ДХХ ходимлари Тошкентда ва бир қатор вилоятларда гиёҳванд моддалар савдосининг бир нечта ҳолатларига чек қўйдилар. Қарийб 18 кг, жумладан, Амударё орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон фуқаросидан 9 кг опий топилди ва мусодара қилинди.
«Ҳудудгазтаъминот» эндиликда огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда хонадонларга 2 млн га яқин электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилган ва қарздорлик ҳақида SMS-хабарнома юборилиб, истеъмолчига 5 кун муддат берилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари (суперконтракт) тасдиқланди.
1 ноябрга қадар коронавирусга қарши эмланган талабаларга 2021−2022-ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди.
Тошкент вилоятида 15 ёшли қизнинг онаси эри икки йил давомида қизини зўрлаб келганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда қизи ҳомиладор. Бош прокуратура жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда аёллар орасида энг кўп учрайдиган саратон касаллиги тури бўйича иккинчи, мазкур касаллик туфайли ўлим ҳолатлари бўйича эса учинчи ўринда туради. У 90% ҳолларда одам папиллома вируси инфекцияси билан бошланади. Касалликни эрта ташхис қўйиш ва тўғри даволаш орқали енгиб ўтиш мумкин. Икки вилоятда пилот скрининг дастури ишга туширилмоқда.
Чоршанба куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилди. Ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган.
Октябрь ойининг биринчи кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати аста-секин кечаси + 3 … + 8 даражагача, кундузи + 12 … + 17 даражагача пасаяди. Шимолда кечаси нолгача пасайиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
COVID-19 инфекциясидан ҳимояланишнинг ягона йўли — вакцинация. Шунга қарамай, дунё бўйлаб ихтиёрий тарзда эмланишдан бош тортиш ҳолатлари учрамоқда. Гарвард университети Кеннеди мактабининг Белфер маркази коронавирусга қарши эмланиш учун 16 та сабабларни келтирди.
Шавкат Мирзиёевнинг фарғоналик сайловчилар билан учрашуви, Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар COVID-19`га қарши эмланишга рухсат берилиши, Коррупцияга қарши курашиш Тошкент шаҳар Кенгаши таъсис этилиши — «Газета.uz»нинг 28 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида яшовчи аёл эри икки ёшли ўғлини кома ҳолатига тушгунча қийнаганини маълум қилди. Аёлнинг айтишича, ўқитувчи бўлиб ишлайдиган эри аввалги икки никоҳидан бўлган болаларини ҳам қийнаган — бирининг қўл терисини куйдирган, бошқа бирини пичоқ билан қўрқитган.
KFC Самарқандда жойлашган ресторанига ишга кирмоқчи бўлган номзодларни суҳбат учун таклиф қилмоқда.
ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий «Эко шаҳар» барпо этишни таклиф қилди. Шаҳарчада 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи бунёд қилинади.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда, агар президентликка сайланса, алоҳида таълим дастури қабул қилинишини ваъда қилди. «Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман», — деди у. Президентликка номзод тиббиётда янги тартибни жорий этиш режалари ҳақида ҳам гапирди. Унга кўра пул касалхоналарга эмас, балки беморларнинг ўзига ажратилади.
Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши таъсис йиғилиши ўтказилди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, маҳаллий давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш унинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.
Президент қарори билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари ўқитилади. Улар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.
Наманган вилоятида «Янги Ўзбекистон» боғини қуриш режалаштирилмоқда. У Тошкент вилоятида барпо қилингани каби Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ифодаловчи дарахтнинг бешта шохи кўринишида бунёд этилади. Шунингдек, «Янги Наманган» шаҳарчасини қуриш ҳам режалаштирилмоқда.
Қумқўрғон туманида Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходими илтимосига бўйсунмасдан, уни капотда 3 км дан ошиқ масофага ҳайдаб кетди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви, талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланиши, Абдулазиз Камиловнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги иштироки — «Газета.uz»нинг 27 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳада янги иш ўринларини яратиш, мамлакатдаги кон манбааларини такомиллаштириш ва энергия қувватини тежаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг