Шерали Юлдашев Самарқанд вилоятининг Нуробод туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги раҳбари президент томонидан «фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун» ишдан олинган эди.
Uzbekistan Airways «Темир дафтар»га киритилган аёллар учун «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси бошланганини маълум қилди. Унинг доирасида шу вақтгача самолётда учмаган аёллар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига парвоз қиладилар.
Бухорода ёғингарчилик туфайли XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» деворининг бир қисми қулаб тушди. Қалъанинг ушбу қисми 2003 йилда қайта тикланган. Маданий мерос агентлиги реставрация ишларида шошма-шошарликка йўл қўйилгани ва малакасиз ҳунармандлар томонидан амалга оширилганини таъкидлади.
Якшанба куни соат 16:00 дан Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга сабаб, довондан ўтувчи автомобил йўлининг 1138−1141 километрлари оралиғида кучли ёмғир ёғиши оқибатида қисман ўпирилиш юзага келган.
«Газета.uz» Украинада уруш бошланганидан сўнг, Ўзбекистонга кўчиб ўтишга қарор қилган Россия фуқаролари билан суҳбатлашди. Улар Россияни нима сабабдан тарк этишгани, Тошкентда нима билан шуғулланаётганликлари, бу ерда қанақа муаммоларга дуч келаётгани ва қандай шартлар асосида уйга қайтиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб беришди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тошкент-Водий» автомобиль йўлидаги «Қамчиқ» довонида транспорт ҳаракати қайта тикланганини маълум қилди.
«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун ёпилганлиги сабабли йўлда қолиб кетган фуқаролар Оҳангарон, Ангрен ва Орзу вокзалларидан йўловчи поездларида манзилларига етказиб қўйилади. ФВВ ҳайдовчилардан вақтинча довон орқали ҳаракатланмасликни сўрамоқда.
Жума куни Янгийўл туманидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» русумли автобус ёниб кетди. Шу куни бошқа бир ҳолатда, Тошкент шаҳрида «Lacetti» ҳайдовчиси 60 ёшли пиёдани уриб юборди. Авария оқибатида фуқаро шифохонада вафот этди.
«Қамчиқ» довонидаги икки туннель ўртасидаги автомобиль йўлининг остки тупроқ қисми ўпирилиб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан Ангрен шаҳридаги «Ангренленд» кафесида махсус штаб тузилганини маълум қилди. Йўловчилар довонга яқин ҳудуддаги овқатланиш шохобчаларига жойлаштирилмоқда.
Тошкент халқаро аэропортида қўшни давлат фуқароси тамақи қутилари ичига 27,3 минг доллар ва 1,8 млн рублни яширган ҳолда Ўзбекистондан Истанбулга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида қўлга олинди.
Бақлажон ва пишлоқли товуқ гўшти, қозон-кабоб, қаймоқ-қўзиқоринли қайлада пиширилган товуқ филеси, кўзачада пиширилган товуқ, гречка ва товуқ оёқчалари, «дангаса» хоним — Zira.uz товуқ гўштидан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
ФВВ қор кўчиш хавфи юзага келганлиги сабабли 12 март соат 9:00 дан бошлаб «Қамчиқ» довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилганини маълум қилди.
Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинганига муносабат билдирган президент, Молдовадан эвакуация қилинган 100 га яқин ўзбекистонликлар, «ҳайфсан» олган Фармацевтика агентлиги раҳбари ва «Ўзбекистон темир йўллари» раиси, болаларни 2 ёшдан қабул қилишига рухсат берилган айрим боғчалар, реконструкцияси бошланган Абдулла Қодирий боғи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 11 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон разведкачилари Покистонда бўлиб ўтган V Халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида 16 та давлат орасида рекорд натижа — 2850 балл билан ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса 1860 балл тўплаган Марокаш жамоасига насиб этди.
Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган ва етакчи компанияларда ишлаётган ёш ватандошларга вазирлик, идора ва ташкилотларда ишлаш учун шароитлар яратилади. Жумладан, уларга хизмат уйлари берилади, камида 2 йил ишлаганларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларининг бир қисмини қоплашга субсидия ажратилади. 1 июнгача эса «Ёш ватандошлар реестри» ишга туширилади.
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 250 грамм «Радий» радиоактив моддасини ноқонуний равишда сотишга уринган икки киши ушланди.
Пойтахтнинг Абдулла Қодирий номидаги боғи душанбадан реконструкция учун ёпилди. Бу ерда суғориш тизими ва пиёдалар йўлаклари янгиланади, ўриндиқлар, чиқинди қутилари, чироқлар ва машғулотлар учун майдонлар ўрнатилади, шунингдек, яшил майдонлар майдони кенгайтирилади. Боғнинг ёз бошида очилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати Cotton Campaign коалициясининг ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилиш қарорини олқишлади. Президент матбуот котиби бу борадаги ислоҳотлар ортга қайтмаслиги ва бундан буён ҳам қатъий давом этишини таъкидлади, Сенат раиси эса буни «тарихий воқеа» деб атади.
Самарқанд шаҳри ва Пастдарғом туманида ўзаро келишмовчиликларни «разборка» йўли билан ҳал қилмоқчи бўлган шаҳслар қўлга олинди. Ушбу гуруҳларга раҳбарлик қилган ва фаол иштирок этган шахсларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
«Росавиация» икки йил аввал Ўзбекистон ва яна еттита давлатга парвозлар учун коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида киритилган чекловларни бекор қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг