Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитида иштироки, Тошкент-Киев авиақатнови тикланиши, ШҲТ саммити раислиги расман Ўзбекистонга ўтиши — «Газета.uz»нинг 17 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қашқадарёда маст фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки фуқаро гумонланувчи тариқасида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида Matiz ва Damas иштирокидаги аварияда 14 ёшли пиёда ҳалок бўлди. Марҳумнинг отаси ўғлини уриб юборган маст ҳайдовчи Миллий гвардия ходими эканини айтиб, видеомурожаат билан чиқди. Кейинроқ ушбу маълумот рад этилди.
18−19 сентябрь кунлари Бўстонлиқ туманида ўтказиладиган «SKY CAMP» марафони сабабли Чорвоққа олиб борувчи йўл вақтинча ёпилади.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида гиёҳванд моддалар айланмаси аниқланди, 5,2 кг гашиш ва қарийб 30 грамм «опий» мусодара қилинди.
Шанба ва якшанба кунлари мамлакатда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +32…+35 даражада бўлади. Шунингдек, кейинги ҳафтанинг бошида совуқ антициклон таъсири кучайиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари сифатида гумон қилинган шахслар ушланиб, қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Президент МДҲ иштирокчи-давлатлари аҳолиси бандлигига кўмаклашиш бўйича Битимни тасдиқлаш бўйича қарорни имзолади. Шартнома норасмий бандликни қисқартириш бўйича самарали ҳамкорликни амалга оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
«Uzbekistan Airways» 26 сентябрдан Тошкент — Киев — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Қатновлар 6 йилдан буён амалга оширилмаётган эди.
Йўқолиб кетиш арафасида турган Бухоро кийиклари яшаётган Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКО бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғига киритилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Эмомали Раҳмон билан учрашуви, Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қурилиши, ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги формаси тасдиқланиши — «Газета.uz»нинг 16 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
2021 йилда қарийб 893 минг абитуриент ОТМларга имтиҳон топширди, улардан 319 минг нафари (36% га яқини) 56,7 балл тўплай олмади. Энг ёмон кўрсаткичлар Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди.
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг янги намунадаги формали кийим-боши тасдиқланди. ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамбли кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Июнь ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олиниш пайтида вафот этган эди. Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди ва 2 нафар шахсга «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган.
Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт зонасида 700 туп атрофидаги қимматбахо дарахтларни кесиб ташлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Табиатга етказилган зарар 1,9 млрд сўм этиб баҳоланмоқда.
Президент Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
Facebook’даги «Қўқонжоним» гуруҳи маъмурларидан бири, блогер Иқбол Комилжонов вафот этди. Аввалроқ унинг заҳарлангани ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилоят КТТМ бош шифокори бу каби хабарларни асоссиз деб атаб, беморда заҳарланиш аломатлари бўлмаганини таъкидлади.
Янги чиқарилган қонунлар, Ўзбекистон делегациясининг толиблар билан учрашуви, тонировка нархининг 10 фоизга пасайтирилиши — «Газета.uz»нинг 15 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари сифатида гумон қилинган шахслар қўлга олинганини маълум қилди. Ушбу шахслар муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар ҳисобланадилар. Ҳозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 млн АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани бошқа бир шахсга 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг