозоғистон ТИВнинг Самарқандда туристлар билан бўлган ҳолатга муносабати, тенгдошини машинада босиб кетган наманганлик мактаб ўқувчиси, Ўзбекистонни Қирғизистон билан боғловчи ерости туннели топилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 24 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Насрулла Бабаев Бекобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Маданий мерос ва ижод платформаси» ни ишга туширади. Барча амалга оширилаётган маданий дастурлар ва лойиҳалар харитага киритилади, бу эса умумий манзарани кўра олиш, эълон қилинган сиёсат ва стратегиялар доирасида мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаш имконини беради.
Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров Самарқандда ички ишлар ходимлари туристларга нисбатан электрошокер қўллаган ҳолат юзасидан муносабат билдирди. «Ўзбекистонда жамиятнинг ўзи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатларини қораламоқда… Биз бунга аралашмасликка ҳаракат қилаяпмиз ва фақат фуқароларимиз ҳимоясига тегишли қисмини кузатиб бораяпмиз», — деди у.
Наманган вилояти Косонсой туманида 7-синф ўқувчиси «Ваз-2106» русумли автомобилни ноқонуний бошқараётиб, йўл четида кетаётган 14 ёшли пиёдани босиб кетди. Бу охирги уч сутка ичида Ўзбекистон йўлларида ЙТҲ оқибатида содир бўлган саккизинчи ўлим ҳолатидир.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг