Самарқанд яқинидаги «Мерос» қоғоз фабрикаси усталари қадимий усулдан фойдаланган ҳолда тут дарахтидан қоғоз ишлаб чиқаришади. Ёрқинлиги, юмшоқлиги ва ишлатилган хом ашё сабабли ушбу маҳсулотни ипак қоғоз дейишади. Ушбу қоғознинг тайёрланиш жараёни ҳақида Кира Карапетованинг фото-ҳикоясида.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги «Чирчикстрой» меҳмонхонаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу хабарларни «фейк» деб атаб, объектни бузиш ёки қайта қуриш юзасидан ҳозирги кунга қадар ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаганини маълум қилди. Қайд этилишича, ушбу ҳудудда замонавий бокс мактабига асос солинади.
Inkuzart кўча рассоми Ўзбекистон автомобиль бозоридаги монополия ҳамда машина олиш учун узун навбатларни акс эттирган янги граффити чизди. Сурат тўлиқлигича бўяб ташланди.
8 сентябрда Ўзбекистон шимолига антитциклон кириб келиб, Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳавони олиб келади. 9−10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Боёвут тумани ҳокимлиги туман ҳокимининг ўринбосари Саодат Мирзаева 51 ёшида вафот этди. У мазкур лавозимда 2020 йил 26 июндан бери ишлаб келаётган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Шунингдек, давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.
Ҳукумат қарори билан пойтахтдаги истироҳат боғларига туну кун фаолият юритишига рухсат берилди. 2023 йилгача пойтахтнинг кўкаламзорлаштирилиши даражасини 30 фоизга етказиш белгиланмоқда. 2022 йилдан синов тариқасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифалари аутсорсинг асосида тадбиркорларга берилади.
Ўзбекистондаги лагерда бўлиб турган афғон учувчилари ва бошқалар ватанга қайтишдан хавфсирамоқда, деб ёзмоқда Reuters. «Бизни қайтаришса, 100 фоиз аминманки, бизни ўлдиришади», — дея маълум қилди учувчилардан бири. Reuters лагер тасвирларини ҳам эълон қилиб, афғонлар Ўзбекистонга учиб келган самолёт ва вертолётлар моделлари ҳақида хабар берди.
1-курсга қабул қилинган талабалар учун 6 сентябрдан дастлабки таништирув ҳафталиги, 13 сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланади.
Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Хитойни ортда қолдириб, 2-ўринни эгаллади. Мусобоқалар давомида Ўзбекистон ҳарбийлари 10 та рекорд натижани қайд этдилар.
Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида халқаро йўналишлар йўловчилари учун қўшимча майдонга эга бўлган янги учиб кетиш зали очилди. Мазкур залда замонавий ускуналар, «яшил» ва «қизил» йўлаклар ўрнатилган. Шунингдек, 6 та паспорт ва чегара назорати пункти, очиқ Wi-Fi тармоғи, Duty Free дўконлари, кафе, она ва бола хонаси мавжуд.
«Агробанк» Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси томонидан энг кўп кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштирган банк сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади. Вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар йўлга қўйилади. Ўқувчининг ўзи ёки оила аъзолари коронавирусга чалинган бўлса ёки мактаб ўқитувчилари орасида инфекция аниқланган бўлсагина, масофавий (онлайн) тарзда ўқув жараёнлари олиб борилади.
Ўзбекистон мактабларида қизларга истисно тариқасида оқ ва очиқ ранглардаги миллий рўмолда ва дўппида бўлишга рухсат берилди. ХТВ раҳбари бу кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатлари асосида қабул қилинганини ва асосий мақсад — барча болаларга таълим бериш эканлигини таъкидлади. «Биз дунёвий билимларни барчага беришимиз шарт. Шу нарсага шароит яратиб беришимиз керак», — деди у.
Кеча кун давомида республикада 648 кишида коронавирус қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, пайшанба куни 71 кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.
ЖИДУ проректори Гулноза Исмоилова European International Womenʻs Leadership Awards совриндори бўлди. Мазкур мукофот билан Ўзбекистон вакили илк бора тақдирланди.
Сэндвич, лаваш хамирида пишириқлар, гренка ва қатламачалар — Zira.uz болалар учун мактабга мазали ва тўйимли егулик рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Давлат тест маркази ОТМга кириш имтиҳонлари натижаларини (мандатни) эълон қилди. Қайд этилишича, жавобни ҳудудлар кесимида белгиланган вақтда текшириб кўриш талаб этилади. Онлайн тарзда 5 хил усулда тест натижаларини билиш мумкин.
Поп туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Халқаро муносабатлар йўналишларида таҳсил олаётган талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди. Ҳукумат қарори билан амалиёт муддати, саралаб олиш босқичлари ва тартиби белгилаб берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг