Тошкент шаҳрида чақирув бўйича етиб борган тез тиббий ёрдам шифокори кўрикни ўтказаётган пайтда бемор томонидан дўппосланди. Ҳозирда шифокорнинг аҳволи оғир, унга бош миянинг турли даражадаги жароҳатлари етказилган.
Ички ишлар органларининг таянч пунктлари асосида маҳалла ҳуқуқни муҳофаза қилиш пунктлари ташкил этилмоқда. 1 июнга қадар Тошкент ва Самарқанд вилоятларида профилактика инспекторларига масофадан туриб мурожаат қилиш мумкин бўлган «Smart маҳалла» тизими жорий этилади. Ички ишлар вазирлиги таркибида бешта янги бўлим шакллантирилди.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти лотин ёзувидаги ўзбек алифбоси бўйича таклиф этилган ўзгаришлар ўқувчилар саводига ижобий таъсир қилишини ва амалдаги алифбо ўзбек тилининг интернет тилига айланишига тўсиқ бўлаётганлигини айтмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов департамент аргументларининг асосида илмий далилларни кўрмаганлигини таъкидлади.
Дам олиш кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари сабабли ҳарорат пасаяди. Салқин ҳаво кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам таъсирини сақлаб қолади: ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди.
Қорақалпоғистонда юк машинасини бошқариб келаётган маст ҳайдовчи машинани тўхтатмоқчи бўлган йўл-патруль хизмати инспекторини уриб кетди. ЙПХ ходими тан жароҳатлари сабабли шифохонада оламдан ўтди.
Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчаларида эспериментал тарзда паркоматлар ташкил этилиши таклиф этилмоқда. Тўловлар махсус талон ёки шартнома асосида нақд ва пластик карталар орқали амалга оширилади. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва махсус автомашиналар мазкур паркоматлардан бепул фойдалана олади.
Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар учун Zira.uz дан ажойиб янгилик — 6 та мазали ва хилма-хил таомлар рецептлари.
1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 2 955 295 тани ташкил этмоқда.
Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги вакцина 27 март куни Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. Мазкур вакцина 95 фоизлик самарадорлик кўрсатгани маълум қилинган эди.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Консуллик бўлими 1 апрелдан йўлга қўйилаётган Тошкент ва Москва ўртасидаги авиақатновларда кимлар парвоз қила олиши мумкинлигига ойдинлик киритди.
Алифбони ўзгартириш масаласи маълум вақтдан кейин яна пайдо бўлишини истамасак, алифбо ва имло билан боғлиқ масалаларни сиёсийлаштирмаслик керак. Ҳар қандай ўзгариш аниқ илмий асосланган ва пухта ўйланган бўлиши керак, деб ёзади колумнист Комил Жалилов.
Қаршида инглиз тилида ўқув ва маданий материаллардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлган «Aмерика бурчаги» очилди. Шунингдек, у ерда AҚШдаги бакалавриат ва магистратурада таълим олмоқчи бўлганларга маслаҳат хизматларини бепул кўрсатадиган марказ ҳам хизмат қилади.
Дипломлари Ўзбекистонда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15−20 м/с гача кучаяди.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти таъкидлашига кўра, лотин ёзувига киритилаётган ўзгартиришлар барча ҳарфларнинг замонавий гаджетлар клавиатураларида бўлишида, транслитерация дастурларида кирилл алифбосидаги адабиётларни тезкор ва хатосиз ўгиришига хизмат қилади.
Қўшни мамлакатларда полиомелит эпидемияси бошланганлиги сабабли Ўзбекистонда ушбу хавфли касалликнинг эпидемиологик кузатувини кучайтириш мақсадида чора-тадбирлар ўтказилмоқда.
Қашқадарёда 7 нафар йўловчиси бўлган Nexia юк машинасига урилди. Nexia`даги 4 нафар фуқаро вафот этди, яна 3 нафари жиддий тан жароҳатлари олган.
World Happiness Report ҳисоботининг 2021 йилги рейтингида Финляндия дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди. 95 та мамлакатдан иборат рейтингда бу йил Ўзбекистон ўрин олмаган. Ўртача уч йиллик даврда (2018−2020) бахтли мамлакатлар рейтингида эса Ўзбекистон уч поғона пастлаб, 42-ўринни эгаллади.
Наманганда 2 нафар фуқаро қишлоқ врачлик пункти ўрнига клиника қуришни режалаштирганини маълум қилганидан сўнг, уларни ўша ерда даволанаётган 2 бемор ҳақоратлаб, калтаклади.
Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик йўлларидан ўтиш нархи 5−6 доллар (эквивалентда) атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу йўллардаги ҳаракатланишнинг максимал тезлиги 120−150 км/с бўлиши мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг