Жамият

Андижонда 3 ёшли қизалоқнинг устига қайноқ сув қуйиб юборган эркак 8 йилга қамалди
5 май 2021, 12:05

Андижонда 3 ёшли қизалоқнинг устига қайноқ сув қуйиб юборган эркак 8 йилга қамалди

Андижонда фуқаро ўз уйида ижарада яшаётган аёлдан турмуш қуриб бирга яшаш таклифига рад жавобини олгач, унинг 3 ёшли фарзандини устига қайноқ сув қуйиб юборади. Оқибатда қизалоқ шифохонада вафот этган. Суд айбланувчини қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбли деб топди.

АҚШдан Оролбўйи аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди
5 май 2021, 10:48

АҚШдан Оролбўйи аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди

АҚШнинг «Project C.U.R.E.» ташкилоти ва «Boeing» компанияси томонидан Қорақалпоғистонинг Оролбўйи ҳудуди аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди. Хайрия юки ўз ичига 3 млн долларлик тиббиёт буюмлари ва жиҳозлари, сунъий шамоллатиш мосламаларини олди. Бундан ташқари, кейинги гуманитар ёрдамни етказиш учун 100 минг доллар миқдоридаги чек топширилди.

Ўзбекистонда 2020 йилда ис газидан 93 киши вафот этди
5 май 2021, 10:36

Ўзбекистонда 2020 йилда ис газидан 93 киши вафот этди

Ўзбекистонда 2020 йилда 70 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлиб, жароҳат олганлар сони 66 тани, вафот этганлар сони 91 тани ташкил қилган.

Собиқ маданият ва спорт ишлари вазири маданият вазирига ўринбосар бўлди
5 май 2021, 10:07

Собиқ маданият ва спорт ишлари вазири маданият вазирига ўринбосар бўлди

Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган Баҳодир Аҳмедов Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шерзод Шерматов — мактабларда жой етишмаслигини келтириб чиқарган сабаблар ҳақида
4 май 2021, 18:31

Шерзод Шерматов — мактабларда жой етишмаслигини келтириб чиқарган сабаблар ҳақида

Бугун Ўзбекистонда ўқувчилар сони (6,24 млн) мактабларнинг лойиҳавий қувватидан (5,06 млн) сезиларли даражада ортиб кетган. Вазият шу ҳолда ривожланиб борса, ўртадаги фарқ 2 млнтага етади, дея маълум қилди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. У мактабларда жой етишмаётганининг икки асосий сабабини айтиб, муаммони ҳал этиш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди.

Китоб тумани меҳрибонлик уйидаги болалар Қамаши туманига кўчирилди
4 май 2021, 18:08

Китоб тумани меҳрибонлик уйидаги болалар Қамаши туманига кўчирилди

Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйида болалар учун шароит ёмонлиги ва унинг талабга жавоб бермаслиги аниқлангач, 2 май куни меҳрибонлик уйидаги 65 нафар тарбияланувчиларининг 10 нафари яқин қариндошлари оиласига, 55 нафари Қамаши туманидаги 4-сонли меҳрибонлик уйига кўчирилди.

Фарғонада 9 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди
4 май 2021, 16:26

Фарғонада 9 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди

Фарғона вилоятида Damas автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳатидан шифохонада вафот этган.

Коронавирусга қарши эмлаш ҳар йили ўтказилиши мумкин
4 май 2021, 15:55

Коронавирусга қарши эмлаш ҳар йили ўтказилиши мумкин

Коронавирусга қарши вакцинадан инфекцияга қарши антитаначалар узоқ муддат сақланмаса, бу эмлаш ҳам худди грипп вирусига қарши эмлаш каби ҳар йили ўтказилиши мумкин.

Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромов вафот этди
4 май 2021, 15:23

Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромов вафот этди

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг асосчиси ва раҳбари Сурат Икромов 76 ёшида вафот этди.

Қозоғистонга 1 млн доллар маблағларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган поезд машинистлари ушланди
4 май 2021, 13:32

Қозоғистонга 1 млн доллар маблағларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган поезд машинистлари ушланди

1 млн доллардан ортиқ маблағларни юк поезди орқали ноқонуний йўл билан Қозоғистонга олиб чиқиб кетишга уринган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди
4 май 2021, 11:23

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент вилоятида фуқарони 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс аниқланди. У келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Гулистонда ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди
4 май 2021, 10:41

Гулистонда ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди

Гулистон шаҳрида 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга хужра сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди.

Маданият вазирлиги концертда СССР байроғи кўтарилганига муносабат билдирди
4 май 2021, 10:31

Маданият вазирлиги концертда СССР байроғи кўтарилганига муносабат билдирди

Маданият вазирлиги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдидаги концертда СССР байроғи кўтарилгани юзасидан муносабат билдирди. Вазирлик концерт дастурининг ҳамкори эканлиги ва фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгар эканлигини айтди. Маданият вазирлиги миллийлик ва тил тарғиботини амалга оширганда, уларни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки намуна кўрсатган ҳолда етказиш лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда деярли 14 мингдан ортиқ фуқаро вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланган
4 май 2021, 10:05

Ўзбекистонда деярли 14 мингдан ортиқ фуқаро вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланган

1 майдан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланган бўлиб, ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқароларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланган.

Санэпидхизмат раҳбари коронавирусга қарши эмланди
4 май 2021, 09:25

Санэпидхизмат раҳбари коронавирусга қарши эмланди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

Томскда Миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклади
4 май 2021, 09:20 1

Томскда Миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклади

Россиянинг Томск шаҳрида Миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклади. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг тегишли идораларига сўров юборди.

Тошкентда 35 та ОТМ, 132 та мактаб ва 22 та болалар боғчаси карантинга ёпилди
4 май 2021, 09:03

Тошкентда 35 та ОТМ, 132 та мактаб ва 22 та болалар боғчаси карантинга ёпилди

2 май ҳолатига кўра Тошкентда 35 та ОТМ, 132 та мактаб ва 22 та болалар боғчаси, шунингдек, бир қатор таълим ва тиббиёт муассасалари, хизмат кўрсатиш объектлари икки ҳафтага карантинга ёпилди.

Қонли йўллар: Уч ойда қарийб 400 киши ЙТҲларда ҳалок бўлди
4 май 2021, 08:09

Қонли йўллар: Уч ойда қарийб 400 киши ЙТҲларда ҳалок бўлди

Биринчи чоракда Ўзбекистонда 1491 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 394 киши вафот этди, 1168 киши жароҳатланди.

Фарғонада Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди
3 май 2021, 17:07

Фарғонада Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди

Бувайда туманида Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди.

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам юборди
3 май 2021, 15:09

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам юборди

Туркияда COVID-19 инфекциясининг тарқалиши олдини олиш учун Ўзбекистондан бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқоблари инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг