Миллий гвардия ахборот хизмати Тошкентнинг Яккасарой туманида Миллий гвардия ходимлари пиротехника воситаларини яширган мактаб ўқувчиларининг сумкасидан уларни олиб қўйганини маълум қилди. Вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари воқеа ҳақида зудлик билан хабардор қилинганлиги айтилди.
Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири 2 нафар шериги билан бошқа фуқарога 12 гектар ерни 1 млн 560 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлганида ушланди. Шунингдек, банк ходими пойтахтдан фуқарога уй-жой олишида кўмаклашиш эвазига 2000 доллар олганида қўлга олинди.
Фарғона вилоятида Nexia автомашинасида 25 млн 200 минг сўмлик пиротехника воситалари аниқланди. Яна бир ҳолатда 61 млн 240 минг сўмлик пиротехника воситалари ушлаб қолинди.
Дам олиш кунлари республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кундуз куни ҳаво ҳарорати +13…+15 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Санкт-Петербургдан Намангангга учаётган самолёт бортдаги туғруқ туфайли Нижний Новгород аэропортига қўнди. Болани стюардессалар қабул қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини бекор қилиб, уни янгилаш бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга мувофиқ, рецептсиз бериладиган препаратлар рўйхати кенгайтирилмоқда.
Халқ таълими вазирининг ўқитувчилар ва ота-оналарга мурожаати, талабаларга контрактини тўлаб берган ҳокимликлар рейтинги эълон қилиниши, Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча узилиши — «Газета.uz»нинг 25 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
2019 йилнинг март ойида Республика суд экспертизаси маркази учун янги бинолар мажмуаси қурилган эди. Орадан уч йил ўтмай, марказнинг ҳалигача ҳокимлик балансида турган биноларидан бири бузилиши хавфи остида қолмоқда. Сабаблари номаълум, пойтахт ҳокимлиги ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.
Осиё тараққиёт банки Тошкент вилоятида сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 161 млн доллар миқдорида кредит ажратмоқда. Лойиҳа доирасида Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл ва Чиноз шаҳарларининг марказлашган оқава сув тизимларини модернизация қилинади. Чиноз, Янгийўл ва Зангиота туманларидаги 70 та қишлоқ аҳоли пунктларида 136 минг нафар аҳолига септиклар ўрнатилиб, марказлаштирилмаган канализация тармоқларига кириши таъминланади.
2022 йилда Москвада меҳнат мигрантлари учун патент нархи ойига 5341 рублдан 5900 рублгача оширилади.
Бўстонлиқ туманида «Пском ГЭС»нинг тўғонини қуриш учун дарё йўли ёпилди. Эндиликда Пском дарёси суви ер ости туннели орқали ўтказилади. ГЭС лойиҳаси 2026 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилади ва йилига 946 млн кВт соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Пском дарёси йўлини тўсишга бағишланган тадбирдан «Газета.uz» фоторепортажи.
Ўзбекистон ва Туркманистон 26 ноябрдан бошлаб контактсиз юк ташиш йўлга қўйилиши керак бўлган «Хўжайли» ва «Шовот» чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини тиклаш устида ишламоқда.
25 ноябрь куни Тошкент шаҳар Янги ҳаёт туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Тармоқда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан, тумандаги айрим МФЙлар, тадбиркорлик субъектлари, маиший объектлар ва аҳоли истеъмолчилари соат 11:00 дан 16:00 гача вақтинча таъминотдан узилади.
Иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг контрактларини тўлаб берган энг фаол ҳокимликлар рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги энг кўп талабаларга моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талаба — 662, млн сўм).
Президент раислигидаги йиғилишда 500 минг гектарлик томорқалардан фойдаланиш учун 100 млн доллар ажратилиши маълум қилинди. Шавкат Мирзиёев аҳоли даромадини ошириш учун ҳар бир хонадонда камида 100 та парранда, қуён, қўй, эчки, асалари уялари боқишни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Томорқа хўжалигини ривожлантириш учун субсидиялар, гаровсиз кредитлар ажратилади, ҳар бир туманда кооперациялар ташкил этилади.
Нукусда ижарада яшовчи талаба хонадондаги иситиш қозони оташхонасидан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этганлиги аниқланди.
Янги Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ўқитувчилар ва ота-оналарга мурожаатини эълон қилди. Унда у бутун халқ келажагига дахлдор соҳанинг улкан масъулиятини таъкидлади. «Бугун ечими кечикаётган ҳар бир муаммо эртага фалокатга айланишига шак-шубҳа йўқ», — деди вазир ва барчани таклиф ва мулоҳазаларни юборишга чақирди.
БМТ экспертлари МДҲнинг 11 давлати ва Грузиядаги электрон чиқиндилар билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқдилар. Унга кўра, ушбу ҳудудларда сўнгги ўн йил ичида полигонларга тушадиган электрон чиқиндилар миқдори 1,5 баравар ошган. Уларнинг аксарияти Россия, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистонда. Бу ерда электрон чиқиндиларнинг атиги 3,2 фоизи қайта ишланган.
Январь-октябрь ойларида йирик корхоналар томонидан 57,1 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 млрд кВт соатга ёки 9,4% га ўсган. Аввалроқ Энергетика вазирлиги сув танқислиги туфайли мамлакат ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 23 фоизга камайганлигини маълум қилган эди.
Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилиши, ХДП барча аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича кафолатланган нафақа тўлашни таклиф этиши, 1 декабрдан Тошкент метросида жетонлар қабул қилинмаслиги — «Газета.uz»нинг 24 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг