17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилади. Бунинг натижасида биринчи навбатда аҳолига газ етаказиб берилади. Масалан, Жиззах вилоятидаги 68 та газ қуйиш шохобчасида соат 17:00 дан 23:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.
Ўзбекистонда 15 ноябрдан 7 декабргача бошланғич синфларда ўқиш (EGRA) ва математика кўникмаларини баҳолаш (EGMA) бўйича илк тадқиқот ўтказилмоқда. USAID ва Халқ таълим вазирлиги ўртасидаги қўшма лойиҳа ушбу фанлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришга ёрдам беради.
Ўзгидромет томонидан Тошкент шаҳрида кундузи ўтказилган қор намуналари таҳлиллари қордаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори сезиларли даражада эмаслиги ва инсон саломатлигига зиён етказмаслигини тасдиқлади. Шунингдек, ёғинлар ёққанда биринчи ярим соатда ташқарида бўлиш тавсия этилмаслиги, чунки бу вақтда асосий ифлосланиш миқдори атмосферадан ювилиши айтилди.
Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтаҳур туманларида электр энергияси таъминоти узилишлар кузатилмоқда. Бунга Зангиота туманидаги «Хасково» подстанциясида қисқа туташув натижасида ўчиш сабаб бўлган.
Навоий вилояти Конимех тумани Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш вақтида 4 нафар фуқаро қум босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиали бошлиғи ва етакчи мутахассиси тадбиркордан савдо мажмуасини қуришда сарфланаётган сув баённомасини базага киритмаслик учун 2000 доллар талаб қилгани айтилмоқда. Етакчи мутахассис пулларнинг бир қисмини олганида қўлга тушган.
Президент фармони билан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти тартибга солинмоқда. Эндиликда кластерлар махсус комиссия хулосаси асосида Ҳукумат қарори билан ташкил қилинади ва 30 йилга битим тузилади. Томонлардан бири қарши бўлса, мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаса ёки кластерга аъзо фермерларнинг 66 фоизи мурожаат қилсагина битим бекор қилинади.
Қирғизистонда кузатилган зилзила Ўзбекистон ҳудуларида ҳам сезилди. Жумладан, Хонободда 3−4 балл, Қўрғонтепада 3 балл, Жалақудуқда 3 балл, Пахтаободда 3 балл, Асакада, Норин, Марҳамат ва бошқа туманларда 2 баллик силкинишлар қайд этилди.
Қаттиқ қор ва ҳаво ҳароратининг кескин тушиши сабабли Тошкент аэропортида қатор рейслар кечиктирилди. Дубайга учган HY-333 рейсининг самолёти йўловчининг қариндоши вафот этгани сабабли учишдан бош тортгани сабабли кечиктирилганлиги маълум бўлди.
Россиянинг яна саккизта олий ўқув юрти Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш ниятида, улардан учтаси яқин кунларда ўзбекистонлик талабаларни қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида муҳокама қилинди.
Чоршанба куни эрта тонгда пойтахтда ифлос қор ёғди. Ўзгидромет бунга 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлганини маълум қилди. Шунингдек, бу инсон саломатлигига зиён етказмаслиги айтилмоқда.
Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги сув қувури ётқизилиш вақтида тупроқ ўпирилишидан 2 киши ҳалок бўлган эди. Ҳолат юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Абдуғаффор Қирғизбоев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди. Университетнинг собиқ ректори Алишер Умаров лавозимидан озод этилди.
17 ноябрь куни «Халқаро талабалар куни» нишонланади. Талабалик — олтин давр, дейишади. Чиндан ҳам бу давр «олтин»ми, талабаликнинг қандай қийинчилик ва машаққатлари бор? «Газета.uz» турли университетларда ўқийдиган талабардан мазкур саволларга жавоб олди.
Тошкентда биринчи қор ёғмоқда. Эрта тонгдан ёғган қор лой қатлами билан қоплангани кузатилмоқда. Кейинроқ у яна оқ тус олиб, кучайди. Дарахтлар шохлари намликнинг оғирлиги туфайли баъзи жойларда қулаб тушди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин пойтахт бўйлаб сайр қилди.
Эндиликда нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар ҳам автомобилларни қисқа муддатга ижарага олишлари мумкин. Ижарага берилган транспорт томонидан бузилган йўл ҳаракати қоидаларини эса онлайн текшириш имконияти яратилди.
Тошкент шаҳрининг Лабзак мавзесида дарахт йўл қисмига қулаб, Matiz автомашинасининг олд қисмига шикаст етказди. Жабрланганлар йўқ.
Бухоро вилояти Когон шаҳрида сув қувурини ётқизиш ишлари вақтида тупроқ ўпирилиши содир бўлди, икки ишчи ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистон Миллий атласи яратилиши, янги қабул қилинган президент қарорлари, тўққиз ой ичида ишсизлик даражаси 9,4 фоизгача тушиши — «Газета.uz»нинг 16 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Наманган шаҳар ИИБ раҳбарияти устидан шикоят қилиб, ички ишлар вазирига видеомурожаат йўллаган собиқ профилактика инспектори бошқалар номида катта миқдорда кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг